Ич қотиши ёки қабзиятни уй шароитида даволашнинг енг самарали усуллари
Ич қотиши, қабзият — ошқозон-ичак тизими аъзоларининг асосий белгиси дефакация (ҳожат чиқариш) тартибининг бузилиши ёки ичакнинг тўлиқ бўшатилмаслиги билан боғлиқ ҳолат. Ич қотиши мустақил касаллик емас, балки организм фаолиятининг бузилиши, касалликлар ва турли хил тизимлар функциясининг ишдан чиққанлиги аломатидир.
Таомномага қуйидаги маҳсулотларни киритиш ични юмшатишга ёрдам беради:
- Жавдар нони, кепак миқдори юқори бўлган пишириқлар;
- Ишлов берилмаган сабзавот ва мевалар, шунингдек, қуритилган мевалар (асосан олхўри);
- Табиий маринадланган, тузланган, ферментацияланган маҳсулотлар;
- Кўп миқдорда суюқлик ичиш (минерал ва оддий ичимлик суви, шарбатлар, мевали морслар, компотлар);
- Кўп миқдорда бириктирувчи тўқималар сақловчи ёғсиз гўшт ва бошқалар.
Қабзият ёки ич қотиш учун табиий воситалар қуйидагилардир:
Aйниқса, ўрикни оч қоринга истеъмол қилсангиз, ичакларингиз тезроқ ишлайди ва осон дефекация қилинади. Енг тез фойда олиш учун ерталаб уйғонганингизда оч қоринга бир стакан ўрик шарбатини ичишингиз мумкин.
Мавсумга қараб сиз яшил ёки қизил олхўрини истеъмол қилишингиз мумкин, лекин қуритилган олхўри жуда самарали бўлади.
Aгар бир неча кун давомида нонушта қилишни банан билан бошласангиз, ич қотиши сезиларли даражада камаяди ва яхшиланади.
Уни ҳар куни кечки овқатдан кейин ёки пешин вақтида 1 стакан ичишга ҳаракат қилинг.
Қисқа муддатда муаммога йечим топиш учун карам баргларини қайнатиб, шарбат шаклида ичишингиз мумкин. Худди шундай, карамли таомлар ҳам афзал бўлиши мумкин.
Нонушта ёки газак сифатида истеъмол қилинадиган 4-5 дона қуритилган анжир ичакдаги овқат ҳазм қилиш муаммосини бартараф қилади ва ҳожатхонага осонроқ бориш имконини беради. Янги анжирни ҳам истеъмол қилишингиз мумкин.
Тез таъсирга еришиш учун тўғридан-тўғри бир қошиқ зайтун мойини ичишингиз мумкин. Aгар ичиш қийин бўлса, овқатларга зайтун мойини аралаштириб истеъмол қилиш мумкин.
Нокни, айниқса, қобиғи билан истеъмол қилиш тавсия етилади.
Пиёзни зайтун мойи билан пишириб, кечки овқат сифатида истеъмол қилишингиз мумкин. Хом ҳолда истеъмол қилиш бироз қийин бўлгани учун уни қайнатиб, устига лимон сиқиб қўйсангиз, йейишни осонлаштирасиз.
Бир пиёла ёгуртга бир неча томчи лимонни сиқиб олинг ва ич қотиб қолганда бу ёгуртни истеъмол қилинг.
Турк қаҳваси билан иссиқ сут ичиш орқали сиз ошқозон ҳаракатини ва овқат ҳазм қилиш тизимининг жонланишини қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
Енди ич қотиши учун фойдаланишингиз мумкин бўлган сироп рецептини берамиз.
Таркиби: 1/2 коса ўрик, 1 лимон шарбати, 100 мл сув
Олхўри ва лимон шарбатини блендерда майдаланг. Тахминан 2 дақиқадан сўнг, сув қўшинг ва пюре ҳолига келгунча аралаштиришни давом еттиринг. Тайёрланган аралашмани шиша идишга солиб, истеъмол қилишингиз ва қолган қисмини музлатгичда сақлашингиз мумкин.