Транспорт ва савдо-сотиқни ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
Осиё тараққиёт банкининг Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида Транспорт секторини мувофиқлаштириш қўмитасининг 18-мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда дастурга аъзо давлатлар вакиллари 2020 йилгача транспорт ва савдо-сотиқни биргаликда ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама этишди.
Жумладан, ушбу йўналишда инвестицион лойиҳалар натижадорлигини оширишга туртки берувчи масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Йўл активларини бошқариш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ташувларни соддалаштириш, темир йўл ва авиация, трансчегаравий ташувлар каби йўналишлар ҳамда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг 2030 йилга мўлжалланган Транспорт стратегияси лойиҳаси мажлис ишида муҳокама этилди.