September 17, 2021

1С маълумотлар базасини .dt файлига сақлаб олиш

1С маълумотлар базасини .dt файлига сақлаш учун биринчи навбатда 1Сдастурига конфигуратор орқали кирилади

Сўнгра "Администрирование - Выгрузить информационную базу" танланилади

Файлни сақлаш учун каталогни танланг.

Диққат! Файлларни С дискдан ташқари бошқа дискда ва алоҳида каталогда сақлашни маслаҳат бераман. Бунинг учун backup 1C каталогини очсангиз ҳам ҳаммага тушунарли бўлади. Файлнинг номида йил-ой-кун ва соатни ҳам киритсангиз нур устига аъло нур бўлади.

Файл сақлангандан сўнг мана бунақа ёзув чиқади. Бу файл муваффақиятли хотирага солинганлиги ҳақидаги маълумот.

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг.