May 14, 2025

Сен Хис Ет

Ҳаммаси тушдек эди, мен ҳеч қачон уйғонишни истамаган ва ҳатто баридан кечиб ўша оламда бир умр қолишга рози бўладиган даражада ёқимли! Аммо оҳир оқибат мажбуран кўзларимни очдим ва уни йўқотдим.

16-боб.

“Ҳақиқатлар”

Искандар номидан…

Ташқарида қоронғу, хонада эса фақат ойнадан тушаётган хира ой нури бор эди. Нармин ёнимда сокин нафас олар, ўзини менинг бағримга буткул бериб ётарди. Унинг сочлари елкамга тўкилиб тушган, ёқимли ифори бутун вужудимни қамраб олганди.

Қўлларимни унинг нозик гавдасига маҳкамроқ боғладим. Гўё уни биров тортиб олиши мумкинлигидан қўрқаётгандек.
Бошқа қўлим билан эса унинг сочларидан силаб юзига, лабларига, дона-дона бўлиб турган киприкларига термулдим.
Ҳали ҳам уйғоқ эдим. Унинг ҳар бир нафас олиши юрагимни уришини секинлаштирарди.
Бошини бироз силкитиб, юмшоқ лаблари билан бўйнимга тегиниб ўтганида танам титраб кетди. У эса бу ҳолатдан бехабар, беғубор боладек сокин ётарди.
Худди ҳимоя истаётган kabi….Xuddi бу дунёда ёлғиз менга ишонаётгандек…
Умуман энди у мендан бошқасига ишонишга ҳам ҳаққи йўқ.
Қўлларимни белига маҳкамроқ ўраб, юзимни сочлари орасига яширдим. Ҳали ҳам ширин уйқуда эди. Лекин мен ухлай олмасдим. Бир нарса тинчлик бермасди, бу ҳолат узоққа чўзилмайди. Тонг отади. Эртанги кун келади. Лекин энди ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди. На мен ва на Нармин!

Энди кўзим юмилди деганимда бирдан чеккада турган телефоним жиринглай бошлади, шимимни кийиб Нарминни уйғотиб юбормаслик учун устини ёпиб хонадан чиқдим.
— Эшитаман, Азиз!
— Ака, гап бор сизни эшигингиз олдида кутяпман.
Бориб эшикни очиб уни ичкарига киргиздим.
— Хўш аниқладингми, нега Амелия Нармин билан кўришибди? — Иккимиз ҳам диванга ўтирганимиздан сўнг сўрадим.
— Ҳа, — Менга қараб шундай деди-ю давомини айтишга ботинолмай тўҳтаб қолди.
— Ҳали узоқ кутаманми, Азиз! — Осмонга қараб тоқатим тоқ бўлаётганини баён этдим.
Азиз бошини кўтариб менга тикилди. Унинг нигоҳидаги ноаниқлик юрагимни баттар безовта қилди.
— Ўша Нарминни барда олиб кетмоқчи бўлган йигитни ушладик. Сўроқ қилдик… — У сўзларини бироз чўзди, гўё қандай айтишни билмагандек.
— Ва?!. Гапир! — Муштимни маҳкам тугдим.
— Амелия… Амелия Нарминнинг ичимлигига ўткир психотроп дори қўшиб қўйган экан. Мақсади… уни ўша йигитга зўрлатиш бўлган.
Жим қолдим. Томоққа қандайдир ёқимсиз аччиқ нарса тиқилгандек, на ютина оламан, на овоз чиқариб гапира.
— Нима?! — охири оғзимдан фақат шу сўз чиқди.
Қўлларимни мушт қилиб тугдим. Ғазабдан бутун танам титрарди.
— Машинамни тайёрла уни зиёрат қилиб келамиз!

***
Эшикни куч билан тақиллатдим. Ичкаридан енгил қадам товушлари эшитилди, сўнг эшик очилди.

Амелия одатдагидек ўзига ишонч билан қаршимда турарди. Лабларида майин табассум.

— Искандар, — деди у илжайиб, гўё ҳеч нарса бўлмагандек.

Лекин мен унга ҳатто жавоб ҳам бермай, бўйнидан маҳкам тутиб, бирдан деворга босдим. У беихтиёр типирчилай бошлади, нигоҳидаги ишонч эса бир лаҳзада қўрқувга айланди.

— Мендан яширадиган ҳеч нарсанг қолмади, Амелия. — Овозим паст, аммо муздек эди.

У қалтираганча қўллари билан менинг қўлимни бўшатмоқчи бўлди, лекин мен баттар сиқдим.

— Мен сенга нима дегандим? — Нафасим юзига урилди. “Менинг буйруғимдан ташқарига чиқмаясан” демаганмидим? “Унаштирув – шунчаки ўйин” деб айтмаганмидим?

У бир нарса демоқчи бўлди, аммо ҳаво етишмаётгани боис фақат лаблари очилиб-ёпилди. Кўзлари қўрқувдан кенгайган, бутун гавдаси титраётганди.

— Сен ким бўлибсан-ки, менга қарши ўйин ўйнайсан? — дедим ғазаб билан.

Қўлларимни бир лаҳза бўшатдим. Амелия чуқур нафас олиб, йўтала бошлади. Лекин мен яна уни деворга сиқиб, юзига совуқ нигоҳ билан тикилдим.
— Режанг нима эди? Нарминдан нима истадинг? — У оғзини очди, лекин ҳеч нарса деёлмади.
— Гапир! — Бақириб юбордим.
У бош чайқади.
— Мен… мен фақат…
— Сен фақат ўзингни ўйладинг! Қанчалик жирканчлигингни яна бир бор исботларинг! — Сўзини бўлдим.
— Аммо энди уни ёнига яқинлаша олмайсан. Ҳаётимиздан даф бўласан! — Уни зарб билан деворга бошини уриб ерга улоқтирдим.
— Мен шунчаки сизни севдим — Йўталиб базўр менга қаради.
— Ўзинга ўзинг тилаб олдинг! Йўқот уни кўзимдан. — Ортимдан кириб келган Азиз ва йигитларга буюрдим.
— Аммо ўша ойимчанг ҳам энди тинч яшай олмайди. Милициядан тортиб сени бор йўқ душманинг унинг ортидан тушган. — Йигитлар уни чангалига олганига қарамассан алам билан бақирди.
— Сен олдин ўзинг ҳақингда ҳавотир ол зеро Нарминни ёнида мен борман!

Нима бўлган тақдирда ҳам энди Нармин бу ерда қола олмайди. Нафақат Исфандиёр ва балки унга хавф солаётган таҳдидлар сабаб ҳам у бир муддат ўртадан чиқиши лозим. Сочларидан силаб юзларидан оҳиста ўпдим. У қимир этмасди. Демак, дори таъсирида бўлган. Нима қилиб қўйдим? Қилган ишимдан жирканиб ўрнимдан қўзғалдим. Наҳот шу қадар ҳисларимнинг қули бўлиб улгурган бўлсам? Унга ҳам озор етказдим.
Уни ёнида узоқ қола олмай яна хонани тарк этдим. Сочимни асабий силаб эшикни муштладим. Қўлим қонга беланди. Телефонимни чиқариб Азизга қўнғироқ қилдим.
— Ҳамма нарсани тайёрла Нармин кетади. У билан сен ҳам жўнайсан икки ҳафталардан сўнг мен учиб бораман.
— Хўп бўлади! Эрталабгача ҳал қиламан.

Тонг отишини нақадар истамай вақт ўз ҳукмини ўтказиб у кўзларини очди ва мен бўлишини истамаган ишлар оҳир-оқибат юз берди. Хонадан чиқиб кетиб тўғри пастга тушиб ичимдаги олўвни қандай босишни билолмай машинамга ўтириб тезликда қаергадир йўл олдим.
— Жин урсин! Нега ўзим севган қиздан воз кечишим керак? Нега у бундай азоб чекиши керак? — Рулни муштлаб ниҳоят ҳотиржамлик ортидаги тўфонни соҳилни ювиб кетишига имкон бердим. Овозим борича бақирдим.

Кечқурун.

Уйга кирдим. Исфандиёр одатдагидек сокин, юзида ҳеч қандай ифода йўқ. Аммо мен уни яхши биламан—ўзини бунчалик вазмин тутса, демак, бир нарса бор.
— Нармин кетибди, — деди у сокин оҳангда.
Ёнига чўкдим, гўё бу хабар менда ҳеч қандай таъсир уйғотмагандек.
— Кетибди?
Исфандиёр нигоҳини менга қадаб, столдан сув олди. Атайлаб секин ҳаракат қилди, гапни чўзаётганини англадим.
— Иродаг мактуб қолдирибди. Онасининг олдига кетганини ёзган.
— Ҳм… менимча, иккингиз учун ҳам танаффус керак эди, — дедим бепарво.
— Наҳотки?! — нигоҳида истеҳзо, овозида ҳазилга йўғрилган оғриқ бор эди. — Елка қисдим.
— Мени четга суриб турайлик… хўш, гапиринг севганингизни бадарға қилиш қийин бўлдими?
— Бир зум тилим калимага келмай қолди. Юрагим алланечук нотекис уриб, ичимдан нимадир узилгандек бўлди. Аммо ўзимни қўлга олдим.
— Нималар деяпсан? — овозим паст, лекин қатъий чиқди. — Исфандиёр жилмайди. Аламли жилмайиш эди бу.
— Энг бошидан бери билганман, ака. Энди бир-биримизни алдамай қўя қолайлик! — нигоҳи ўткир эди. — Сиз Нарминни севишингизни, ундан воз кеча олмаслигингизни ҳам билардим. Лекин мен ҳам бефарқ эмас эдим…
Бир нуқтага қараб қотиб қолдим. Мийямда укамнинг кутилмага жумлаларини анализ қилишга уринар эканман телефоним жиринглади. Экранга назар ташладим. Азиз!
— Ака! — Азизнинг овози титрарди. У нафасини ростлашга ҳаракат қилиб гап бошлади. — Нармин… Нармин аэропортда йўқолиб қолди! Уни тополмаяпмиз!

Нигоҳларимни менга кулимсираб тикилиб турган Исфандиёрга ташладим. Ҳаммаси барбод бўлди. Тизгин мени қўлимдан буткул чиқиб кетди. Ҳаётимдаги икки муҳим инсонни сақлаб қолиш учун бор кучим билан тиришдим, оқибатда эса иккаласини ҳам бараварига бой бердим…балки ҳали имкон бордир балки ютқазиб бўлгандирман…Буни энди вақт кўрсатади!

1-бўлим тугади.
Иккинчи бўлимда учрашгунча!