🔥🔥ISHONCH KARDIO NEVRO🔥🔥
2020-йил 2-ноябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида компаниямизнинг тиббиёт тармоғида янги "ISHONCH KARDIO NEVRO" клиникаси 🏥 очилиш маросими бўлиб ўтди 🎉🎉🎉
"ISHONCH" бренди остидаги иккинчи клиника бўлган "ISHONCH KARDIO NEVRO" ўзининг илк мижозларига хизмат кўрсатишни ҳам бошлаб юборди 🩺💉
“ISHONCH” KARDIO NEVRO клиникасида:
- Невропатология;
- Кардиология;
- Гинекология;
- Терапия;
- Дерматология;
- Эндокринология йўналишларида малакали шифокорлар ўз фаолиятини олиб боришади.
Бундан ташқари клиникада:
- Юрак ультратовуш текшируви;
- Замонавий лаборатория таҳлиллари;
- Физиотерапия ва массаж;
- 24 соат биринчи ёрдам кўрсатиш хизматлари ташкил этилган.
Клиника тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бўлган АҚШнинг GE Healthcare фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган Vivid S60 ультратовуш текшируви аппарати билан жиҳозланган бўлиб, юрак-қон томирларини тасвирлаш имкониятига эга бўлган энг замонавий ускуна ҳисобланади.
Клиникада лаборатория таҳлиллари ҳам йўлга қўйилган ва энг замонавий диагностика ускуналари билан таъминланган. Шунингдек, касалликларни даволаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Физиотерапия бўлими ташкил қилинган бўлиб, энг замонавий тиббий ускуналар мажмуаси билан жиҳозланган.
Дерматология бўйича махсус бўлимда:
- витилиго (тери қопламларига оқ доғ тушиши);
- псориаз;
- қизил ясси темиратки;
- тугунли қичима;
- ўчоқли ва тарқалган нейродермит;
- терининг аллергик касалликлари;
- келиб чиқиши турли хил бўлган ҳуснбузарлар;
- тирноқлардаги ўзгаришлар;
- соч тўкилиши;
- терининг пуфакли дерматозлари;
- терининг вирусли касалликлари;
- терининг наслий ва бошқа турдаги касалликлари замонавий дерматологиянинг энг сўнги ютуқлари асосида юқори самара билан даволанмоқда.
Клиникада стационар ва амбулатор даволаниш учун барча шароитлар етарли.
64 ўринга мўлжалланган ётоқхоналар мавжуд.
Маълумот учун:
📍Манзил: Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Соғлом авлод кўчаси.
🏦 Мўлжал: Учкўприк тумани Тиббиёт бирлашмаси рўпарасида.
Дўстлар, биргаликда давом этамиз 👏👏👏
"ISHONCH" KREDIT-SAVDO Коммуникациялар бўйича мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.