February 17, 2020

“Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мазмун моҳияти


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарорининг ва мазкур қарор билан тасдиқланган “Йўл харита”нинг 11-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2020 йил 6 январдаги 6-сон баёнининг 6-бандига асосан Адлия вазири томонидан тасдиқланган Режа-графиги ижросини таъминлаш мақсадида Термиз давлат университетида норма ижодкорлиги соҳасида қонунчиликка киритилган янгиликларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда уларнинг юридик хизмат, иш юритиш ва ижро интизомига масъул ходимлари иштироки таъминланиб, тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларни тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.