June 3, 2021

“Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери”

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ташқи бозорга йўналтирилган рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида мамлакатимизда бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

“Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш” лойиҳаси бунга ёрқин мисол.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 мартдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2813-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.

Имтиёзли кредит маблағлари қуйидаги йўналишларга ажратилади: Булар

-         Интенсив боғлар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш учун ҳосилдорлиги юқори бўлган интенсив кўчатлар ва уруғлар сотиб олиш;

-         Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш, интенсив боғлар учун талаб қилинадиган аксессуарлар ва ускуналар харид қилиш (шпалер, сим, сетка ва бошқалар);

-         Эски токзорларни янгилаш ва янги токзорлар барпо этиш;

-         Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совуқхоналар ва музлаткичлар, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш технологиялари;

-         Мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш учун техника ва технологиялар харид қилиш;

-         Сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун иссиқхоналар ва боғлар ташкил этиш, кўчатхоналар барпо этиш ва бошқалар.

Имтиёзли кредит олиш тартиби ва шартлари қуйидагилар ҳиобланади:

Имтиёзли кредит маблағлари Миллий, Асака, Турон, Ўзсаноатқурилиш, Ипотека, Ипак йўли, Ҳамкор, Давр тижорат банклари орқали берилади.

Лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар:

§ 10 йил муддатгача берилади, имтиёзли давр муддати лойиҳа мақсадидан келиб чиқиб белгиланади.

§ Кредит маблағлари АҚШ долларида берилади.

§ Фоиз ставкаси – 5,5 фоиз

§ Бир мижоз учун максимал кредит миқдори 5 млн. АҚШ долларигача.

§ Мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 25 фоиз эквивалентида бўлиши керак.

Қўшимча имтиёзлар қуйидагилар ҳисобланади:

· Имтиёзли кредит ҳисобидан импорт қилинадиган барча товар, хизмат, техника ва технологиялар, жиҳоз ва ускуналар солиқ тўловларидан, яъни қўшимча қиймат солиғи, божхона ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади.

· Молия вазирлиги, Марказий банк ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2017 йил 31 мартда тасдиқланган кредит бериш «Қўлланма»сининг 28 бандига мувофиқ, ҳар бир лойиҳа ташабускорига суб-кредит маблағлари АҚШ долларида берилиб, АҚШ долларида ёки миллий валюта (сўм)да қайтарилиши белгиланган. Агар лойиҳа ташабусскори маҳсулотини экспорт қилиш имкониятига эга бўлмаса, олган кредитини миллий валютада (сўм)да Марказий банкнинг курсига мувофиқ қайтаради.

Кредит маблағларини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тижорат банкларига тақдим этилади

§ Кредит олиш тўғрисида ариза;

§ Корхона таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномаси (нусхаси);

§ Охирги йил учун корхонанинг бухгалтерия баланси (нусхаси);

§ Товар, хизматлар, техника ва технологиялар етказиб берувчилардан олинган камида 3 та тижорат таклифи;

§ Товар, хизматлар, техника ва технологияларни харид қилиш бўйича имзоланган контракт (нусхаси);

§ Лойиҳанинг экологик экспертиза хулосаси (Ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш бошқармалари) (нусхаси);

§ Лойиҳанинг бизнес-режаси;

§ Гаров таъминоти бўйича тегишли ҳужжатлар (кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган ҳолда);

Имтиёзли кредит олиш тартиби:

1.                    Қишлоқ хўжалиги корхонаси, фермер хўжалиги ёки тадбиркор тижорат банкларининг ҳудудий филиалига кредит олиш учун тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.

2.                    Тижорат банкининг ҳудудий филиали (туман ёки вилоят) топширилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, уларни Кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун банкнинг Бош офисига юборади.

3.                    Бош банк Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг, лойиҳани келишиш учун Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлигига тегишли ҳужжатлар тўпламини киритади (хар бир банкнинг биринчи 3 та лойиҳаси).

4.                    Агентлик тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Осиё тараққиёт банки талабларига мувофиқлигини ўрганиб, Осиё тараққиёт банкига келишиш учун киритади.

5.                    Кредит ҳужжатлари тўплами бўйича Осиё тараққиёт банкининг ижобий қарори олингандан сўнг тижорат банки лойиҳани молиялаштиради.