Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси” томонидан, Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашнинг янги замонавий бозор механизмини ташкил этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Юртимизда бозор муносабатларини тўлиқ қарор топтириш, иқтисодиёт тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, инновацияларни кенг кўламда жорий этиш орқали соҳаларни ривожлантиришга қаратилган таркибий ўзгартиришлар ва кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.