September 18, 2021

.dt файлидан 1С маълумотлар базасига юклаш

1. Архивга олиб қўйилган .dt файлни 1Снинг базасига қайта юклаш учун биринчи навбатда 1Сга конфигурация орқали кирилади.

2. Кейин Администрирование бўлимига кириб - Загрузить информационную базу танланилади.

3. Сўнгда .dt файл жойлашган манзил кўрсатилиб, файлни танлаб кейин Открыть тугмаси босилади.

4. Дастур бизни агар файл юклаб олинса, 1С маълумотлар базаси ўчиб, тўлиқ бошқа база юклаб олинади. Шу ҳақда дастур огоҳлантириш бермоқда. Саволга ДА деб жавоб берамиз.

5. База тўлиқ юклаб бўлгандан сўнг, дастур шу ҳақда огоҳлантириш беради. Саволга яна ДА деб жавоб қайтарамиз.

Дастур тўлиқ .dt файлидан маълумотлар базасига юкланди.

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг.