Транспорт воситалари лицензия карточкаларининг амал қилиши 10 иш кунига тўхтатилди
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларда йўналишсиз такси ва автобусларнинг техник холати, транспорт воситаларини санитария холати, ҳайдовчиларни йўловчиларга нисбатан муомаласи, кийиниш одоби, автобусларнинг оралиқ бекатларда асоссиз равишда узоқ вақт давомида тўхтаб туришлари, йўловчи ташиш транспортлари бир-бирини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш холатларини олдини олиш бўйича вилоят транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди ва қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан лицензия талаблари ва шартлари бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, корхоналарга тегишли транспорт воситаларига берилган лицензия варақалари 10 (ўн) иш кунига тўхтатиш чоралари кўрилди.
Жумладан жорий йилнинг 19-22 апрел саналарида лицензия талаб ва шартларига зид равишда харакат қилаётган “Мираж” МЧЖга қарашли 1 дона, “Замин Сайқал Нур транс” МЧЖга қарашли 1 дона, “Тохир транс” МЧЖга қарашли 1 дона, “Тойирбек универсал транс плюс” МЧЖга қарашли 2 дона, “Яхёбек универсал транс плюс” МЧЖга қарашли 1 дона , “Анвар транс” МЧЖга қарашли 1 дона , “Шохжахон махсус транс ” МЧЖга қарашли 1 дона, 5 дона, “Сам албатрос транс” МЧЖга қарашли 1 дона, “Ясмина Сабрина исе фиелд” МЧЖга қарашли 1 дона, “Фаррух омад транс” МЧЖга қарашли 1 дона, “Ражабали транс сервич” МЧЖга қарашли 1 дона, умумий хисобда 17 дона транспорт воситаларига нисбатан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, ушбу транспорт воситаларига тегишли бўлган лицензия карточкаларининг амал қилиши 10 иш кунига тўхтатилган.