December 10, 2021

СТРАТЕГИК СЕССИЯ - 2022

2021-йилнинг 7-8-декабрь кунлари компаниямиз Бош офисида «ISHONCH» дўконлар тармоғининг 2022-йилдаги ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаб олишга бағишланган «СТРАТЕГИК СЕССИЯ» бўлиб ўтди.


"ISHONCH" компанияси Стратегик гуруҳи

«Москва амалий психология мактаби» ҳамкорлигида ўтган навбатдаги сессияда «ISHONCH» дўконлар тармоғи Раҳбарияти, компания келажагини қуришда муҳим аҳамият касб этадиган ходимлардан иборат Стратегик гуруҳ, Сессияга тайёргарлик кўриб, уни ўтказишга масъул бўлган фасилитаторлар жамоаси ва консультантларимиз, психология фанлари доктори, М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети профессори, «Москва амалий психология мактаби» илмий раҳбари Тахир Юсупович Базаров ҳамда «21 аср» бизнес-консалтинг гуруҳи бош директори Максим Сергеевич Стишкинлар иштирок этишди.

"ISHONCH" дўконлар тармоғи Бош директори Фаррух Каххаров
Тахир Юсупович Базаров
Максим Сергеевич Стишкин
Фасилитаторлар жамоаси

Икки кунлик Сессия давомида иштирокчилар ҳар хил гуруҳларга бўлиниб иш олиб боришди. Топшириқлар жамоавий тарзда бажарилди.

Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни

Бу йилги сессиянинг ўзига хос томони шунда бўлдики, унда компаниямиз фаолиятидаги энг муҳим муаммолар аниқланди ва уларни бартараф этишга қаратилган лойиҳаларнинг 2022-йил учун йўл харитаси тузиб чиқилди.

Сессиянинг оҳирги қисмида эса Компаниямиз қадриятларининг янгиланган кўриниши эълон қилинди ва иштирокчилар томонидан бир овоздан ёқланди (бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз).

Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни

Сессия якунида энг фаол иштирокчилар Тахир Юсупович Базаровдан эсдалик совға сифатида ўзбек тилидаги «Персонални бошқариш» номли муаллифлик китобининг асл нусҳаларини қабул қилиб олдилар.


Сессия натижаси ўлароқ, Компаниямиз фаолиятида эътибор бериш керак бўлган муаммоларнинг устувор йўналишлари, энг долзарб лойиҳалар ва уларни 2022-йилда амалга оширишнинг тўлиқ йўл ҳаритаси белгилаб олинди.

Компаниямиз тарихида иккинчи марта ўтказилган Стратегик Сессия биз учун янги марраларни белгилаб берди. Энди бу марраларни забт этишда барчамиз бир бўлиб ҳаракат қилишимиз ва янгиликларга бир овоздан «ХА!» дейишимиз керак. Шундагина олдимизга қўйилган стратегик режаларни бирма-бир амалга оширамиз.

Барчамиз бир бўлиб, мижозларимиз орзуларини қисқа вақт ичида ҳақиқатга айлантирамиз, уларга эришиш учун қулайлик яратамиз ва биз мавжуд бўлган ҳудудларда аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз!

Зеро, ОРЗУНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ — БАХТ ВА ТАРАҚҚИЁТ САРИ ЙЎЛ!


«ISHONCH» DO’KONLAR TARMOG’I Коммуникациялар бўйича бош мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.