Сен Хис Ет
Уни ўпдим. Ҳеч кимни ҳатто яноғидан ҳам ўпмаган қиз уни лабларига ёпишдим. Ўртамизда шундай бир кучли нарсани ҳис қилдим-ки, уни ўпишни бутун вужудим билан истадим. Балки кўп кино кўришим менга айни қўл келди. Қандай дер эдим, бу ҳиссиёт қандай бўлишига қизиқардим. Демак шундай бўлар экан. Лаблари лабларимни навбатма-навбат ўз ихтиёрига олар экан, у тоборо чуқурлашиб борарди. Ҳаракатлари яна ҳам кескинлашиб, мени деворга қаттиқроқ итарарди. Оҳири нафас олишим қийинлашиб кўксига қўлимни қўйиб оҳиста итардим,лекин ҳалиям у менга ҳис эттираётган допамин, ( лаззат) окситацин ( боғланиш) ва шунга ўхшаш гармонлар тасирида эдим. Унга қилган кичик қаршилигимдан кейин у секинлашиш ўрнига баттар тезлашди. Бўйнимни икки қўли билан чангаллаб олди. Қўлим эса шунчаки кўксида ҳеч нарсага қодир бўлмай тураверди. Гўё у мени гипнос қилиб қўйгандек эди. Ҳатто кўзларимни очишни истамасдим, буёғига бармоғимни учини қимирлатишга ҳам эриниб кетяпман. У лабларимдан узилди, бироқ яноқларимда давом этди. Мен ҳам унинг юзларидан силадим. Юзимни енгил-енгил ўпиб пастлаб бўйнимга тушганда яна бўсалар чуқурлашди, ҳудди лабларимда бўлгани каби. Қайсидир нуқтада оғриқ ва аралашиб кетган лаззатдан беиҳтиёр пастки лабларимни тишладим. У эса бўйнимдан узилиб очиқ елкамга тушди ва бирдан бўсалари сустлашиб тўҳтади. Энди кўзларим очилиб кетди.— Бу тугаши зарур. — Оҳиста бошини кўтариб ўзи ғижимлаб ортга олган сочларимни олдимга эҳтиёткорлик билан туширди.— Укангиз сабабми? — Юзларидан тутиб кўзларига тикилдим. Биламан, ғирт ғурурсизларча ҳаракат қиляпман. Лекин ундан айрилгим йўқ, энди топганимда ўртамиздаги аҳмоқона севги ўйинлари боис ундан узоқлашишни истамайман.— Биз у билан...— Базмга қайтишим керак, кейин гаплашамиз Нармин! — Қўлларимни ўзидан ажратди. Бироқ кўзларимни айиролмайди.
— Сен биринчи борганинг мақул!— Искандар...— Нармин, айтганимни қилиб базмга қайт. — Яна гапимни бўлиб қатиъйлик билан деди.— Балки бироз олдин бўлганларни унит, бўлмади деб ҳисобла дерсиз?!— Ундай демадим, шунчаки ҳозир мавриди эмас деяпман. — Мендан узоқлашиб асабий пешонасини силади.— Кейин буни унит десам ҳам унитолмаслигинг муқарар! — Такрор қаршимга келиб лабларимни ҳаёлан кўзлари ила силаб ўтди.— Сизга ҳам униттирмайман! — Мен ҳам уни ҳаракатини такрорладим, бироқ мени нигоҳларимда ғазаб ҳукмрон эди. Кўйлагимни кўтариб зўрға қадам босдим, оёғимда жон қолмабди. Залга чиқиб олишим билан қандайдир эркаклар билан қизғин суҳбат қураётган Исфандиёрга кўзим тушди-ю у томон ошиқдим. — Нармин, қаерда эдинг? — Унга етишимга сониялар қолганда менга қараб қолди ва деди. Мен эса жавобан уни тарсаки билан сийладим. Кимга қандай эшитилди буни билмайман, лекин мени қулоқларим ларзага келди. — Нармин, — У бошқа томонга қайрилган юзини яна менга тикди, орқасидаги эркаклар ва атрофимиздагилар бизга термулди.— Асло, ўзингизни оқлашга уринманг, ўша қизни қандай ўпганингизни кўрдим.— Англашилмовчилик бўлди. Мен уни ўпмадим.— Энди аҳамиятсиз! — Негалигини билмайман лекин кўзларим ёшга тўлди. Билганим бу фақатгина уни бошқа қиз билан кўрганим учун эмас эди. Шунчаки унга орқа ўгириб чиқиш эшиги томон кетдим. Зиналардан пастга тушмоқчи эдим ҳам-ки, кимдир қўлимдан тортди.— Мени эшитасанми, Нармин? — Исфандиёр бу сафар менга ғазаб билан қараб сўради. Уни эшитгим йўқ, ҳатто нега унга тарсаки туширганимни ҳам билмайман. Балки акасини аламини ундан олдим.— Эшитмайман. Шу ондан эътиборан нима десангиз ҳам бефойда, нима қилсангиз ҳам сиз ҳақингиздаги фикрим ўзгармайди.— Қанақа фикр? У мени ўпди. Бунда тушунмайдиган нима бор? Ҳам сен қандай қилиб мени рад этиб бошқа мени ўпса рашк қиляпсан? Инсон ўзи истамаган нарсани бошқадан қизғониши мумкинми? — Бу қизғониш эмас!
Унга шундай деб йўлимда давом этдим. Кўчага чиқишим билан юзимга совуқ ҳаво гуп этиб урилиб сочларимни ортга учириб юборди. — Қаердасан? — Кўзларимни юмиб ҳаёлан унга юзландим. Ортимдан бошқа келишини истайман. — Нармин, мен билан кетасан! — Қўлимдан тутиб машинаси томонга судради.— Кетмайман. Ўлдириб кетишса ҳам розиман лекин сиз билан кетмайман.— Жиннилик қилишни бас қил! Сенга нима бўлди? — Билагимдан сиқиб ўзига яқинлаштирди, кўзларига қараб туролмай уни силтаб узоқлашдим.— Такси! Такси! — қўлимни чўзиб ўтиб кетаётган машиналарга қарата бақирдим, ҳолбуки уларнинг ҳеч бири такси эмаслигини балодек билиб турардим.— Хўш, унда сен ҳам изоҳ бер. Нега акам билан рақс тушдинг? — яна келиб билагимдан тутиб мени ўзига тортди. Қотиб қолдим. У қўлидаги камонда нақ нишоннинг ўртасига ўқ узди.— V.vaziyat (дудуқланиб) шуни тақозо қилди.— У билан бўлганлар ҳам шундай ҳаммаси бирдан бўлиб кетди. У билан ҳозир ўртамизда ҳеч нарса йўқ лекин у ўзича бир нималарни ҳаёл қилган.— Энди аҳамиятга эга эмас. Боринг истасангиз ўша билан қайтадан бирга бўлинг!— Мен ўзим севган инсон билан бирга бўлишни истайман. Гарчи у менга нисбатан бефарқ эканини сезиб турсамда, ўзимни билмагандек кўрсатиб юришга ҳам розиман. — Бир нафасда сўзларни териб ташлади. Менимча у ичини тўкиб солди.— Сени севаман, Нармин. Лекин энди бу муносабатлар бундай давом этишига мен ҳам чидолмайман.— Ичимда нимадир узилди. Ниҳоят у мени ўзимни айбдор ҳис қилишга мажбур қилди. Шунчаки жим қўлларида еғлаб туравердим. Кейин негадир у мени бағрига босди. — Бўлди, тш! Тинчлан! — Энди гапиришга ҳам ҳолим қолмади, у мени ўтирғизган машина орқасида бир сўз демасдан кўзларимни юмиб уни елкасига бошимни қўйиб кетдим. Уйга келишимиз билан либосимни кўтариб тепага чиқиб кетдим. У ҳам ортимдан келди. — Ёлғиз қолмоқчиман, Исфандиёр! Кейин гаплашайлик. — Ҳалиям еғламсираган овозда унга орқамача туриб дедим.
— Хўп, гаплашмаймиз лекин ёнингда бўлишимга изн бер!— Қўлимдаги қўлқопларни ечиб улоқтириб ташладим. Кўйлак ҳам энди мени буғиб ўлдиришга бел боғлагандек сиқиб борарди.— Мен яхшиман, шунчаки ҳозир бир-биримиздан узоқ бўлиб ўйлаб олишимиз иккимиз учун энг тўғри йўл. — Энди менга қарамайсанми? — Қадам товушлари ортимдан менга яқинлашди.— Кетинг! — Гўё ёлвордим.— Ҳалиям еғлаяпсанми? Сени шунчалик хафа қилдимми? — Жимман аҳир кимдан ёки нимадан аламзада эканимни ҳатто ўзим ҳам аниқ билмайман.— Кетмасангиз, мен бу уйдан кетаман. — У шундоқ сочларимга нафаси урилган нуқтада тўҳтади.— Хўп, кетаман. Фақат уч сония бер! — Кўзларини юмиб турарди. Вадасига вафо қилиб роппа-роса уч бўлганда мендан буткул узилди ва хонани тарк этди. У кетиши билан хонани қулфлаб, мана бу либосдан буткул халос бўлиб ўзимни душга урдим.
Бу тун тонггача ёмғир ёғди. Мен ҳам бедор томчиларнинг умид ила келиб, сўнгра ерга урилиб чил-парчин бўлишини тинглаб ётдим. Бироқ мен кутган инсон келмади. Унинг бўсалари эса эрталабгача давом этди. Ҳаёлларим минг бир бўлакка бўлиниб ҳар бири ўзга ниятда фақат у ҳақида ўйларди.
***Бир амаллаб тунни тонгга улаганимдан сўнг ортиқ бир сония ҳам кутиб туролмасдан, сочимни тўғирлаб оддий жемпер ва шим кийиб, устимга пальтойимни ташлаб пастга тушдим. Ҳатто Исфандиёрни ҳабарини олмасдан Искандар менга бириктирган ҳайдовчи ёнига бордим.— Ўқишга борасизми, ҳоним?— Йўқ, пентҳоусега ҳайда!— Лекин...— Нима лекин? — Бечорага бақириб дедим. — Биз пентҳоусега рухсатсиз боравермаймиз, олдин қўнғироқ қилиб сўраб кўриш керак.— Сўрамайсан! Мен зудлик билан Искандарни кўрмоқчиман. — Бошлиқ пентҳоуседа эмас. Ҳатто кеча базмдан кейин чиқиб кетганича қайтмаган.— Унда қаерда? — Шаштимдан тушиб умидсиз сўрадим. Чунки у ерда бўлмаса қаерда эканини мен ҳатто таҳмин ҳам қилолмайман, лекин уни топмасам портлаб кетаман бу ҳаёллардан!— Афсуски, бу ҳақида малумотга эга эмасман.Нима қилишни билолмай ўйга чўмиб уй томонга тикилдим. Уни қандай топаман? Қаердан излайман? Ноилож хонамга чиқиб пальтойимни ечиб крават устига отдим. У нега бундай қиляпти, нега кечаги воқеадан кейин ёнимга келмаяпти? Нега туйғуларини изҳор этмаяпти? Аҳир мени севади-ку.Ростан? У мени севадими? Юзимда табассум ҳосил бўлди. Бир бўсадан буни англаш мумкинми? Лекин бу шунчаки бир оддий аҳамиятсиз бўса эмас эди. Қанча туйғуларни, ҳиссиётларни, ички кечинмаларимизни, соғинчимизни ўз ичига олганди.Бир пайт эшик очилиб мени ўша томонга қарашга ундади.— Нармин ҳоним, уйғондингизми?— Хайрли тонг! — Машхура эканини кўриб қайтиб ётоқ устига ўтирдим — Уйғондим шекилли лекин одатда уҳлаган одамлар уйғонади. — Уҳлолмадингизми? — Ҳавотирли оҳангда сўроқлади.— Ҳа, уҳлолмадим. Қара, Машхура Искандар қаердалигини билмайсанми?— Бирдан уни қўлидан тортиб ёнимга ўтирғиздим.— Менми? — У ҳайрат ичида сўз қотди. — Одатда бизга бундай малумоталр етиб келмайди, айниқса Искандарбей ҳақида. Чунки у олдинлари кўпинча пентҳоуседа қоларди ва уйга кам келарди. Лекин укаси йўқолиб қолганидан сўнг уйга серқатнов бўлиб қолди. Шунинг учун олдин биз уни фақат уйга келганда кўрардик. — Пентҳоуседан бошқа бориши мумкин бўлган жойни билмайсанми?— Ҳоним?! — У антиқа оҳангда кулди. — У Искандар Аманов! У исталган жойда бўлиши мумкин, ҳамда исталган одам билан. У ҳеч кимга ҳисоб бермайди, бироқ ҳамма унга ҳисоб беришга мажбур! — Уфф, сендан ҳам бир иш чиқмади. — Ҳафсаласиз ўрнимдан турдим.— Лекин, битта одам билиши мумкин. Ўзи нимага уни бунчалик излаб қолдингиз? Ўзи уйга келиб қолишини кутсангиз бўлмайдими?— Бўлмайди! Иложи борича тез кўришим керак. Хўш, битта одам дединг, ким у?— Уни ўнг қўли — Азиз.
Энди у Азизни топиш ҳам бир муаммо!— Уни қаердан топаман? Қуриб кетсин, ҳаммаси ўзича сирли одам!— Лекин ҳоним чиндан ҳам улар сирли одам. Масалан мен нечи йилдан буён шу ерда ишласам ҳам улар ҳақида деярли ҳеч нарса билмайман. Айниқса Искандарбей ҳақида. — У ҳақида билмаслигинг жуда табиий аслида, Машхура! — Ўйларим билан оввора бўлиб деразадан тикилиб шивирладим.— Аа нима?— Йўқ, ҳеч нима! — Жуда муҳим масалами? Исфандиёрбей билан гаплашсангиз бўлмайдими? — Айни дам уни юзини ҳам кўргим йўқ негадир. Бир-биримиздан узоқ бўлиб турганимиз энг маъқул йўл.— Хўп, майли Машхура бор менга битта аччиқ қаҳва дамлаб кел! — Уни турғизиб кетишга ундадим. Ўзим эса қайтиб эгнимга пальтойимни кийдим, чунки аллақачон мийямда бир нарсалар пайдо бўлганди. Пастга тушиб ҳайдовчига мени компанияга олиб боришини айтдим. Бошда рози бўлмади лекин кейин уни ҳам мажбурладим. — Бу ҳаёт мамот масаласи, агар мени компанияга олиб бормасанг ўзингни калланг кетади. Чунки сен олиб бормасанг қочиб кетаман.— Ўтиринг! Шундай қилиб компанияга кириб кираверишда ўтирган қиздан биринчи Искандарни сўрадим. Сўнгра эса Азизни энди сўраган эдим ҳамки:— Унда Азиз қаерда?— Мени излаяпсизми? — Ортимдан келган овоз сабаб қайрилдим.— Ҳа, айнан сизни! Менга Искандар керак. Бу ерда эмаслигини айтишмоқда шундайми?— Тўғри айтишибди! — Ҳудди Искандар каби жиддий оҳангда деди.— Мен Искандарни кўришим зарур! — Унга яқинлашиб дона-дона қилиб айтдим. — Бошлиғингиз қаерда?— Афсуски, буни билсам ҳам айтолмаган бўлардим.— Билмайман демоқчимисиз? Қандай қилиб? — юзимни буриштириб буёғига ғазабимни яшириб туролмадим. — Ер ютдими? Сизлар бошлиғингизни ҳолидан ҳабар олмайсизларми? Қаерда деб қизиқмайсизларми?— Сизни уйга жўнатишга мажбурман. — Бошини силкиб ҳайдовчимга буюрди.— Мендан қўлингни торт! У келмагануга қадар ҳеч қаерга кетмайман. Кимдир менга тегинса овозим борича бақираман.
Шундай деганча бориб четдаги тим қора чармдан ишланган диванга ўтириб қўлларимни чалиштирдим. Қани, мени бу ердан олиб кетиб кўринглар-чи!
***Тунни тоғдаги уйда ёлғиз ўтказган Искандар, эрталабга яқин шаҳарга қайтди. Ва яна ўзини ишга уриб янги келган молларни шахсан текшириш учун омборга йўл олди. Ҳеч ҳам бундай қилмайдиган одам, ҳаёлларидан чалғиш мақсадида ҳар бир қутини бирма-бир текшириб кўрди. Барибир бўлмади! У бу йўл билан чалғий олмади. Тўғри, бўлар иш бўлди ва буни ҳеч қанақасига ортга қайтариб бўлмайди. Қизиқ...вақт ортга қайтса у ўзини назорат қилармиди, ўзида ҳис этишни ақл бовар қилмас даражада қаттиқ истаган ўша лаблардан бўса олмай шунчаки тура олармиди? Жавобини ўзи ҳам билмайди, на рад эта олади ва на тан ололади. Наҳот укаси севган қизни ўпган бўлса? Нима қилиб қўйди? Агар укаси бундан ҳабар топгудек бўлса не аҳволга тушади. Аҳир қизда кўнгли борлигини энг бошидан бери сезиб турганди-ку. Ўша лаҳзада туйғуларига енгилди, хатога йўл қўйди, бироқ ўзига сўз берди. Бошқа такрорланмайди. Ишончи комилми? Унда қизни бошқа кўрмаслиги керак, Чунки кўргани заҳот берилган барча вада ва қасамлар ўз кучини йўқотади.
Бир пайт телефони жиринглаб қолди. Дарҳол чиқариб экранда Азиз деган исмни кўриб кўтарди. Умуман бу рақамини Азиз ва яна бир кишидан бўлак ҳеч ким билмайди. У ғойиб бўлганида шу икки кишигина ундан ҳабар олиш имкониятига эга бўлади.— Эшитаман Азиз!— Искандар ака, сизни безовда қилисни истамагандим лекин...— Чайналмай тез гапир! — Искандар уни шошириб ташқарига чиқди. Азиз ҳам Искандар бундай нарсани ёқтирмаслигини билсада ўзини тутиб туролмади.— Нармин ҳоним компанияга келиб сизни сўраб "гаплашаман, кўрмаганумча кетмайман" деб туриб олган. Нима қилишни билмай қолдик. Куч билан олиб кетайлик десак...— Жин урсин! Бу қизни ақли жойидами? Тегма, икки дақиқада ўша ерда бўламан.
Нармин...Тепамда турган барзангиларга ёв қараш қилиб ўтиравердим. Лекин қарорим қатиъй нима қилишса ҳам уни кўрмасдан кетмайман. Бундай қилолмайди, шунчаки мени йўқдек ҳаётида давом этолмайди. Мен ҳам уни укасини севгилиси рўлини ортиқ ўйнамайман. Ўртамиздагиларни эса уни қоидаларига бўйсиниб сир сақлаб жим ўтирадиган содда қиз ҳам эмасман. Менга ҳисоб беради!Келса беради-да, энди келмаса-я?! Йўғэй, қаёққа ҳам борарди, аҳир укасидан узоқ бўлолмайди укаси эса мендан.
Кутилмаганда барчанинг нигоҳлари кираверишдаги айланма эшикка қаратилди, шу жумладан мени ҳам! У келяпти. Ҳудди ўзи қадамларидан ўт чақнатиб қаҳрли нигоҳлари ила мен томонга келмоқда. Тепамга келиб тўҳтади. Нима қилишни билолмай жим қараб туравердим.— Ўрнингдан тур, Нармин! — Келдингиз. — Ўрнимдан қўзғалдим.— Тепага чиқамиз, мени безовда қилишмасин, Азиз. Мен билан юр! — Ёрдамчиси билан суҳбатни якунлаб менга нигоҳ ташлаб қўйди.— Қаерда эдингиз? Нега қўнғироқларимга жавоб бермадингиз?— Чунки шундай бўлиши керак эди! — Лифтга кирганимиздан сўнг ҳатто юзимга ҳам қарамасдан ўта жиддий оҳангда гапирди.— Қандай бўлиши керак эди.— Хонага кириб олгунимизча сабр қил, кейин ҳаммасини гаплашамиз.— Йўқ, мен сабр қилолмайман. Нима кимдандир қўрқамизми? Аҳир бу сизни компаниянгиз!— Айнан шунинг учун ҳам жим тур!— Искандар!— Нармин! — Оҳири уни менга қарашга мажбур қилдим. — Келгунимча кетмасдан кутган экансан, энди буёғига ҳам озгина сабр қиласан. — Қошларини кўтариб буюрди.— Шунча кутганим учун ҳам энди сабрим чидамаяпти. — Лифтдан чиқсак ҳам унга қарата гапиришда давом этдим.— Аммо тайинли бир гап ҳам айтмаяпсан. Нима истайсан ўзи? — Тўҳтаб қошларини чимириб олгани кўйи деди.— Сиз ўшасиз! — Овозим титраб гапирдим. — Биз тунда учрашганмиз, юзингизни эслолмасдим, лекин ҳаёлан шундай бўлишингизни тасаввур қилгандим.— Ҳомҳаёл бўлгансан. — Гапимни оҳиригача эшитди, бироқ сўнгра ҳиссиз йўлак оҳирига кета бошлади. Жаҳлим чиқиб кетяпти. Бу нима қилгани?
— Сиз ҳам ҳудди мен каби бўлгансиз, шунчаки мендек эътироф этолмаяпсиз буни.— Ҳалиям пуч ҳаёллар қуришда давом этяпсан. — "Ҳеч қачон эсламайсан деб ўйлагандим" дедингиз, демак эслашимни истагандингиз! Кечаги ҳаракатингиз ҳам гапларим исботи эди.— Кечаги ҳаракатим ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас! — Эшикни очиб кириб кетди, уни ортида уч сония жимликда қолиб кетдим.— Бу нима деганингиз? — Бояги шижоатимдан асар ҳам қолмай сўрадим.— Қўлимда бўлганида ундай қилмаган бўлардим демоқчиман. Сен бошламаганингда... — Қошларини кўтариб ҳотиржам давом этди мен эса учаётган осмонимдан тезлик ва куч билан ерга қуладим. Наҳот мени уйқусиз қолдирган ўша воқеанинг у учун ҳеч бир аҳамияти бўлмаса? Йўқ ундай бўлиши мумкин эмас. У ёлғон гапиряпти.— Хўш ўзингиз нега мени ўпдингиз? Эсимда кейин қанча,сиздан узоқлашишга уринмай имкон бермадингиз!—Қайсидир нуқтада жумлаларимдан уялиб кетган бўлсамда сездирмадим.— Бу рефлекс! Қолаверса мен исталган қизни ўпишим мумкин. Нима бор экан бунда?— Рефлекс, демак? — Ҳа, ёқимли вақти узилишга йўл қўймайди эркакни вужуди. — Кўп синалганми дейман? — Санаб кўрмаганман. — Афсус! Менда илки эди! Бирдан юзимдан маҳкам қисиб ўзига қаратдики, нафаси яна юзимга қаттиқ урилди, — Биринчи мартами? — Сиз учун бу қизиқ эмасми?!— Мен сени ҳаракатларингдан тажрибанг кўпроқ деб ўйлагандим, айниқса лабинг жуда силлиқ ишлади!— Силиқ? —Сўзларининг акс садоси миямда тинимсиз айланса-да мазмуни ҳеч онгимга етиб келмади. — Ҳа силлиқ!, — у фақатгина бир қўли билан юзимдан тутиб ўзига осонликча яқинлаштирди, ё мен унга яқинлашдим, нималар бўлётганини англолмай қолдим — Тушунтирайми маъносини?
Менга бу хавф, бу қўрқув, бу таъқиқлар ва мана бу хато тобора ёқиб борарди. Шунинг учун ҳаракатларимдан умуман қаршилик бўлмади. У яна лабимдан ўпди, мен нафасим етишмаса ҳам унга жавоб қайтардим, у қайноқ лаблари ила пойга ўйнашда давом этарди ва қайсидир бир дақиқада у дарров тўхтатади. Кўзларида айёр жилваланиш пайдо бўлди. — Мана шундай, — деди у қулоқларим остида, — мана шундай жавоб қайтардинг, курашдинг, ўйин ўйнадинг, мени қўйиб юбормадинг. Сенингча бу тажрибасизликми?
Наҳот шу онда у мендан яна жавоб кутмоқда? Мен нима ҳам дея олардим? — Аммо энди буларнинг ҳеч бири муҳим эмас, ўртамизда ҳеч нарса бўлиши мумкин эмас, сен укамни севган қизисан, Нармин! Ҳатто қачондир у билан севгингиз поёнига етса ҳам сени мана шу бўсадан ортиқ жиддий ололмайман.
Ёлвораман, бас қил! Юрагимни парчалашни тўҳтат. Ичимда қоришиб кетган ҳиссиётлар билан еғламсираб туравердим. Бироқ шу билан бирга кўзларимда нафрат ҳам қаердандир ҳосил бўлди.— Лекин нега мен ўзимни сизникидек ҳис қиламан, нега менга доим бу қадар яқинлашасиз? — Ёшга тўла кўзларимни унга тикиб дадил сўрадим.— Жавобим аниқ! — Бироз аввалгидек ўртамиздаги масофани буткул йўқ қилди. — Ҳатто буни сенга бир неча марталаб такрорладим. Бу шунчаки ўша тундаги сирли ҳалоскоримга, нотаниш жасур қизга бўлган қизиқиш эди, — Қулоқларим остига бошини эгиб, бошқа қўли билан бўйнимдан силаб давом этди. — сенга эмас!