Давоми...
Машинадан иккаламиз тенг тушиб катта меҳмонхонага қадам ранжида қилдик. Ҳамма бизга қарарди. Бошдан оёқ рентген қилиб шивир шивирни бошлашарди. — Уларга эътибор берма! — Оғзимни очмасимдан Искандар ёпиб қўйди ва кимдирни ёнида тўхтади. Ўрта ёшли аёл. Тўқ яшил костюм ва брюк кийиб олганди. Жудаям ярашиб турарди. — Зулайҳо, Нармин сенга декорация ишларида ёрдам беради. У қандай бўлишини истаса шундай қилинглар, унинг дидига ишонаман. Ва стол стуллар безагига ҳам эътибор қарат. Камчилик бўлмаслиги керак. Ташқаридан келтирилган ҳар битта нарса текширувдан ўтиши зарур. Ҳар битта ҳатто инсон бўлса ҳам. Кўнгилсизлик бўлиши асло мумкиб эмас. Тушунарлими? — Албатта Искандар бей. Тушунарли. — Ишингизни давом этинг дўстлар, тезроқ! — Ҳамма биздан кўзини узиб ишини қила бошлади. Искандар эса менга бир қараб қўйиб лифт томон кетди. — Искандар бейга жуда яқинсиз шекилли хатто бир хил кийиниб олибсизлар? — Зулайҳо менга бошдан оёқ қараб қошини учириб гапирди. Менда гап олмоқчи шекилли. Шу пайт Искандарнинг машинада айтган гапи эсимга тушди. " Ҳеч кимга ўзинг ва мен ҳақимда маълумот берма! Ҳеч кимга! Сендан гап олишга ҳаракат қилишлари мумкин. Тушундингми? " — Жуда қизиққан экансиз бироз олдин ўзидан сўрасангиз бўларди. Ишингиз бўлмаган жойларга аралашманг, кичик маслаҳат. Ишни қаердан бошлаймиз? — Уни ишга чорладим. Мендан бундай жавоб кутмагани аниқ. Чунки кийинишим жиддий бўлгани билан юзим содда қизларникига ўхшайди. Зулайҳо индамай қолиб мени базм залига бошлаб кетди.
Кечга яқин чарчаганимдан оёқларим оғришни бошлаганди бахтимга Искандарни кўриб қолдим қўлида қандайдир қоғозларни кўриб турар ёнида эса ёшроқ йигит жон куйдириб нимадирларни гапирар эди. Ёнига бориб туриб олдим. У менга эътибор бериши билан йигитни оғзини битта ишора билан ёпиб қўйди. — Сенга рухсат кетавер. Ҳужжатларни хонамда қолдир. Нима гап? — Бир менга бир орқада қичқириб ишчиларни ишлатаётган Зулайҳога қараб олди. — Сенга нимадир дедими? Ёки гапирдими? — У мени нима деб ўйлаяпти. — Йўқ албатта, келганимизда бир оғиз гапим билан гаплолмайдиган қилиб қўйдим. — Мақтангандай қошимни учириб қўйдим.
Якшанба тонги ўзгача бошланди, аҳир бугун муҳим кун. Мен биринчи марта ўзим қандайдир базмни дизайнлаштиришяпман. Камига атрофимдагилар учун мени фикрим ва ҳар бир қарорим жуда муҳим бўлиб турган бир маҳалда ишимни севиб кетяпман. Кун бўйи компаниянинг айнан шундай базмлар ўтказиладиган залида бўлдим. Кейин эса кечга яқин ҳайдовчилар уйдан кийимларимни ва мен уларга буюрган керакли нарсаларимни олиб келиб беришди. Куни бўйи Искандар бир марта келиб кетганидан ташқари кўриниш бермади. Нима билан бунча банд бўлди ҳайронман. Исфандиёр эса бу ердаги ишларни назорат қилиб турди. Менимча Искандар учун бу базм унча аҳамиятга эга эмас, гарчи ўзини муҳимдек тутаётган бўлса ҳам.
Базм бошланадиган вақтгача менга берилган хонада стилистим билан қолиб кетдим. Аслида мен ҳеч қандай стилист чақирмагандим бу Исфандиёрнинг сюрпризи.Оч пушти олдлари анчайин очиқ ва калтагина бўлган либосимга ойнада тикилиб сочларимни яна ҳам ортга ташладим.Шу пайт эшик очилиб Ҳеч кутилмаганда Искандар кириб келди, ва мени кўрди-ю қадамлари суслашиб жойида қотди.— Бу нима кўйлак? — Юзини буриштириб деди, лекин унинг бу юз ифодасидан мен биттада мазза қилиб юбордим. Демак режам иш берди.— Оддий кўйлак, — Сонимга етмайдиган либосни этагини текислаб дедим. — Сизга ёқмадими? Ҳечқиси йўқ, муҳими менга ёқди.
— Нармин бу жиннича либосда одамлар ёнига чиқмайсан! Исфандиёр сенга бу либосни олишга қандай рухсат берди?— Ўзи танлаб берди. — Атайин қошларимни учирдим.— Тепада сен учун стилистлар томонидан либос танланган ўшани кийиб туш! — Мен тайёрман, чиқяпман. — Туфлийимни тақиллатиб ёнидан ўтиб кетмоқчи бўлдим, бироқ шундоқ ёнгинасига келганда тўҳтадим. —Бу либосни эса ҳеч қанақасига ечиш ниятим йўқ!
— Шунақанги ечасан-ки! — Нима? — Уни гапини эшитолмай анграйдим, лекин қандайдир муҳим гап айтгани аниқ.— Эшик тўғрингда! — Кўзларини сузиб беписанд деди. Бу кунингдан ҳам баттар бўл! Ҳали бу бошланиши Искандарбей.
Искандар номидан...Бу чиройли бошингни ичида нималарни режа-ю ҳаёл қилган бўлма Нармин, ўйинни мени қоидаларимга кўра ўйнайсан. Бошқачасига эса иложи йўқ. Бироз йўқ бўлганимда топиб олган нарсасини қаранглар шу либосда юрармиш, ҳомтама бўлади! Лекин чиройли либос эди, ҳудди кичкина қизчаларникидек, ва унга ҳам жуда ярашганди. Беғубор юзига айни мос! Нималар деяпман?Ўзимни рад этиб кастумимни тўғирлаб мен ҳам залга йўл олдим.Аста-секин одамлар зални тўлдириб борар экан. Нармин ёнимга келиб сўраб қолди.— Бу ўзи компаниянгизни базмими?— Қисман компаниямда ўтказилаётган бошқача одамлар учун ўзгача базм.— Сезгандим-а оддий базм эмаслигини! Келаётган одамлар ҳам бошқача ва ҳаммаси менга тикилиб қарамоқда. Сизнингча чиндан либосим шунчалик ёмонми? — Яна либосини этагини ушлаб ҳўрсинди.— Ҳа, ёмон! — Ҳиссиз шундай деб ундан узоқлашдим ва ёнимдан ўтиб кетаётган офитантдан қизил шароб олдим. Кутганимдек у ортимдан келди.— Кўнглига тегади ҳам демайсиз-а?— Ўзинг айтишимни сўрадинг! Ёлғон гапирайми?— Хўш, мафиалар сизлар нега бундай базмлар ўтказасизлар? Бундан нима фойда?— Мафиа оламидаги статусини ушлаб туриш учун ҳар бир сардор ўзини кўрсатиши зарур! — Ғалати одатлар, — атрофдаги одамларга қараб кўзларини айлантирди, — бекорчиликдан ўйлаб топилган эрмаклар. — Сенга ёқяпти деб ўйлагандим.— Қайсидир томонлари, бироқ ҳамон буни аҳмоқлик деб ҳисоблайман. — Унга тикилиб туриб вақт бўлганини пайқадим, демак бу либосдан халос бўламиз Нармин! Йўқса ҳозир унга қараб қўлимдаги ичимликни ичиб тугатаман.— Яқинда бизга мослашасан ва фикрларинг ҳам ўзгаришига кафолат бераман. — Мийиғида кулиб у томон яқинлашдим.— Мени бутун умр олиб қолмоқчимсизлар бу ерда?— Бир нима деёлмайман, Жин урсин! — Гўёки қўлимдан эгилиб кетган шароб уни оч ранг кўйлагига беҳостан қип-қизил бўлиб сачраб кетди.— Вой! — Нармин нима қилганимни дарҳол пайқаб қошларини уйди.Энди ҳам ечмай кўрчи!
Ноилож Искандарга эргашиб у олиб келтирган ўша либосни кийишга рози бўлдим. У яна ғалаба қозонди, барибир айтганини қилдиряпти. Буни қанақасига қилгани эса ҳозирча аҳамиятга эга эмас. Биз уч кун аввал қолган ўша пентҳоусега шунчаки битта лифт орқали кўтарилдик. — Сиз айёр тулкисиз! — У мендан олдин ичкарига кириб кетар экан ортидан бақирдим.— Нармин, бунақа гапларни ёқтирмайман. Яхшиси изҳорларингни ичингда сақла! Ҳар ҳолда буйруқларимни бажармасанг оқибати қандай бўлишини тушуниб етдинг! — Тўртбурчак жойлаштирилган диван ёнида тўҳтади ва менга тўғри қаради.— Унчалик эмас, мен ақллиман лекин шу билан бирга телбалигим ҳам кучли, шунчаки адреналин учун яна сизга қарши чиққан бўлардим. — Сенга ишонаман. — Қулоқларим ёнгинасига эгилиб шивирлади. Бу нима қилгани аҳир? — Хўш, қани ўша мақталган либос? — Гапни бошқа томонга буриб атрофдан қандайдир кўйлак қидирдим. — Менинг хонамда! Ҳар ҳолда бу ерда кийинмоқчи эмасдирсан.
Уни ортидан ўша куни эшикдан нариёғини кўрмаган хонамга қадам ранжида қилдим, ва оғзим ланг очилиб қолди. Бу йигит яна қанча мени ҳайратга солади ҳайронман. Хона қоронғуда ўзгача қизғиш бўлиб ёнмоқда, чеккада эса тим қора ванна битта ўзи турибди. Камига ойна тарафга қаратилган. Қизил ва қора ранг шу қадар моҳирлик билан уйғунлаштирилган-ки кўзларинг қамашади.— Ташқарида бўламан. У чиқиши билан кўйлагимнинг орқада жойлашган жамогини ечаман десам қотиб қолганда, ҳеч қанақасига ечиб бўлмади.— Жин урсин, ланати!— Нима бўлди? — Эшик ортидан овоз келди, назаримда деворлар юпка!— Энди бу кўйлак мендан айрилгиси келмаяпти. — Эшик очилиб у кириб келди. Нигоҳларимиз бу сафар негадир бир-бирига бошқача термулди.— Ечолмаяпсанми?— Ёрдам..лашиб юборинг! — У жим яқинлашганидан уялиб гапириб юбордим. Ва ўзим биринчи у айтмасидан ортимга қайрилдим. Нафас олишим беқарорлашди.
Хонадаги атмосфера ҳам ўлганни устига тепгандек ҳаёлни бузадиган қилиб қўйилган. Қўлларимни бирлаштириб чуқур нафас олдим. Ниҳоят унинг қўллари елкам узра сочларимни йиғиб олди ва олдимга ўтказди. Тўҳта Нармин, шунда ҳозир у замогни ечиб мени ички кийимимни кўрадими? Буёғини ўйламапман. Ҳаяжоним ортгандан ортиб борарди. — Ҳаммаси сизни деб!— Бошида гапга кириш керак эди. Мен айтганимни қиламан!— Ҳа сизни тенгингиз йўқ. — Шу ҳолимда кесата олдим, менга қойил.— Исботи либосингни ўз қўлларим билан ечаётганим эмасми?
Иссиқ нафаси елкамга урилди. Сесканиб у турган томонга ортимга қарадим ва унинг юзига тўқнаш келдим. Ўнг томонимдаги қўли елкам узра сочларим орасидан силаб ўтди. У ҳали замогни ечгани йўқ, ҳатто бу учун ҳаракат қилмаяпти. У энди мени юзимни ўрганиш билан банд, лекин нега мен ундан узилмаяпман, нега туриб қолдим? Шундоқ елкамдан тепалаб бўйнимда қўлини ҳис қилганимда негадир кўзларимни юмиб олдим. Бирдан шиқ этган овоз эшитилди.— Мана бўлди.— Раҳмат. — Унга қарамасдан шундай деб бўйнимни бироз олдин уни қўли турган нуқтасини силадим. Кўзларимни юмиб очиб либосдан қутилдим.
Тўқ мовий либосни кийиб чиққанимдан сўнг, у мендан кўзларини ололмай қолди. Тан оламан бу менинг кўйлагимдан мжнг чандон чиройли. Қўлимдаги тўрли қўлқопини тепага тортиб қўйдим.— Кетдикми?— Ҳа, тезлашишимиз керак, аллақачон рақс қисмига ўтишган бўлсалар керак.— Қанақа рақс?— Бу ҳам бир анана барча сардорлар бир вақтда рақс тушади.— Сиз ким билан рақс тушасиз? — Лифтга кириш олди сўрадим. Ким билан тушар экан-а? — Ким билан келган бўлсам ўша билан. Бу аҳамиятга эга эмас!— яна азвойини бузиб олди.
— Аҳир ўзингиз анана дедингиз, муҳим бўлса керак деб ўйладим. Мен Исфандиёр билан тушишим шарт эмасдир?!— Нармин савол беришни бас қил! — Телефонидан кўз узмай деди.— Нимага? Қизиқяпман, ҳаммани ёнида рақс тушишим мумкин аҳир.— У жим, лифт эшиклари очилди ва иккимиз зал томон юрдик. Ҳамма аллақачон шериги билан тўғрима-тўғри келиб олган. Кўзларим негадир Исфандиёрни қидирди, топдим қандайдир қизни белидан ушлаб турибди. Ва кутилмаганда мени ҳам белларим бақувват қўллар томонидан чангалланди. Анқайиб ўша қўллар соҳибига қарадим.— Искандар?!— Мен билан рақсга тушасан.— Нима? Мен рақс тушишни билмайман! — Таловсираниб бош чайқадим.— Шунчаки ўзингни менга топшир. — жиддий нигоҳлари билан менга бошқа қўлини чўзди.— Тушунмадим. — Кутилмаганда айтган гапи мени довдиратиб қўйган эди. Унга ўзимни топширайми? Бу жуда ғалати эшитилди. Нима бўлганда ҳам уни рад этолмадим, у айтганидек ҳаракатларим назоратини унга топширдим. У эса мени жуда моҳирлик билан бошқарарди. Мусиқа қулоқларим остида жаранг сочганидан бошлаб у умуман бошқа одамга айланди. Уни бунчалик зўр рақс тушади деб ҳеч қачон ўйламагандим, ҳатто кимдир бу ҳақида айтса ишонмаган бўлардим. Ҳам ишини усталик билан бажарарди ҳам кўзларини мендан узмасди, унга ўчакишиб мен ҳам кўзларимни ундан олмадим ёки ололмадим. Айни ўша дақиқаларда, гўё таналармиз бирлашиб, иккаласида ягона юрак уриб тургандек эди. Ҳар бир тегиниш энди шунчаки оддий ҳаракат эмас! У менга нигоҳлари ва ҳаракатлари билан ҳис эттираётган ҳиссиётлар уммонида сузар эканман, ҳисларнининг кучлилигидан мувозанатни йўқотай деяпман. У бу зайлда давом этса мен аниқ тўлқинларга енгиламан. Ваниҳоят у мени бир айлантириб қўйиб юбормасдан ўзида ушлаб қолди. Қўли шундоқ елкам узра танамни силаб турарди.
— Ҳуҳ! Бундай рақс тушишни қаердан ўргангансиз? — Тез-тез нафас олиб ҳамон унинг қўлларида дедим.— Аҳир айтдим-ку шунчаки ўзингни менга ишон! — Қошларини учирди, нигоҳлари эса уялмасдан лабларимни силаб ўтди. Бир пайт шундоқ ён томонимга қарасам Исфандиёр ўша ёнидаги қиз билан ўпишяпти. Уялмасдан ҳаммани ёнида бир-бирига ёпишиб ётишибди. Негадир бирдан асабийлашиб кетдим, ўзимни алдангандек ҳиёнатга учрагандек ҳис қилиб юбордим. Ёки мен ҳиссиётларда адашиб кетдим. Энди мени ўзидан бўшатаётган Искандарни қўлидан тутдим-у кўйлагимни узун этагини кўтариб уни қўлидан тутиб қоронғу йўлак томон судрадим.— Қаерга? Нима бўлди? — Илк бор атрофидагиларни идрок этишга улгурмаган Искандар менга қарши чиқмади, аксинча қаерга судрсам шу ерга борди. Бу уерда чироқ куйиб қолган эди, шунгами алмаштиришса ҳам бир ёниб бир ўчиб турибди. Йўлак оҳиррўгида ёниб ўчаётган чироқ остида бир-биримизга қараб турдик. Бу оддий қараш эмаслигини иккимиз ҳам билар эдик. Шунда бирдан чироқ бутунлай ўчди. Қўрқиб у томонга ўзимни ташладим, зумда белимдан қўлини ўтказди. — Аҳир сен қоронғудан қўрқмасдинг-ку? — Кўзларига тун оғушида тикилдим ва ўтмишнинг ҳира хотиралари мийямда чарх урди. — Йўқ! — Юзимни буриштириб ундан узоқлашдим.— У сиз бўлишингиз мумкин эмас!— Бу нимани ўзгартиради Нармин? — Сўзларимни дарҳол фаҳмлаган Искандар сўради. Саволи қулоқларим остида акс садо берди. Қандай қилиб ақлимга келмади, аҳир барча ишоралар шунга етакларди. Илк кўрганимдаги қандайдир тушиниб бўлмас алоқа, унинг овози, елкасидаги чандиқ! Бу ўша! Искандар ўша икки йил олдин мен пинҳона қайта учрашишимизни мени топиб келишини орзу қилган йигит.
— Искандар, — Чироқ ҳам ёнди, энди кўзларига бемалол қарашим мумкин. — Қойил, эсладинг! — Ним табассум билан. — унитиб юборгансан деб ўйлай бошлагандим. — Сиз ҳали билиб туриб жим юрдингизми?— Юзимни буриштирдим. Уни лабларида жавоб беришга бўлган бир ҳаракат ҳам сезилмайди. Мен эса бу лаблар қанақасига бўлмасин нимадир қилишини истайман.— Гапиринг! — Кўксидан тутдим ва бир сония кўзларига тикилиб сўнгра оёқларим учида туриб лабларига лабаримни босдим. Ёқасидаги қўлим бўйнига кўчди, уники эса зумда юзимдан тутди. Мен шунчаки лабларини лабларим орасига олган бўлсам у менга чинакамига бўса қандай бўлишини кўтсатиб қўйди. Кескинлик, ҳарорат, ва ёлғизлик оғушида иккимиз бир-биримизни қайта топгандик. У сочим аралаш бошимни чангаллаб ўзига яқинлаштирарди. Мен ҳам унга бундан ортиқ яна қанчалик яқин бўлишни билолмай бўйнидан маҳкам сиқардим. Унга сингиб кетишни истардим. Буткул унда бўлсам дердим. Ёнсам ҳам куйсам ҳам бу оташда бўлишни тилардим. — Буни ўзинг бошладинг, энди тугатишни сўрама! — Лабларимдан ҳансираб базўр узилиб, очиқ бўйнимга ҳовлиқиб лабини босар экан шивирлади.— Сўрашга кучим етмайди, сизни ёнингизда унчалик кучли эмасман.— Бу онни узоқ кутдим. — Мени деворга ўтказиб лабларим ёнидан ўпиб яна лабларимни ёндиришга киришди. Қўлларим билан беиҳтиёр ёқасидан сиқиб кўзларимни юмдим.Кейин нима бўлиши билан ишим йўқ, барчасига "у" билан кўз юмаман. Тилагим кўзларимни очганимда у ёнимда бўлиши.