February 3, 2021

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўлов ундирилади?

Қонунчиликка мувофиқ ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан қуйидаги тўловлар ундирилади.

2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм. Шунга кўра:

1. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун фақат герб йиғими ундирилади, яъни 15 % – 36 750 сўм белгиланган бўлиб, бунда бир марталик нафақа пул миқдоридан автоматик равишда чегириб қолинади.

Туғилганлик ҳақидаги такрорангувоҳнома учун: жами 73 500 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15% – 36 750 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани жойига чиқиб, тантанали вазиятда бериш герб йиғими 15% - 36.750 сўм, 50 %-122.500 сўм пуллик хизмат ундирилади.

Фуқароларнинг мурожаатига асосан жойига чиқиб такрорий ҳужжатларни ва маълумотномаларни тақдим этиш (транспорт ҳаражатларини ҳисобга олмаган ҳолда)- жами 73.500 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15%- 36.750 сўм, герб йиғими 15%-36.750 сўм, 50%-122.500 сўм пуллик хизмат ундирилади.

3. ФҲДЁ бўлими ёки Никоҳ уйи биносида никоҳни қайд этиш: жами
208 250 сўм ундирилади, жумладан давлат божи 20% – 49 000 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм, никоҳни қайд этиш учун 50% – 122 500 сўм пуллик хизмат.

Никоҳни тантанали равишда қайд этиш, жойига чиқиб сайёр равишда (транспорт ҳаражатларини ҳисобга олмаган ҳолда) жами 453 250 сўм ундирилади. Жумладан давлат божи 20 % – 49 000 сўм, герб йиғими 15 % – 36 750 сўм, никоҳни қайд этиш учун 150% – 367 500 сўм пуллик хизмат.

Ўзбекистон фуқароларининг чет эллик фуқаролар билан ҳамда чет эл фуқароларининг ўзаро никоҳларини рўйхатдан ўтказганлик учун жами 649 250 сўм ундирилади, жумладан давлат божи БҲМнинг 2 баравари – 490 минг сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм, никоҳни қайд этиш учун 50% – 122 500 сўм пуллик хизмат.

Такроран никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома учун: жами 73 500 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15% – 36 750 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм.

4. Эр-хотиннинг ўзаро розилиги асосида ФҲДЁ бўлимида никоҳни бекор қилиш: жами 453 250 сўм ундирилади. Давлат божи 150% – 367 500 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм (ҳар иккаласидан 73 500).

Суд қарорига асосан никоҳни бекор қилиш: ҳал қилув қарорида кўрсатилган давлат божи ҳамда герб йиғими 15% – 36 750 сўм ундирилади.

Ўзбекистон фуқароларининг чет эллик фуқаролар билан никоҳини бекор қилиш:

  • вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро келишувига кўра – БҲМнинг 4 баравари миқдорида давлат божи – 980 минг сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм (ҳар иккаласидан 73 500 сўм).
  • суд қарори асосида, агар эр-хотинлардан иккаласи ҳам биринчи никоҳда бўлса (биттасидан ёки ҳар иккаласидан) – БҲМнинг 5 баравари миқдорида давлат божи – 1 млн 225 минг сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм (ҳар иккаласидан 73 500 сўм) ундирилади.
  • суд қарори асосида, агар эр-хотинлардан бири қайта турмуш қурган бўлса (биттасидан ёки ҳар иккаласидан) – БҲМнинг 6 баравари миқдорида давлат божи
    1 млн 470 минг сўм, герб йиғими 15% – 36.750 сўм (ҳар иккаласидан 73 500 сўм) ундирилади.
  • бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар билан, шунингдек жиноятлари учун камида уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар билан – БҲМнинг 40 фоизи миқдорида давлат божи – 98 минг сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм (ҳар иккаласидан 73 500) ундирилади.

5. Биринчи марта ва ўлим ҳақидаги такроран гувоҳнома учун герб йиғими ундирилмайди.

Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳнома бериш: фақат давлат божи 15% – 36 750 сўм ундирилади.

6.Далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш: жами 61 250 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 10% – 24 500 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм;

7. Ф.И.О ўзгартириш: (16 ёшдан 18 ёшгача) жами 159 250 сўм ундирилади, шундан давлат божи 50% – 122 500 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм;

Ф.И.О ўзгартирганлик учун (18 ёшдан юқори) жами 281 750 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 100% – 245 минг сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм.

8. Далолатнома ёзувларини тиклаш: жами 61 250 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 10% – 24 500 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм.

9. ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан такрорий гувоҳномалар, маълумотномалар бериш ва аризаларни тўлдиришда ёрдам кўрсатганлик учун: 5% –12 250 сўм пуллик хизмат ундирилади.

10ФҲДЁ архивлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар:

Архив маълумотномаларини муддатидан илгари бериш-50%-122.500 сўм пуллик хизмат ундирилади.

Сиздан ФҲДЁ органлари томонидан ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатлари бўйича Адлия вазирлигининг “1008”, Давлат хизматлари агентлигининг “1148” ишонч телефонларига, @anticorbot Telegram-каналига ёки Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимига (71-207-04-64) хабар беришингиз сўралади.