August 21, 2020

"ҲАР БИР ОИЛА - ТАДБИРКОР" ДАСТУРИГА ЯНА $100 МЛН АЖРАТИЛАДИ

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури Президентнинг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қўшимча равишда $100 млн эквивалентидаги маблағларни қуйидаги ваколатли банкларга ажратади:

  • "Агробанк" АТБга - $40 млн эквивалентида;
  • АТ Халқ банкига - $30 млн эквивалентида;
  • "Микрокредитбанк" АТБга - $30 млн эквивалентида.

Қўшимча маблағларни ажратиш Президентнинг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарорига асосан Жамғарма ҳамда ваколатли банклар ўртасида тузилган кредит шартномаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, Марказий банк Бошқарувининг қарори (9.06.2018 йилда 3022-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Президентнинг 7.06.2018 йилдаги ПҚ–3777-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизда «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури амалга оширила бошлади. Дастлаб у Андижон вилоятида амалга оширилади. Мазкур ҳудуд учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ долларини ажратди. Ушбу маблағлар Ўзмиллийбанк орқали тижорат банкларига тақсимлаб берилади.

Кредитлар бериш тартиби умумлаштирилган ҳолда қуйидаги кўринишга эга:

Бу – муҳим!Қуйидаги мақсадларга кредитлар ажратилмайди:

  • илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  • савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
  • умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
  • ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
  • маъмурий харажатларни тўлаш, шу жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
  • мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов.

Кредит бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати – 3 иш куни. Кредит бериш рад этилган тақдирда банклар ариза берувчига, тавсифнома берган сектор раҳбарига ва маҳалла фуқаролар йиғинига рад этиш учун асосни кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этишлари шарт.

Андижон шаҳар адлия бўлими