January 6, 2020

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т


Адлия органлари фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга адлия фаолияти бўйича кенг ҳажмли ахборот бериш мақсадида адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 32-банди ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил давомида ҳудудий адлия органлари (туман, шаҳар адлия бўлимлари) томонидан ўтказилган ўрганишлар ва кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди.

Жумладан, мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича:

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йил мобайнида Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жами 3 713 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан


Жами кўриб чиқилган 3 341 та мурожаатларнинг 2 338 таси (70 %) қаноатлантирилган.

Шундан, бевосита бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳал этилган 461 та мурожаатларнинг 245 таси қаноатлантирилган бўлса, 216 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2 880 та мурожаатлар кўриб чиқилиш натижасида 2 093 та қаноатлантирилиб, 783 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятлари бўйича:


II. Ўтказилган ўрганишлар бўйича:

Қайд этилган даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида
309 та ташкилот, идораларда 361 та назорат (ўрганиш, мониторинг) тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 53 255 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида тегишли идораларга 278 та тақдимнома киритилган. Тақдимномалар натижасида 100 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 295 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шулардан 7 нафар шахслар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан
1 795 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 167 та таклифлар киритилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳуқуқий баҳо бериш учун 11 та жиноий таклифлар киритилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга
11 млрд. 76 млн. сўмлик 691 та даъво аризалари киритилган.

Хусусан, Шўрчи тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласи, "Истиқлол" кўчаси 68-уйда яшовчи фуқаро У.Қосимова тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби томонидан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали келиб тушган мурожаати ўрганиб чиқилиб, натижада унга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлиги аниқланиб, Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У.Қосимованинг 6 368 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган пули ва 446 000 сўм миқдорда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси тўлаб берилишига эришилди.

Шунингдек, Термиз шаҳар адлия бўлими, шаҳар ҳокими, прокурори билан ҳамкорликда шаҳардаги “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабул давомида фуқаролар С.Қувватова, Д.Тўраева, Ш.Ашуралиева, И.Бакаевларнинг “Жайхун” маҳалласида ҳақ тўланадиган жамоат ишида ишлашлари ва ойлик иш ҳақларини олиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари қонуний ўрганиб чиқилиб, Термиз шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига тақдимнома киритилган ва тақдимнома натижасига кўра фуқароларнинг тўланмай қолган 29.500.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилиб, мурожаати қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, Шеробод туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабули давомида фуқаро У.Аллаёровнинг Шеробод туман Газ таъминоти участкасидан маиший газ балон олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаро У.Аллаёровга маиший газ балон ажратилиб мурожаати қаноатлантирилган.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Бу каби, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фуқароларни мунтазам ҳабардор қилиб бориш аҳолининг адлия органларига нисбатан ишончини янада оширишга ҳизмат қилади.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Ш.Тиловов