КИЕВ БЎЙЛАБ РИТЕЙЛ ТУР!
Замонавий бизнесда бозор янгиликларидан хабардор бўлиш, ўзгаришларни кузатиб бориш, халқаро тажрибаларни мунтазам равишда ўрганиб бориш муҳим омил ҳисобланади.
Бизнинг компаниямиз ҳам ушбу омилни муҳим санаганлиги учун мунтазам равишда тренинглар ва сессиялар ташкил этиб келмоқда. Шу жумладан, йирик тармоқларни ривожлантириш бўйича халқаро тажрибаларни, технологиялар ва инновацияларни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 14-20-март кунлари, “ISHONCH” дўконлар тармоғининг Топ-менежменти иштирокида, Украина пойтахти Киев шаҳри бўйлаб Ритейл (чакана савдо) тур амалга оширилди.
Тур доирасида иштирокчилар Украинанинг Розетка, Цитрус, Фокстрот каби маиший техника савдоси билан шуғулланувчи йирик тармоқларига ташриф буюриб, уларнинг иш жараёнлари, фойдаланаётган ускуналари ва ҳар хил IT-ечимлар билан танишиб қайтдилар.
Тур натижаси ўлароқ, бир неча лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб қўйилди ва Сиз, ушбу ўзгаришларни тез орада фаолиятимизда кўришингиз мумкин бўлади.
"ISHONCH" DO'KONLAR TARMOG'I Коммуникациялар бўйича бош мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.