Олтинкўл филиали ишга тушди!
2021-йил 12-март куни Андижон вилояти Олтинкўл туманида компаниямизнинг 30-филиали 🏤 очилиш маросими бўлиб ўтди ва ўзининг илк мижозларига хизмат кўрсатишни ҳам бошлаб юборди 🎉🎉🎉
Филиал билан биргаликда 40 нафар янги ҳамкасбларимиз "ISHONCH" оиласи аъзоларига айландилар 👨👩👧👦
Филиал бошқарувчиси сифатида эса, Асака филиалида фаолият олиб борган Шохрухбек Алиев иш бошлади 🚂
Биз эса филиал очилишига ўз ҳиссасини қўшган барчага, янги ходимларнинг иш ўрганиш жараёнида устозлик қилган Қува, Избоскан ҳамда Асака филиаллари ходимларига миннатдорчилик билдирамиз 🤝 ва янги ҳамкасбларимизга кейинги фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз 👏👏👏
Маълумот учун:
📍Манзил: Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Марказ ҚФЙ, Чинобод кўчаси, 6-уй.
🏢 Мўлжал: Туман Ички Ишлар Бўлими.
"ISHONCH" DO'KONLAR TARMOG'I Коммуникациялар бўйича бош мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.