May 2, 2019

“Хатирчи-Тошкент” йўналишида янги ва замонавий автобуслар хизмат кўрсатади

Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

10 январдаги ПҚ-2724-сонли “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини бажарилиши юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хатирчи туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Ҳунарманд” кичик корхонаси ўз маблағлари ҳисобидан 2 дона Хитой давлатида ишлаб чиқарилган замонавий “YOUTONG”  русумли юмшоқ ўриндиқли автобус сотиб олди.

— “Ушбу автобуслар ўзининг ташқи кўриниши, автобус салонининг шинамлиги, ўриндиқлар ҳолатини турли ўлчамлар бўйича ўзгартириш мумкинлиги ва жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бериши билан йўловчиларга қулайликлар яратади” – дейди, корхона раҳбари Б. Ойдинов.

Унинг сўзларига кўра, ушбу автобусларда вилоятнинг олис ҳудуди Хатирчи тумани билан Тошкент шаҳрига сифатли ва хавфсиз транспорт хизматлари кўрсатилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун “Ҳунарманд” кичик корхонаси  2018 йилда ҳам худди шундай автобуслардан 4 дона олган бўлиб, ҳозирги кунда корхона балансидаги жами 6 та автобуслар бир катор йўналишларда йўловчиларга автотранспорт хизматини сифатли тарзда кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати