Халқаро йўналишларда автобус қатновлари сони ортмоқда
“Uzavtotrans Service” МЧЖ 2 майдан эътиборан Қозоғистонинг 4 та шаҳрига мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади. “Тошкент-Туркистон”, “Тошкент-Олмаота”, “Тошкент- Ушкунур”, “Чирчиқ-Ушкунур” йўналишлари шулар жумласидандир. Қатновлар барча қулайликларга эга замонавий YUTONG автобусларида амалга оширилади. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан ҳарид қилиш мумукин.
“Тошкент-Туркистон” йўналиши чипта нархи 50 000 сўм, “Тошкент- Олмаота” йўналиши чипта нархи 101 000 сўм, “Тошкент-Ушкунур” йўналиши чипта нархи 101 000 сўм, “Чирчиқ- Ушкунур” йўналиши чипта нархи 90 000 сўм.
Шунингдек, корхона томонидан яқин орада “Тошкент – Нур-Султон (Қозоғистон)”, “Тошкент – Тараз (Қозоғистон)”, “Тошкент – Қизилўрда (Қозоғистон)”, “Самарқанд – Туркистон (Қозоғистон)”, “Самарқанд – Душанбе (Тожикистон)”, “Тошкент – Қозон (Россия Федерацияси)”, “Тошкент – Уфа (Россия Федерацияси)”, “Тошкент – Омск (Россия Федерацияси)”, “Тошкент – Петропавловск (Россия Федерацияси)” йўналишларида ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Келажакда Хитой халқ Республикаси, Туркманистон, Россия Федерацияси ҳамда Қирғизистон Республикаларининг шаҳарларига Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан йўналишлар очиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати