June 16, 2019

Дунёдаги энг бахтли инсон!

Дунёда қанчадан қанча ўзини меҳнати ва қайсарлиги билан, бирор бир ўзи қизиққан соҳани танлаган ва унга ҳаётини бағишлаган, катта ютуқларга эришган профессионаллар бор. Масалан Арнольд Шварцнегер, Конор Макгрегор, Кристиано Роналду... Аҳад Қаюм) Яна туғилганидаёқ бирор нарсани қойиллатиб ташлаш учун иқтидор билан туғилган талантли инсонлар бор: Моцарт, Пушкин, Месси... Хасан Табиб) Лекин энг асосийси фавқулотта ГЕНИЙ инсонлар бор. Масалан: Леонардо да Винчи, Галилео Галилей, Ньютон, Никола Тесла, Эйнштейн... Ахмадбой)

Ўйлаб қоламан, наҳотки дунё тарихидаги гений инсонларни хисоби тугаган бўлса? Дўстлар диққат! ЙЎҚ!!! Гурбангулиии Бердимухаммедоооов! Туркманистоннинг умрбод президенти, 21 аср даҳоси, қўшиқчи, автопойгачи, боулинг устаси, атлет, Рембо, хоккейчи, чавандоз, каратист, гольфчи ва шунчаки Миллат Қуёши! У шу даражада ўз халқини севадики, “Фуқароларнинг кўп сонли мурожатлари” ни ерда қолдирмай Ашхобод марказида ўзига 20 метрлик тилла суви юритилган ҳайкал ўрнатган. Халқ иродасини сўзсиз бажаришни шу инсондан ўрганиш керак дўстлар!

Тасаввур қилинг, сизда умуман чекланмаган имкониятлар бор. Нимани хоҳласангиз амалга ошади. Масалан, зўр қўшиқ куйлашни хоҳлайсизми? Там қарсаклар, миллионлаб мухлислару эътирофларга кўмилиб кетишни? Аммо сизда овоз йўқ. Муаммо эмас! Мана бу ерда, Туркманбошини ундан олдин қўшиқ айтган йигитларни қўлидаги созланмаган, минғирлаб ётган гитарани олиб, уни испанский Кабальеро гитарасини овозидан ҳам тиниқ қилиб чалиб ташлаганини кўришимиз мумкин)

Туркманистон фуқаролари, Орқадоғга иккинчи мартта “Туркманистон Қахрамони” унвонини берилишини талаб қилиб чиқишибди эканмуш. Ўша вазиятни шундай тасаввур қилдим:

Туркманбоши:

- Уфффф, чота зерикишу... Қанақадур янги унвон берсаммикин ўзимга...

-Ооо Буюк Орқадоғ! Сиз дунёда борки ҳамма унвонларга эгасиз. Сизни тақдирлагани сабаб ҳам қолмади умуман.

- Хммм, ватанга муҳаббат учун олганманми?

- Олгансиз, олгансиз олампанох! Ҳаммасини олгансиз. Ҳа топдим! Сиз ўзингизга мукофот пули ёзиб олишингиз мумкин!

- Канешна мукофот пули яхши, лекин қанақадур унвонлари билан бўса жуда ярашиболардида менгааа уатааааайт) Кел халиги нимайдия, ҳа “Миллат қахрамони” деган унвон оламан а?

-Олампаноҳ, лекин сиз шундоқ ҳам қахрамонсиз, бу унвонниям олгансиз!

- Мен нима учун қахрамон бўлгандим?

- Кўзларингизни ранги учун!

- Ҳммм, тўғри тўғри бунга лойиқ эдим канешна. Лекин бу жааа жиддиймасда, кел мана масалан “Мустақилликни мустаҳкамлагани ва Туркманистоннинг бетарафлигини сақлаб қолгани учун” ан, қалай?)))

Иккинчи мартта миллат қахрамони бўлгач, Қурбонгули Бердимуҳаммедов унвонга қўшиб бир мартталик пул мукофоти ҳам олган. Атиги 100 минг доллар. Бугатти Вейронни моториниям бермайди бу пулга. Хокисорликни қаранг! Илм фан олами ҳам Орқадоғ олдида чуқур таъзимда! У бир қатор халқаро университетларнинг фахрий доктори хисобланади. Лекин энг муҳим унвон бу албатта унинг “Туркманистонга муҳаббати учун” олинган орденидир. Халқини, ватанини севадида аҳир, хиринг-хиринг қиласизлара эй!

Тасаввур қила оласизми қаердадур шунчалик ўзига бино қўйган одам борки шунчаки эрталаб туриб уйини балконидан шаҳарга қараб “Эх қанчалар севамана бу юртни деб, ие бу учун менга орден таъсис қилиш керак” деса а?) Албатта бу унвонлар давлат бюджетидан қонунан пул қирқишни кулгили йўлларидан бири холос. Бизда бунақа пул қилиш учун ҳеч бўлмаса бизнес очиш керак, ҳамма именно сен очган бизнесдан фойдаланиши кераклиги хақида қонун қабул қилиш керак, монополиялар ўйлаб топиш, буларни яшириб юриш керак, буёда Озодлик думингни босволадимиее, эххеее қанча ишлар қилиш керак. У бўлса жуда катта мусобақалар уюштиради. Ралли дейсизми, от пойгасими ҳаммасидан бор. Бу мусобақаларда ким ғолиб бўлишини битта уринишда топа олмасангиз иккинчи экансиз) Кунларнинг бирида Донолар доноси от пойгаси уюштиради, ғолибга бериладиган мукофот қариийб 11 миллион доллар. Унда ўзи ҳам қатнашади, канешна ғолиб ўзи бўлади.

Автопойгаларда ҳам иштирок этади Гурбнгули Шумахер. Яқинда бўлиб ўтган пойгада ҳам ғолиб бўлди. Рақиби ўзи битта эди, у ҳам бўлса яшашга муҳаббати кучли одам эди) Тушуняпсизми? Жуда кўп турнирлар ўтказадида, катта пуллар тикиб ўзи ютиб олади? Ҳа нима “халол мехнат” пешана тери чо)

Ажойиб, оддий қишлоқ касалхонасидан чиққан стамотолог, 17 йил ичида соғлиқни сақлаш вазири бўлди. 4 йилдан кейин Вазирлар маҳкамаси раисининг яъни аввалги Туркманбошининг ўринбосари бўлди. Бунақанги ютуқларга фақат фавқулодда генийлар эриша олади холос. 2007 йилги интрига ва курашларга бой бўлган президентлик сайловида қахрамонимиз ғолиб бўлади. Хечким кутмаганди лекин бору)

Хўш, қахрамонимиз хар ҳил мусобақалар, диги-диги ўйнаш, чиройли қўшиқлар куйлашдан бўш вақтларида халқ учун яна нима ишлар қилади? Масалан нос чекишни тақиқлади, оқ рангдан бошқа машина хайдашни тақиқлади, 40 ёшгача бўлганларга четга чиқишни тақиқлади, шортик кийишни тақиқлади, соч бўяшни тақиқлади, яшашни тақ... узр берилиб кетдим) Туркманистон 2018 йилги “Фуқаролар эркинлиги” рейтингида фахрли 203 чи ўринни олди, Сурия ва Шимолий Кореядан олдинда зато) (202 чи ўринда қайси давлатлигини топингчи)

Юқоридаги гапларнинг бари ҳақиқат! Бирни кўриб зикр қил, бирни кўриб шукр..