3 та лицензия ҳамда 148 та лицензия варақаларининг амал қилиш муддатлари 10 иш кунига тўхтатилди
Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Хоразм вилоят комиссияси мажлисининг 2019 йил 29 апрелдаги № 37-сонли мажлис баёни қарорига асосан:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 05-декабрдаги 994-сонли карорлари билан тасдиқланган Низомнинг 9-бандининг а), ж), кичик бандлари хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3-ноябрдаги 482-сонли карорларида кўрсатилган талаб ва шартларини бузганликлари автотранспорт корхоналарига тегишли қуйидаги “Йуловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш”, “Йуловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш” фаолиятлари учун берилган 3 та лицензия ҳамда 148 та лицензия варақаларининг амал қилиш муддатлари 2019 йил 02 май кунидан бошлаб 10 иш кунигача муддатга тўхтатиш тўғрисида комиссия қарор қабул қилади;
1.1 Қуйидаги “Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” ва “Йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш” фаолиятларини амалга ошириш учун автотранспорт воситаларига берилган жами 148 та лицензия варақалари 2019 йил 02 май кунидан бошлаб 10 иш куни муддатгача тўхтатилди.
1.2 Ўзбекистон Республикаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунининг 22-моддасига асосан хамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 05-декабрдаги 994-сонли қарорлари билан тасдикланган Низомнинг 9-бандининг а) ва ж) кичик бандларини такроран ва қўпол равишда бузганлиги учун Урганч шахридаги “Хоразм Алфа Транс” МЧЖга “Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” фаолиятини амалга ошириш учун берилган АТ №0035957 серияли амал қилиш муддати 18.09.2015 йилдан 17.09.2020 йилгача бўлган, Хива шахридаги “Хорезм Караван Туризм” МЧЖга берилган “Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” фаолиятини амалга ошириш АТ №0049934 серияли 21.11.2018 йилда берилган, Хива шахридаги “Хива Жахонгир Мирзо” МЧЖга “Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” фаолиятини амалга ошириш учун берилган АТ №0043601 серияли амал қилиш муддати 03.10.2017 йилдан 02.10.2022 йилгача бўлган лицензияларнинг амал қилиш муддатлари 2019 йил 02 май кунидан бошлаб 10 иш куни муддатгача тўхтатилди.
Асос: Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Хоразм вилоят транспорт бошқармаси комиссиясининг 2019 йил 29 апрелдаги № 37-сонли мажлис йиғилиш қарори.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати