Янги Сергели мавзеси аҳоли пунктини шаҳар маркази ва метро бекатлари билан боғловчи янги йўналишлар ташкил этилди
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида янги уй-жойларнинг қурилиши, шу асосда янги мавзе ва аҳоли пунктларининг бунёд этилаётгани жамоат транспортига талабнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, пойтахтнинг Сергели туманида қисқа фурсатда бунёд этилган янги уйлар бугун катта мавзега айланди.
Ўзбекстон Республикаси Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан янги Сергели мавзесидан ўтувчи йўналишларнинг ҳаракат жадвалига қўшимча автобуслар бириктириш ва янги йўналишлар очиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, Янги Сергели мавзеси аҳоли пунктини шаҳар маркази ва метро бекатлари билан боғловчи янги йўналишлар ташкил этилди.
Жумладан, 133А–“Янги Сергели мавзеси — “Олмазор” метро бекати” йўналиши фаолияти жорий йил 25 апрель кунидан эътиборан йўлга қўйилди. Ушбу йўналишда автобуслар 4 та ҳаракат жадвали асосида қарийб
7 километрлик қисқа масофа оралиғида ҳаракатланади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати