Сен Хис Ет
Ташқарига чиқишимиз билан оҳиста уни чангалидан чиқиб сумкамни тўғирлаган бўлдим.
— Компанияга мен беҳабар бошқа келма!
— Энди ҳар бир қадамимни сиз билан ҳисоблашаманми, Исфандиёр?
— Нега қўнғироқларимга жавоб бермай бу ерга келдинг?
— Расм чизаётганимда телефонимни овозсиз қилиб қўяман. — Мен ундан олдинлаб кетдим, у эса мен билан тенглашишга уриниб асабий гапириб кетарди.
— Мен гапирётганимда тўҳтаб эшит! — Билагимдан тутиб ойнали эшик олдида тўҳтатиб ўзига қаратди.
— Хўп сизни эшитяпман, гапиринг!
— Бу ерга менсиз бошқа келмайсан! — Ҳеч қачон у менга бундай кескин буйруқлар бермаган, бу қилиғи ғазабимни тоширсада, ҳотиржам жавоб бердим.
— Хўп десам, бу жин ургур сўроқни бас қиласизми?
— Ҳа, кетдик. — Қўлимдан ушлаб ташқарига олиб чиқди. Бирга овқатланишга бордик, базўр ўтирдим. Ҳайронман, олдинлари йигитлар билан қандай қилиб кулиб ҳеч нарсани ҳис этмасдан гаплашган эканман. Энди ҳеч бир эркак билан гаплашгим келмаяпти.
— кҳм, кҳм! Исфандиёр, бир неча кун Ироданикида қолиб турмоқчиман. — Овқатланиш ўртасида унга қарата қароримни баён этдим.
— Нима учун? Ҳаётинг хавф остида эканини биласан-ку.
— Ҳа, лекин сизларни уйингизда бутун умр қололмайман аҳир!
— Бу гапингда ҳам жон бор. Сенга бошқа бир хавфсиз жой топишимиз керак, ўқишинга яқин бўлса ундан ҳам яхши!
Балки Искандардан узоқлашишим энг тўғри йўл бўлар. Аммо яна озгина ҳаракат қилсам у туйғуларини буткул ошкор қиладигандек. Ўйга ботдим. Уни сева туриб укаси билан муносабат қураманми? Адашдинг Нармин сен аллақачонлар муносабат қуриб бўлдинг, ҳатто барчаси тагини олди. Танлов қилишим зарур. Чунки бунақаси кетмайди. Исфандиёрни бу қадар яқинлашуви яқинда мени тамом қилади. Ўзимни ҳудди бир ҳиёнаткор мараз wиздек ҳис эта бошладим. Балки ҳақиқат ҳам шудир!
***
Бироз аввал уни қўлларида бўлган қиз ҳозиргина бошқаси деёлмайдиган ўз укасининг пинжига кириб хонани тарк этгани уни адо қилай деди. Бундай ҳолатга тушишини ҳатто тасаввурига ҳам келтирмаган эди. Бу қиз нима қилмоқчи? Тўғридан-тўғри икки томонга ўйин қилишга, қандай жураът қилди? Лекин Нарминни бундай қилишига имкон яратган уни ўзи эмасми? Кимдан жаҳл қилишга, кимни айблашга аниқ бир қарор қилолмай, Нармин ярим чала йигитнинг юзи ва кўзларини чизишгагина улгурган сураътни куч билан туртиб ерга ирғитди. Кейин навбат бўёқларга етди, уларни ҳам ер билан битта қилди. Чуқур нафас олиб сураътдаги ўзини кўзларига тикилди.
— Бунинг учун пушаймон қилдираман сени, Нармин! Бу қароринг учун бир умр афсус чекасан... — Гавдасини тек тутиб нафасини ростлашга уринди ва чўнтагидан телефонини олиб чиқиб кимгадир қўнғироқ қилди.
Икки кундан сўнг...
Тун чўкиб борар шаҳарнинг бошқа томонида эса бир қиз ҳаёллари оғушида оёқларини қучоқлаб олганча токчани устида деразадан ташқарига тикиларди.
— Нармин! Нармин! — Дугонаси ундан сал узоқроқда туриб бир неча маротаба чақиришига қарамасдан ҳаёллари ўзга оламларда бўлган қиз уни умуман эшитмади. Балки эшитсада жавоб бергиси келмадими?
— Нармин! — Оҳири сабри етмай бориб, енгил жаҳл қилиб Нарминни елкасидан туртди. — Қулоғинг том битганми? Сен қиз икки кундан бери ўзгариб қолгансан, тўғрисини айт ўша Искандар деган сенга нимадир қилдими? — Ирода Нарминнинг ёнига ўрнашиб келган кунидан буён кўзлаб юрган аммо жураът қилолмаган ишини қилди. Уни сўроқ қилишга киришди.
— Ҳеч гап йўқ! Ақлинг жойидами? Искандар мени ерга уришдан бошқа нима ҳам қила оларди? — Асабий ўрнидан туриб дугонасига юзини буриб туриб олди.
— Нима бўлганда ҳам у эркак киши! Сабрини тоширсанг шунчаки қараб ўтирмайди.
— Чиндан Бу денгиздаги сирли жимлик нимадан далолат экан? Ўйлади ичида Нармин.
— Нима қилади? — Ортига қайрилиб ҳайрон сўради.
— Билмадим..
— Энди айт! Нимага имо қиляпсан? Сабрини тошираверсам нима бўлади? — Қайтиб жойига ўтириб сўроқ навбатини энди ўзига олди.
— Сен жуда хавфли йўлни танладинг, уни рашки билан ўйнашмоқчисан! Истаган нарсасини ҳар куни кўришга ва уники эмаслигини такрор ва такрор ҳис этишга мажбур этмоқчисан. Буни оҳири яхшилик билан тугамаслиги муқарар!
— Гапни роса чўздингда!
— Бир фильм кўргандим, уни вазияти сеники билан бир хил эмаску-я лекин ўхшаш унда ҳам қиз йигитни узоқ куттиради истаганини бермайди, ҳар хил ўйинлар қилиб йигитни сабрини синайди. Оҳири...
— Хўш оҳири?! — Иродани силтаб гапиришга ундади.
— Хуллас оҳири уни зўрлайди!
— Йўқолей! Нималар деяпсан? — Нафақат уни балки аллақачонлар бузилишга улгурган ўзини ҳаёлларини ҳам рад этиб дугонасидан узоқлашди.
— Ҳа, кинони айтяпман. Кинода шундай бўлади дегани ҳаётда ҳам аниқ эмас, лекин нима бўлганда ҳам у эркак киши ва у каби эркаклар лаллайиб ўтирмайди.
— У ундай инсон эмас!
Ортига қараб дугонасига қатиъй шундай деди, бу гапи билан унга қўшиб ўзини ҳам ишонтиришга киришди. Бироқ, чиндан у севган инсон икки дунёда ҳам бундай қилмайди. Акс ҳолда у уни севиб қолмаган бўларди. Умуман олганда қачондир шундай иш содир бўлса, худо кўрсатмасин. Бу чиндан зўрлаш ёки шунга ўхшаш нарса бўлган бўлармиди? Аҳир унинг ҳар бир тегиниши қизни ақлдан оздирган ҳолда уни рад этиб тура оладими?
Шундоқ ҳам етарлича чалкаш бўлган ҳаёллари батамом уни ўз чангалига олди. Буларни ўйлашдан ўзини тўҳтатолмай доимо қийин нимадирга дуч келганда қиладиган ишини уҳлашни авзал билди. Ишқилиб тушларида ҳеч ким безовда қилмасин.
Нармин номидан...
Йигирма йил умрим давомида шу пайтгача ҳеч қачон туғилган кунимни унитиб қўймаган эдим. Аммо бу сафар шундай бўлди. Мен у сабаб ўзимни унитиб қўйдим ва оҳиргиси бўлса қанийди....
Кимдир мени енгил-енил авайлаб силташидан қочиб бошқа тарафга қараб ётдим.
— Эйй, тинч қўй!
— Нармин, гўзалим кўзларингни оч! — Бироқ мени билагимдан ўзига тортаётган одам Ирода эмаслигини пайқаганимда ўз-ўзидан кўзларим очилиб кетди.
— Исфандиёр! — Сакраб у томонга қарадим, аммо кўзларим унда тўҳтаб қолмасдан салютлар отилди.
— Туғилган кунинг билан! — Бир овоздан Ирода билан Исфандиёр бақирди. Хонам шарлар-у гулларга тўлиб кетибди. Улар буларни қачон қилишга улгурган бўлса-а? Лекин бутун умр шундай туғилган куним бошланишини орзу қилганман. Бу кунни қандай унитдим? Одамлар шундай деса кулгим қистарди. Инсон ўз туғилган кунини қандай эсидан чиқариб қўйиши мумкин? Аммо иложи бор экан, мана бошимдан ўтказдим.
— Нима бўлди? — Баҳтдан сакраш ўрнига ҳомуш бўлиб қолганимдан ҳайратга тушиб Исфандиёр ёнимдан жой эгаллади.
— Ҳеч нарса! Шунчаки туғилган куним ёдимдан чиқиб кетибди.
— Шунга хафа бўлиш керакми? Ҳамма ҳам унитиши мумкин.
— Наҳотки...? — У мени оҳиста бағрига олди, аммо мен шунчаки ҳодадек текка туравердим. Назаримда у ҳам ҳеч нарсани ҳис эта олмади. Масалан инсон бошқа бир яқин инсонини қучса ундан қандайдир реакция кузатилсагина у ҳолат ёқимли бўлади, акс ҳолда шунчаки бир оддий ҳаракат бўлиб қолаверади.
— Совғамни қабул қиласанми? — Мени бағридан ажратиб кулишга уринди.
— Келганингиз ўзи совға эмасми?
— Мендек йигитдан шуни ўзи бўлиши мумкин эмас!
— Йўгей?
Қўлимга бежирим "Н" ҳарфли тилла билагузукни тақиб қўйди. Тан олишим керак жуда чиройли эди.
— Мана бу эса янги телефон! — Энг сўнги русумдаги телефонни қутиси билан олдимга қўйди, устига сариқ лента ҳам боғланган.
— Буни қабул қилолмайман, менга эски телефоним жуда қулай.
— Эътирозлар қабул қилинмайди.
Ҳа, у йўқ дейишимга қўймади. Ҳатто кечқурун туғилган куним шарафига базм ҳам режалаштирибди. Бироқ мен кутган одамдан на совға бор ва на икки оғиз табрик. Ҳатто атайлаб қилгандек буткул ғойиб бўлиб қолди. Исфандиёрдан эса бу ҳақида ҳозир умуман сўрай олмайман. Бутун куним дўконда кўйлак танлаш ва салонда сочимни-ю юзимни бир балолар қилдириш билан ўтди. Сўнгра якка-ягона дугонамни олиб базм бўладиган ресторанга бир инсон келишидан умидвор йўл олдим. Ҳеч қурса укасини ҳурматига базмга келса керак. Исфандиёр курсдошларимни ҳам таклиф қилмоқчи эди, лекин мен истамадим. Шундоқ ҳам улар билан яқин эмасман. Кейин улар мен ҳақимда қанча кам билишса шунчалик яхши. Йўл бўйи ойим билан гаплашиб кетдим, ойим ҳам совғани пул тарзида ўтказди. Лекин қанийди аввалгидек шу пул менга зарур бўлса, Исфандиёрдан олган пулим ҳалиям турибди. Шуни қайтариб беришим керак, аммо фурсат бўлмаяпти.
Ресторанга кирсам базм авжида экан, мен таклиф қилмаганим учун ҳеч ким бўлмайди деб ўйлагандим аммо адашибман шекилли.
— Исфандиёр! — Ёнимга келиб белимдан ушлаб юзимдан ўпиб қўйган йигитнинг кутилмаган ҳаракатларидан ҳайрон исмини айтдим.
— Ўзингни ёлғиз ҳис қилмаслигинг учун бир икки дўстимни чақирдим.
— Ҳа майли, — Атрофга қараб. Бир иккидан анча кўп одамни кўриб турсамда миқ этмадим. Аҳир нима бўлганда ҳам шунча ҳаракат қилибди.
— Қани юр сени таништириб қўяман. — Ўртада қип-қизил антиқ услубдаги катта тўртга ҳам кўзим тушди. Мени тўғри саҳнага олиб чиқиб бугунги кун қаҳрамони эканимни айтди. Шунда сўнг ҳамма ҳар тарафдан ёв қараш қилишнж бошлади. Оҳири соҳта кулишлардан-у Исфандиёрдан қочиб бар ёнига бориб ичимлик айтдим. Иродага қарасам оломон ичига қўшилиб кетган, Исфандиёр ҳам қайсидри дўсти билан оввора. Бир пайт кираверишда таниш чеҳралар кўриниш берди. Исфандиёр акасини ёнига яшин тезлигида борди. Мен бўлсам ям-яшил бўлган либосимни тўғирлаб қўйиб жойимда ўзи мени пайқашини кутиб туравердим.
Искандар укаси билан қучоқлашиб кўришди, бир пайт нигоҳларимни улардан узсам, Искандарни ортидан бирин-кетин асабларимни таранглаштирган икки танноз кириб келди. Биринчиси Искандарни таниши, ишқилилиб шунчаки яниши бўлсин. Уни биринчи марта Исфандиёр компанияга судраб келганида кўргандим. Уни ортидан эса бу ерда биттагина кам бўлган одам Исфандиёрни ўша куни лабларига ёпишиб кетган қиз ҳам бор экан. Қара Нармин қандай ажойиб-у ғаройиб туғилган кун! Асабий пешонамни силаб яна уларга қайтсам, Искандар менга тикилиб айёрона жилмайиб турибди. Қўлимдаги стаканни қарсиллатиб стол устига қўйиб у билан кўз алоқаларимни сақлаб турган ҳолда ўша томонга бордим.
— О, Нармин келдингми ҳозиргина сени чақирмоқчи бўлиб тургандим. — Исфандиёр биринчи менга пешвоз чиқиб жилмайди.
— Туғилган кунинг билан Нармин! — Искандар кулимсираб деди, уни нигоҳларида нимадир бор, ҳудди бироздан қандайдир нарса содир бўлади ва у буни билгандек қараб турарди.
— Раҳмат, лекин Искандар Амановдан қандайдир муҳим совға кутгандим. — Атайлаб ҳазилим нотўғри тушинилмаслиги учун Исфандиёрни қўлидан тутиб олдим.
— Сенга ёқади деган умиддамиз, — Искандарни ёнидан бир қадам узоқлашиб Амеля қўлимга тим қора қутичани тутқизди. — Искандар бундай нарсаларга унча тушунмагани учун мени ёрдамга чақирди, бирга танладик. — Нега иккаласи танлайди, улар бир-бирига ким?
— Атир?! — Қутичани ҳавода учириб беписанд қарадим. — Раҳмат, гарчи бундай нарса кутмаган бўлсамда. — Чеккага кимдирлар ичимлик ичаётган стол четига эътиборсизларча қўйиб қўйдим.
— Кетдикми Исфандиёр?
— Исфандиёр сенга айтадиган муҳим гапим бор. — Искандарни жиддий овози янгради.
— Сизни эшитаман ака, — У ҳам вазминлик билан акасига қаради.
— Сен кутган иш содир бўлди.
— Биз турмуш қуряпмиз! — Амелия қўлини кўтариб бармоғидаги узукни ҳаммага кўз-кўз қилди. Мен бўлсам Искандарнинг кулимсираб турган нигоҳларига нафрат билан тикилиб қолдим. Тилим калимага келмай қолди. Ҳатто ҳозир ортимда суяниб турган столим бўлмаса мувозанатни йўқотиб йиқиладигандекман.
— Ака, ажойиб сюрприз бўлди. — Яна бир бор акасини қучоқлади. — Лекин олдиндан огоҳлантириб қўймапсизда бир оғиз, ҳар ҳолда укангизман.
— Нармин бизни табрикламайсанми? — Қаршимда турган Амелия мени Ака-укалардан узилиб ўзига қарашга мажбур қилди. Қошларини учириб жилмайди. Мен Искандарга бошқа билан баҳт тилайманми? Икки дунёда ҳам ундай қилмайман. Бир кун келиб уни севишдан тўҳтасам ҳам "баҳтли бўлсин" демайман! Искандар Аманов биламан буларни ҳаммасини атайин қиляпсан, лекин буни шундоқ қолдирмайман. Амелияга бир сўз ҳам демасдан ортимга қайрилиб кетиб қолдим. Ювиниш хонасига кириб асабдан сумкамни ерга улоқтирдим.
— Ярамас! Ҳамманг йўқолиб кет! С*ка! Б**ть! — Чуқур нафас олишга уриниб раквина чеккасини сиқдим. Юзимдаги макиажни буткул ювиб ташлаб сочиқ билан артдим.
— Менсиз мазза қилишингизга йўл қўймайман.
Сочимни тўғирлаган бўлиб ташқарига чиқдим, бироқ йўлак бошига етмай тўҳтаб қолдим.
— Баҳор, бас қил, етади! — Исфандиёр уни тинмай ўпаётган олча ранг сочли Амелия билан келган қизни қўлидан қаттиқ ушлаб тўҳтатди.
— Мени қачонгача бундай ерга урасиз?
— Ҳаммаси тугаган, ўша тун эса шунчаки бир хато эди.
— Бунақа паришонлигингиз ҳаммаси мана бу қиз сабаб шундайми?
— Баҳор мени жаҳлимни чиқарма, йўқса..
— Нима бўлади йўқса? Аҳир мени рад этолмайсиз? Унда нега ҳаракатларимга жавоб берасиз?
— Яхшиси ресторанга қайт!
У шундай деб мен томонга қайрилган эди ҳамки қаршисида мени кўрди.
— Офарин! Исфандиёр илтимос менга ҳеч нарсани тушунтиришга уринманг. Чунки бу сафар чиндан бефойда!
— Нармин! Бу...— Уни қўлини силтаб ташлаб оломон ичига қўшилиб кетдим. Исфандиёр ортимдан келишига қарамасдан шубамни эгнимга илиб ташқарига отилиб чиқдим.
— Нармин, гапимни эшит!
— Энди қизиқ эмас!. Менга қўлингизни учини ҳам теккизманг. — Уни қўлидан қочиб қўлларимни тепага кўтардим.
— Ўртамизда ҳозид ҳеч нарса йўқ.
— Бир саволимга жавоб беринг унда бизни муносабатимиз бошланганидан буён у билан бирга бўлдингизми ёки йўқ? — Ўша хато қачон бўлганига қизиқдим.
— Буниси аҳамиятсиз!
— Сиз учундир аммо мен учун эмас. Соғ бўлинг. — Таксига ўтирдим-у еғлаб юбордим. Ниҳоят ҳаммаси бир бўлиб мени еғлатди. Қай бирига кўпроқ кўз ёш тўкишни билмасдим. Алдадим деб алданганимгами, мен севган йигит бошқаси билан унаштирилиб келганигами? Булар иккиси бир бўлиб мени ўйин қиляптими? Чиқиб кетинглар ҳаётимдан! Домга кириб тепа қаватга чиқиб билдим-ки менда калит йўқ. Эшик олдига ўтириб баттар еғлаб юбордим.
Қанча пайт шундай ўтирдим билмайману лифт очилиб мен кутган одам Ирода югургилаб келди.
— Нармин,
— Ирода! — Бир-биримизни қучоқлаб ичкарига кирдик. Энди кийимларимни алмаштириб ётоғимга ётгандим эшик тақиллаб Исфандиёрни овози эшитилди.
— Нармин, сени кўришим керак. Гаплашиб оламиз. — Шунга ўхшаш гапларни ярим соат гапирди оҳири жавоб бўлмагач кетди шекилли, жим бўлиб қолди. Деразадан ташқарига тикилиб Искандарни қилмишини ўйлаб узоқ вақтгача уҳлай олмадим. Қандай жураът қилди? Наҳот мени заррача ҳам севмаган бўлса. Шуларни ўйласам кўзларим ёшланаверди. Чет элга ойимни ёнига қочиб кетсамми? Ҳаммасидан чарчадим. Мени ўйинчоқ қилишга уринишлари жонимга тегди. Гуноҳларим учун яна қанча бадал тўлайман?
Оҳири кўзларим юмилибди, аммо яна сочларимда сайр қилган иссиқ бармоқлар сабаб сакраб туриб кетдим. Бу сафар мен ҳеч қанақасига кутолмайдиган одам қаршимда турарди, гарчи бундай иложсиз вазиятларда ҳам қаршимда ҳозир бўлишининг биринчиси эмас бўлса ҳам, ҳайратдан юрагим жойидан чиқиб кетай деди.
— Мени ҳис этишингни билардим...
Бу овоз… юрагим туб-тубидан нималарнидир титратиб юборди.
Ҳали ҳам туш кўраётгандек ҳис қилдим ўзимни. Лекин йўқ, бу туш эмас эди. Мен шунчаки ҳайратдан нафас олишни унутиб қўйгандим.
У шу ерда, мен билан бир хонада, елкасини эшикка суяниб, худди мени узоқ кузатиб тургандек сокин ҳолда қараб турарди. Бир неча соат олдин Амелиянинг бармоғидаги узукни кўз-кўз қилган одам, ҳозир эса… худди ҳеч нарса бўлмагандек, олдимда турарди.
— Сиз....сиз бу ерга қандай кирдингиз? — овозим титради, лекин кўзимга ёш келишига йўл қўймадим. Унинг олдида яна бир бор заиф кўриниш — бу менинг энг катта мағлубиятим бўларди.
Искандар худди кутган жавобини олгандек кулимсиради. Юрагим баттар ғашланди.
— Сенингча бу шунчалик қийин ишми? — Юзини буриштириб такрор тепамга келиб турди. Нафасимни ичимга ютдим. Орқага тисарилиб, каравот четига бориб қолдим. У мендан атиги икки қадам нарида тўхтади.
— Бировни уйига бостириб киришга нима ҳаққингиз бор?
— Сендан ҳеч қачон рухсат сўрамаганман, Нармин. Сен эса ҳеч қачон мени ҳаётингдан буткул чиқариб юборолмагансан.
— Бекор гап! — тишларимни тишимга босдим. Юрагим гангиб, қаерга кетишни, нима дейишни билмай қолдим. — Сендан нафратланаман!
У яна кулди. Лекин бу сафар кўзларида масхара ёки ғалаба нури йўқ эди. Бу нигоҳ… бу нигоҳни мен билардим. Ўзининг шахсий урушида яна бир бор ғолиб чиққан одамнинг нигоҳи эди.
— Сабабинг бор! — Ёнимга ўтириб яна сочларимдан силади. Атайлаб қотиб турдим.
— Бу ерда нима қиляпсан? Бор ўша суюққина қаллиғингни ёнига!
— Юрагинг ёняпти... — Жилмайди.
— Кўзларинг ҳам қизариб кетибди.
— Бармоқларини юзимда юргизди, оҳҳ нақадар истайман бу тугамаслигини аммо бугунги ишдан сўнг иложсиз! Юзимни бошқа томонга бурдим.
— Сизни деб йиғламадим!
— Сен шундай ўйлайсан, аслида эса сени мендан бошқаси йиғлатишига йўл қўймайман.
— Сиз қилдингиз! — Бирдан ҳаммаси мийямда пазл йиғилгандек тах бўлиб сураът жам бўлди. — Ўша қизни ҳам сиз олиб келгандингиз! Исфандиёрни ёнига бориши, мен уларни кўришим учун.
— Ўзингни унчалик муҳим инсон санаб юборма!
— Хўш унда нега бу ердасиз? Нега ёлғондан бошқа қизни қўлига узук тақдингиз? Ким сабаб буларга? Мен билган Искандар икки дунёда ҳам уйланмайди.
— Наҳотки?! "Мендан бошқасига уйланмайди" дерсан?
— Мендан рад жавобини эшитгач умрбод тоқ ўтади. — У томон яқинлашиб ётоқ устида ўтирганча ишонч билан дедим.
— Хомҳаёл! — Қошларини учирди.
— Айни ҳақиқат! — Мен ҳам уни қилиғини такрорладим.
— Шундай қилиб Исфандиёрдан айрилдинг энди, ҳаётинг билан ишим йўқ! Лекин хавфсизлигинг таминлашидан ҳавотир олма!
— Яхшиси сен ўзингни хавфсизлигингдан ҳавотир ол! — ўрнимдан туриб ёқасига ёпишдим.
— Ёки анави танноз қизни ҳаётидан.
— Таҳдидларинг бирам кулгули. — Белимдан қўлини ўтказиб мени устига чиқариб олди. Қўллари сонимга кўчар экан, танам бижир-бижир қилишни бошлади, бу ҳаракатларга қарши реакция билдирмай туриш ҳаётинг билан курашиш билан баробар.
— Агар истасам ҳозирни ўзида сени ўлдираман ва ҳаммаси тугайди.
— Аммо сиз бошқа нарсани истайсиз! — Эгилиб қулоғи остида шивирладим.
— Уни эса қанчалик истаманг энди ололмайсиз! — Кўксидан итариб қаддимни ростладим. Энди мен унга тепадан қараб турардим.
— Сен қандай оташ билан ўйнашаётганингни билмаяпсан! — У ҳам ўрнидан туриб "Сен" деганда кўксимга бармоғини тиради.
— Ўзингиз ҳам мени паст кўряпсиз. Мен бошқа қизларингизга умуман шу пайтгача учратган ҳеч бир қизингизга ўхшамайман. — Мен ҳам уни кўксига кўрсатгич бармоғимни тирадим.
— Ҳа, сендек телбасини ҳали учратмагандим.
— Азиз! — Менга тикилди-ю умуман бошқа исмни айтди, етмаганига бақириб.
— Нима қиляпсиз? Ирода уҳлаяпти.
Бирдан эшик очилиб уни ўнг қўли бўлмиш Азиз кириб келди.
— Эшитаман Жаноб!
— Нармин ҳонимни совғасини олиб кел.
— Ҳўп бўлади. — Қўлига қандайдир ўртача катталикдаги қутини тутқизди. Мен эса ҳеч балога тушунмай уйимизда бемалол кезиб йирган унинг одамига қараб туравердим.
— Кетишинг мумкин!
— Мен ҳеч нарсага тушунмаяпман, Ирода қаерда? Сизлар бу ерга қандай кирдинглар?
— Дугонанг дори таъсирида бироз чуқур уйқуда! Ҳеч ким безовда қилмаслигини истагандим.
— Уни ёнидан ўтиб кетмоқчи эдим ҳамки мени тўҳтатиб қолди.
— Буни оч! — Ётоқ устига отиб юборгудек улоқтирди.
— Нима бу? — Тўқ кўк қутини очдим, ичида эса яна қора қути. — Портлатгич ёки шунга ўхшаш нарсами?
— Ақлинг жуда кўпда, ёнингда туриб сени портлатсам ўзим тирик қоламанми?
— Мен билан ўлишни истаб қолсангиз... — қутини очсам ичидан тўппонча чиқди. Чеккасига исмимни бош ҳарфи тилла рангда ўйиб ёзилган экан. Қўлимга олиб оҳиста силадим. Тушим ёдимга тушиб ичим қалтираб кетди.
— Сизни ўлдиришимни истайсизми? — Тўппончани нақ пешонасига тирадим. Нигоҳларимни жиддийлаштириб нақ кўзларига қараб турдим, гўё у айнан шундай қилишимни кутгандек ҳотиржам аммо қандайдир аламли термулиб турарди. — Душманига тўппонча совға қилиш бошқа нимани ҳам англатади?
— Сен менга рақиб бўлолмайсан. Балки муносиброқ жанг қилишинг учун имкон бераётгандирман.
— Ўзингизга қарши курашишимда устозлик қиляпсизми?
Ўзимча унга жуда ўткир қараб турдим ва қўлимга илк бор ушлаётган тўппончамнинг орқа қисмидаги дастагини пастга туширдим.
— Сендан ҳеч қанақасига ўқувчи чиқмайди. Сен исталган одамга дарс берасан-ку фирибгар қиз! — Қўлимдан ушлади-ю сонияда мени қуролсизлантириб қўлимни ортга қайирди.
— Наҳот менга тан берган бўлсангиз?! — Айёрона жилмайиб нигоҳларим билан кўзлари камондек қошлари ортда қолиб лабларини силаб ўтдим.
— Масалан ниманга тан беришим керак? — У ҳам атайин қилгандек нигоҳларини бўйнимда ушлаб турди. Сўнгра эса беписандларча кўзларимга қайтди.
— Санаб беришимни истайсизми? Вақтингиз бемалолми? Қаллиғингиз кутиб қолмайдими?
— Дарвоқе, бизни унаштирув билан табрикламадинг?
— Унга уйланмайсиз! Кимни алдаяпсиз? — Мийиғида кулиб ғазабдан уни чангалида турган қўлимни силтадим.
— Қаердан бунча ишонч? —
— Хўш, унга чинакамига уйланмоқчи бўлсангиз ниятингиз жиддий бўлса, нега уни ёнида эмас мени қаршимдасиз? — Шунчаки нигоҳлари янада кескинлашди аммо лабларида бир ҳаракат ҳам сезилмайди. — Жимсиз?! Мен айтайми негалигини? Чунки менга қизиқишдан, мени ўйлашдан ўзингизни тўҳтата олмаяпсиз. — пичинг билан жилмайдим. Қўлим ҳали ҳам унинг маҳкам ушловида эди, лекин энди оғриқни унутгандек эдим. Барча эътиборим унинг нигоҳларига қадалган эди. Искандар эса яна ўша кулгусини юзига чиқарди, аммо бу сафар унда қандайдир беписандлик аралашган эди.
— Қизиқаётганимни-ю сени ўйлаётганимни ким айтди? — деди у, қўлимни қўйиб юбораркан.
Тананинг бирдан бўшашиши ҳам баъзан инсонни ларзага солиши мумкин. Мен ўзимни йўқотиб қўймасликка ҳаракат қилиб, унга тикилдим.
— Агар қизиқмаётган бўлсангиз, нега ҳар сафар олдимга келаверасиз?
У елкасини қисди.
— Балки сенинг устингдан назоратни йўқотгим келмаётгандир.
Кўнглим алланечук бўлиб кетди. У доим шундай — ҳеч нарсани аниқ айтмайди. Ҳар бир сўзи ёлғон ёки ҳақиқат эканлигини англаб бўлмайди. Ҳақиқат десанг оҳир-оқибат ёлғон бўлиб чиқади. Ёлғон деганинг эса асл ҳақиқат эканини кейин тушунасан.
— Демак, бу шунчаки назорат масаласи? — истеҳзо билан сўрадим.
Искандар бир неча сония менга жиддий тикилди. Сўнг лабларини секин қимирлатиб, аниқ эшитиладиган қилиб пичирлади.
— Бундан бошқа нарса бўлиши мумкин эмас! — Мендан узоқлашди. — Совғанг сенга ёқди деб ўйлайман, ичида иккита ўқи бор. Бу тўппончага ҳамма ўқлар ҳам тўғри келавермайди. Махсус ясалади ва жуда қиммат бўлади. Шунинг учун ўқларни беҳуда сарфлама!
— Кетяпсизми? — Уни эшик томон бораётганини кўриб сўрадим.
— Шу беҳосият нарсани бериш учу мени уйқумни буздингизми? — Тўппончани қўлимга олиб айлантирдим.
— Хайрли тун! — Менга бир қараб қўйди-ю эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди.
— Уфф, жин урсин! — Қўлимдаги пистолетни қутисига қўйиб ўзим ҳам краватга ўтирдим.
***
Тонгни ёмон туш билан қарши олдим. Умуман уҳлай олганимга ҳайронман. Юрагим ғаш эди. Ўзимни тинчлантиришга ҳаракат қилардим, лекин кеча содир бўлган воқеалар, Искандарнинг нигоҳи, беписанд сўзлари ҳалигача қулоғим остида жаранглаб турарди.
Барча ҳиссиётларни четга суриб, бугунги кунга диққатимни қаратишим керак. Муҳим имтиҳон бўлиб ўтиши керак.
Кўзгуга қарадим. Ўз кўзларимда бир зум ёлғизлик ва чарчоқни илғадим. Ойим ҳам овозимдан ичимдагиларни илғадими, яқинда қайтишини айтиб мени тинчлантириб қўйди.
Хатто китобини ҳам вароқлаб кўрмаган имтиҳонларимга кириб чиққанимдан сўнг кутубхонага бориб бироз ўтиришга қарор қилдим. Бироқ узоқ ёлғиз қолиб ўйлай олмадим.
— Нармин!
Орқамдан эшитилган овоз юрагимни ларзага солди. Уни дарҳол танидим. Исфандиёр. Қизиқ яна қайси юз билан мени йўқлаб қолибди. Ёки мен унга қайси юз билан қараб гапираман, ҳиёнатини юзига соламан?
— Яхшимисан? — Ўрнимдан туриб кетиб қолмоқчи бўлдим, аммо билагимдан тортиб мени четроққа судради.
— Нима истайсиз?
— Сени! Гаплашиб олишимиз керак. Бунақасига тугай олмайди.
— Буни бошқасига айтинг! Ўша қизга такрорланг.
Исфандиёр қаршимда турар, лекин мен унга қарашни истамасдим. Унинг овози эса қулоғимда янграр эди—сокин, ишончли ва... ортиқча ишончли.
— Нармин, бу ҳеч нарсани англатмайди.
Мен кулимсирадим. Ичимдан эмас, юзимда шунчаки совуқ табассум.
— Сиз учун ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин, Исфандиёр. Лекин мен учун бундай эмас.
— Ўша қиз... — у жим қолди, гўё тўғри сўз излаётгандек. — Бу муносабат эмас эди, тушуняпсанми? Ҳеч қандай ҳис йўқ эди.
Кўзимни секин юмиб очдим. Унинг юзидаги қатъиятни, эҳтимол, озгина ваҳимани ҳам илғадим.
— Ҳис йўқ эди? — пичирлаб сўрадим. — Шундай бўлса, нега у билан бирга бўлдингиз?
Исфандиёр чуқур нафас олди.
— Билмайман...
— Биласиз, — дедим қатъий. — Шунчаки менга айтишни истамайсиз. — У бир қадам олдинга босди. Энди овози пастроқ эди, бироқ ҳануз ўша оҳангда. Гўё барчасини ҳал қила оладигандек.
— Бу муҳаббат эмас эди, Нармин. Ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди.
— Демак, муҳим бўлмаган одам билан бирга бўласиз-у, муҳим бўлган одамга хиёнат қиласиз? Шундайми? — Унинг юзида бир лаҳза ўзгача ифода пайдо бўлди—норози, лекин ичида қандайдир ҳадик бор эди.
— Мен сени севаман, Нармин. Қолгани эса шунчаки муҳим эмас.
У шу сўзларни шундай ишонч билан айтдики, ҳатто беихтиёр юрагим гурсиллаб урди. Лекин мен бу сўзларни ҳозир ҳеч қандай маъно билан қабул қила олмасдим.
— Балки сиз шундай ўйлаётгандирсиз, — секин гапирдим. — Лекин мен...
Унинг нигоҳи менга қадалди. Кўзларида қандайдир хавотир ҳозир.
— Сен мени севмаслигингни айтмоқчимисан? Ёки тан олмоқчимисан?
Мен бир лаҳза ўйладим. Унинг нигоҳидан қочдим. Чунки жавоб аниқ эди.
— Мен шунчаки... энди сиз билан бирга бўлишни истамайман. Бу муносабатлар мени буға бошлаган эди. — У бир қадам орқага чекинди. Бу гапни кутмаганини билардим. Лекин кутганми йўқми, аҳамиятга эга эмасдек энди...
— Нима десанг де барибир сендан воз кечмайман — деди у охир-оқибат. — Чунки сен вақти келиб мени тушунасан.
Мен унга охирги марта қарадим.
— Шундай деб ўйлашни истайсиз. Энди менга сизни қандай ўйлашингиз қизиқ эмас.
Кейин эса ортга бурилиб кетдим. У эса ортимдан қадам босмади. Фақат нигоҳи қолди.