Бекободдан “Ғалаба”гача
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ташаббуси билан Бекобод шаҳридаги “Сифат дармон ситора транс” МЧЖ томонидан чекка ҳудудларни туман маркази билан боғловчи ВХ-638-сонли “Бекобод-Ғалаба” шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишида йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди.
Ушбу йўналишга 28 та “ДАМАС” русумли автомобиллар бириктирилиб, улар шаҳардан 38 км. олисда жойлашган “Ғалаба” фермерлар уюшмаси ҳудудини Бекобод шаҳри билан боғлайди.
Мазкур йўналиш бўйича хизмат кўрсатадиган автомобиллар ҳар куни техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг, йўл варақаси берилиб, йўналишда ишлашга рухсат берилади. Ҳозирча фақат “ДАМАС” русумли автомобиллар қатнови йўлга қўйилмоқда. Йўналишда қатновлар соат 07-00 да бошланиб, соат 19-00 гача амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати