May 29, 2020

Таъсирчан солиқ механизми... Қўлловчиларнинг ўзи буни яхши тушуняптими?

Андижон шаҳар адлия бўлими

Охирги кунларда адлия органларига тадбиркорлардан кўплаб мурожаатлар келмоқда. Жумладан, қўшма корхоналар ва йирик маҳаллий тадбиркорлик субъектлари 2020 йилнинг январь ойидан буён, солиқ идоралари ходимлари турли баҳоналар билан корхоналарга келиб, ҳеч бир асоссиз таъсирчан солиқ механизмлари қўллаб келаётганликларидан шикоят қилишмоқда.

Президент бошчилигида мулкчилик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, рақобатбардош бозорлар ташкил этиш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратилаётган бир пайтда, тадбиркорларни ҳуқуқлари поймол бўлиши ажабланарли ҳолат.

2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3928-сон қарори қабул қилиниб, унга кўра, ҳудудларда фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилган.

Ушбу карордан кўзланган мақсад фойдаланилмаётган объектлар фаолиятини тиклаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш ҳамда нопок тадбиркорлик субъектларига каррали таъсирчан солиқ меҳанизмини жорий қилиш бўлган.

Бироқ, барча комиссиялар ҳам қонун нормасида белгиланган тартибда иш олиб бормади. Натижада, тадбиркорлардан кўплаб эътирозлар билдирилиб, комиссия ҳулосаларини бекор қилиш юзасидан суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларга шикоятлар ёғилиб кетди.

Хусусан, “MULK TRANS SAVDO” МЧЖ раҳбари Р.Матановнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали йўллаган мурожаати шаҳар адлия бўлим томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, вилоятдаги қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича вилоят идоралараро комиссия йиғилишининг 2019 йил 11 апрель кунги 07/01-03-сонли қарори билан тасдиқланган 1-иловасининг 449-бандига мувофиқ, “MULK TRANS SAVDO” МЧЖга нисбатантасирчан солиқ механизми қўлланилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Андижон шаҳар филиали томонидан 2020 йил 19 март куни “MULK TRANS SAVDO” МЧЖга тегишликўчмас мулклар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилган.

Бироқ, Идоралараро комиссия аъзолари томонидан жамиятни кўчмас мулкларини тўлиқ ўрганмасдан асоссиз таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.

Шунга кўра, адлия бўлими томонидан тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида унинг манфаатида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича вилоят Идоралараро комиссиясининг2019 йил 11 апрель кунги 07/01-03-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатдаги “MULK TRANS SAVDO” МЧЖга тегишли 449-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб Андижон шаҳар Маъмурий судига ариза киритилди. Натижада 2020 йил 6 май кунги суднинг қарорига мувофиқ тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланиб, вилоят Идоралараро комиссиясинингюқоридаги қарори билан тасдиқланган рўйхатдаги “MULK TRANS SAVDO” МЧЖга тегишли 449-банди ҳақиқий эмас деб топилишига эришилди.

О.Ғофуров

Андижон шаҳар адлия бўлими бошлиғи