October 20
20-Дашт сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод
20-Дашт сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод
ДИЯРОВ Жамшид Джураевич 1984 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий.
2009 йили Тошкент педиатрия тиббиёт институтини ва 2012 йили Тошкент педиатрия тиббиёт институти магистратурасини тамомлаган.
2022 йилдан Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи сифатида фаолият юритмоқда.
Фаолияти давомида тиббиёт соҳасини ривожлантиришга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Ўз жамоаси ўртасида ҳурмат қозонган, юқори касбий маҳоратига эга салоҳиятли кадр.
Агар ДИЯРОВ Жамшид Джураевичга овоз берсангиз, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги ишларни амалга оширишда:
- Кучли ижтимоий сиёсат орқали ижтимоий барқарорликни таъминлаш;
- Ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиш;
- Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Пенсия ёшини ўзгартирмасдан, пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг инсоннинг ҳаёт эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга етарли бўлишига эришиш;
- Аёлларга пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига барча боласини парваришлашда тўлиқ қўшиб ҳисоблаш;
- Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш ҳамда қурилиш соҳасида самарали назоратни амалга ошириш;
- Аҳолига давлат коммунал хизмат кўрсатиш даражасини ошириш;
- Фуқаро коммунал хизматлардан асоссиз ёки таъминотчининг айби билан узилган тақдирда таъминотчи томонидан фуқарога компенсация тўлаш тизимини жорий этиш;
- Барча учун малакали тиббий хизмат имкониятларини яратиш, дори-дармон, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни ўз вақтида тақдим этиш;
- Фуқароларга таълимнинг барча йўналишларида тенг имкониятлар яратиш;
- Бошланғич синфларда ўқувчилар сонини 20 нафардан, юқори синфларда эса 24 нафардан оширмаслик;
- Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини амалга ошириш, иқтисодиётда давлатнинг фаол роли ва иштирокини сақлаб қолиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда банк-кредит соҳасини ривожлантириш;
- Ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматлар нархлари устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- Меҳнат бўйича мажбурий ижтимоий суғурта миллий моделини жорий этиш;
- Маҳаллий инвесторларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, уларга хорижий инвесторлар билан бир хил имтиёзлар бериш;
- Аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир кўрсатувчи қарор лойиҳаларини мажбурий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини таъминлаш ташаббуси кўрсатади.