Бу уйларнинг эгалари бошқа ерга кўчишдан бўйин товлашган (фотожамланма)

Ўз уйини тарк этгиси келмай, бошқа ерга кўчишдан бўйин товлаган кишиларга оид хабарлар оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган, бу айниқса хитойликлар орасида кўп учрайди. “Up” (“Юқорига”) ёки “The Castle” (“Сарой”) фильмларини томоша қилган ҳар қандай киши бу ҳолатни тасаввур қилиши қийин эмас, дейилади boredpanda.com сайтида. Қуйида мавзуга оид суратлар билан бўлишамиз.

#1 Эдит Мэйсфилдга 1 миллион доллардан ортиқ пул таклиф қилинган бўлса ҳам, у ўз уйини сотишдан бош тортган. Кейинчалик “Up” фильмининг яратилишига айнан унинг шижоати илҳом бахш этган


#2 Қўшни уйлар бузилган бўлишига қарамай, Мэри Кук ўзининг тор бўлса-да, шинам уйини сотишга рози бўлмади. Бугунги кунда уй гигант “қўшнилари” ўртасида қолган бўлиб, болалар китоби иллюстрациясига ўхшайди


#3 Вера Кокс уйини дастлаб унинг атрофида казино қурмоқчи бўлган Боб Гуччионега, кейин эса Дональд Трампга сотишдан бўйин товлаган


#4 Уй эгаси Мельбурн (Австралия)даги ушбу уйини сотишдан бош тортган


#5 Торонтодаги бир киши уйини сотишни истамагани сабаб уй майдонини ўртасидан ажратишга тўғри келган


#6 Бу – атрофи катта турар-жойлар билан ўралган готик таунхаус


#7 Хитой ҳукумати дастлаб эгалари кўчишга қаршилик қилган бу уй атрофи бўйлаб катта йўл туширган. Охир-оқибат улар бошқа ерга кўчиб ўтишган, бироқ уй қурувчиларга қаршилик рамзи сифатида сақланиб қолган.


#8 Рэндал Акер ўзининг Портленд марказидаги кичик уйини сотишдан бош тортган, унинг атрофига Портленд давлат университетининг катта биноси қурилган


#9 Гуанчжоуда ҳукумат ушбу уйнинг атрофига халқа йўл қуришига тўғри келган, чунки уч оила жойидан қимирлашни истамаган


#10 Остин Сприггснинг Вашингтондаги уйи. Уй эгасига 3 миллион доллар таклиф қилинган, у рад этган, кейинроқ 4 миллион долларга сотган


#11 Бу Франция шимолидаги эски Руба даҳасидаги ягона бино бўлса-да, Салоҳ Ужаний сўнгги 46 йил давомида ишлаб келган қаҳвахонасини сотишдан бош тортади


#12 Эндиликда черков бўлган қиролича Аннанинг уйи яна бир турар жой қурилишига тўсқинлик қилган


#13 Сучжоу (Цзянсу провинцияси)даги ҳашаматли виллалар орасидаги эски уй, 2013 йил


#14 Вашингтон, Колумбия округида бузилишига йўл қўйилмаган ушбу уйлар атрофида замонавий иншоотлар қад кўтарган


#15 Кўприк остидаги ҳаёт...


#16 Мазкур меҳмонхона эгалари бир неча хонадонни юқори нарх сабаб харид қила олмаган ва шу тариқа меҳмонхона шу икки бино атрофига қурилган, айни дамда уларда сувенирлар сотилади


#17 У Пин хоним 241 кўчмас мулк эгалари орасида кўчишдан бўйин товлаган ягона инсон бўлган. У пудратчилар ва таклифларга қарши деярли 3 йил курашган, 2007 йилнинг апрелида уй бузилган


#18 “Nail House“ Шанхайдаги йўл ҳаракатини мураккаблаштиради


#19 Шпигельхальтерлар оиласи кенгайиб бораётган Wickhams универмагидаги дўконини сотишдан бош тортган


#20 Эгалари сотишни истамаган шу икки бино сабаб бутун бир Рокфеллер Плаза ажралиб қолган


#21 Наньнин (Хитой)даги қурилишлар ўртасидаги ягона эски уй, 2015 йил. Уй эгаси маҳаллий ҳукумат билан унинг бузилиши учун компенсация борасида келишувга эриша олмаган


#22 Шанхайдаги Гуанфули тумани аҳолисининг бир қисми эски уйларини тарк этмасликка қарор қилишди. Тао Вейрен айни дамда замонавий кўп қаватли бинолар билан ўралган икки қаватли уйи олдида ўтирибди


#23 Чжэцзян провинциясидаги Чжэн Мэйдзю сув ва электр таъминоти тўхтатилган бўлишига қарамай, қисман бузилган уйида деярли бир йил яшади


#24 Нарита аэропорти ўртасидаги ферма. Япониялик фермерлар аэропорт марказидаги ерларини сотиш таклифини рад этишмоқда. Шу сабаб учиш-қўниш йўлакчасининг фақат ярмидан фойдаланилади


#25 “Миллион долларлик бурчак”, Мэйси иншоотни унинг атрофига қуришга мажбур бўлган, кейин эса у реклама эълони билан ёпилган