Йўловчи ва юк ташиш жараёнида хавфсизлик чоралари юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 22 апрель кунидан эътиборан Тошкент шаҳар транспорт Бошқармасининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари ва ЙҲХБ, ёнғин хавфсизлиги Бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги 1, 2 ва 4- автобус саройларида йўналишга чиқарилаётган автобусларнинг йўл варақалари, лицензияси, ташувчининг суғурта полислари мавжудлиги ва тендер шартларининг бажарилишини назорат қилиш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбир давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилиб, ҳайдовчилар билан ҳаракат вақтида хавсизлик чораларига қатъий амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, профилактик тадбир давомида шаҳар атрофида юк ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган ҳайдовчилар билан юк ташиш хавфсизлиги, юк ташиш талабларига риоя қилиниши ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги бўйича ҳам тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси томонидан ҳам шаҳар ва туманларда йўналишсиз такси ва автобусларнинг техник ҳолати, транспорт воситаларининг санитария ҳолати, автобусларнинг оралиқ бекатларда асоссиз равишда узоқ вақт давомида тўхтаб туриши, йўловчи ташиш транспортлари бир-бирини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш ҳолатларини олдини олиш бўйича вилоят транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда ва қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан лицензия талаблари ва шартлари бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, корхоналарга тегишли транспорт воситаларига берилган лицензия варақалари 10 (ўн) иш кунига тўхтатиш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати