Йўл транспорт ходисасини олдини олайлик
2019 йил 29 апрель куни соат 02.20ларда келган хабарга кўра, шу куни соат 01.35ларда Нурафшон шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р 20 “Қорсув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлининг 6-км.да, “Бекобод-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган “БК Интранс” хусусий корхонасига тегишли “Мерседес-Бенц” русумли, давлат рақами 01 366 СВА бўлган автобусининг ЙТҲга учраб, автобусда ёнғин содир бўлгани юзасидан, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиқ ўринбосари Р.Бегматов, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ техник назорат бўлими бошлиғи С.Назирханов Тошкент вилояти халқ таълими Ш.Бурхонов раислигида 15 та туман 7 та шаҳар халқ таълими мудирлари иштирокида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, ҳайдовчилар ва аҳоли ўртасида ЙТХларни келиб чиқиш сабаблари, салбий оқибатлари, уларни бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан бир қанча масалалар кўрилиб, юқорида айтиб ўтилган ЙТХ бўйича тегишли хулосалар чиқарилди. Йиғилишда қатнашган иштирокчилар томонидан берилаган саволларга, мутасадди ташкилот ходимлари томонидан етарлича маълумот ва жавоблар берилди.
Ўзбекистон Ресбупликаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати