Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд
❗️Қонунчиликка кўра, (https://lex.uz/docs/100122#1721766) давлат рамзлари тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
(https://lex.uz/docs/17260#1721243)✅ Давлат байроғи, герби ёхуд мадҳияси тўғрисидаги қонунчиликни бузиш:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 3 бараваридан 7 бараваригача (900 минг сўмдан 2,1 млн сўмгача) миқдорда;
🔹Такроран содир этиладиган бўлса:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача), мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(https://lex.uz/docs/97664#5452865)☑️ Шунингдек, Давлат байроғи, герби ёхуд мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш:
➖БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.