"Андижон ҳудудий Электр тармоқлари корхонаси АЖ"да коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича семинар ўтказилди
Андижон шаҳар адлия бўлими
2020 йил 24 инюнда Андижон ҳудудий Электр тармоқлари корхонаси АЖ тизими раҳбар ва мутахассис ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда “Андижон вилоят суд” судьяси Ойбек Баракабаев, “Андижон шаҳар прокуратура” прокурор катта ёрдамчиси Авазбек Бозорбоев, “ Андижон шаҳар адлия бўлими” етакчи маслаҳатчиси Аҳаджон Ғуломжонов иштирок этди.
Тадбирни сўз олган Маъмурий суд судьяси Президентимиз ташаббуси билан коррупцияга қарши курашишнинг янгича усуллари, қонуний асослари йўлга қўйилаётгани, Қонун, қарор ва бошқа ҳужжатларнинг ҳаётда ўз ифодасини топаётганлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Сўнгра йиғилиш иштирокчилари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда ва халқаро миқёсда олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот бериш билан бир қаторда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий асослар мустаҳкамланиб, амалий ишлар олиб борилаётганлиги, бу борада ижтимоий ҳамкорлик, жамоатчилик назоратини кучайтириш жуда муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Коррупцияга қарши кураш бўйича ҳуқуқий асосларнинг мустаҳкамланиши бу иллатга тўсиқ қўйишда жамоатчиликнинг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг фаол иштирок этишига имконият яратиб берди, – дейди “Андижон шаҳар прокурор катта ёрдамчиси Авазбек Бозорбоев. – Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг тасдиқланиши юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирларни самарали амалга оширилишини таъминлаётир.
Шунингдек, тадбирда аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг ўсиши коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратилди. Кўп ҳолларда ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётир.
Шу билан бирга, мавзу юзасидан хориж тажрибаси ҳақида ҳам тўхталиб, сўзларини ҳаётий мисоллар орқали қизиқарли тарзда ифодалади. Очиқ мулоқот юқори савияда ва қизғин савол-жавоблар билан ўтди.
Коррупция жиноятининг вужудга келиш тарихи тўғрисида, жумладан, коррупция – бу мансабдор шахслар фаолияти билан боғлиқ жиноят эканлиги, коррупцияга қарши курашиш бўйича Сингапур, Финландия, Хитой, Голландия давлатларининг олиб борган тажрибаси алоҳида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, коррупциянинг олди олиниши натижасида ушбу давлат ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олганлиги таъкидланиб, коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири – ҳар қандай соҳада, тизимда коррупция ҳолатларнинг вужудга келтирувчи шарт-шароитларга барҳам берилиши кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Хусусан, сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунги ПФ-5729 сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан фикр юритишди. коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, коррупциянинг юзага келиши ва коррупциявий жиноятчиликнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда психологик сабаблари ҳақида тушунча берилди. Соҳада коррупциянинг юзага келиш омиллари муҳокама этилди.
Сўзга чиққанлар томонидан ушбу йўналишда – аҳолининг ҳуқуқий билимини ўстиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Семинарда келгусида давлатимиз равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Андижон шаҳар адлия бўлими