March 7, 2025

Давоми…

Юрагимни қандай тўкилиб кетаётганини ҳар олган нафасимгача аниқ ҳис қилиб турдим. Демак, кечаги тун мени эмас ўша қизни ўпибди-да менга эмас ўша қизга туйғуларини ошкор қилибди-да. Бекорларни бештасини айтибди. У шунчаки бу сафсаталари билан ўзини алдаяпти, зотан мен буларни емадим. Менга булари тасир қилмади, лекин қараб турсин мен унга қандай тан олдираман ҳиссиётларини, қандай ҳис эттираман ўз севгисини ўзига.— Мени яхшилаб эшит, Искандар Аманов, қасам ичиб айтаманки, мана шу айтган гапларинг учун пушаймон қилдираман сени!— Қандай қилар экансан буни ажабо?! Қандай мени афсуслантирасан? Ҳеч бўлмаса озгина споилер бер! — Устимдан кулгандек жилмайиб мендан қўлларини узди, лекин кўзларидан ғазабланганини пайқамаслик иложсиз.— Бас қилишимни ёлвориб сўрайсан. — Бурнини тагига бориб ишонч билан дедим. — Тушларингда ҳам кўрмайсан буни. — Қошларини кўтариб бурнимизни тегиб кетадигандек яқинлашди. — Мободо кўргудек бўлсанг ҳам, сени шундай уйғотаманки, бошқа туш кўрмайдиган бўласан!— Жуда кулгули. — Соҳта кулиб нигоҳларимни олиб қочдим. — Бу дўқ-пўпсаларингиз энди менга таъсир қилади деб ўйлайсизми? Ёнимдан ҳам ўтмаяпти. Энди мени қўрқитолмайсан!— Нармин, чегарадан ошяпсан.— Ўртамизда энди чегара борлигига аминмисиз? Барча чегараларни ўша кучли ва оташли бўса олиб ташлади. Бундай эътироф этаётганимга қараманг, сиз каби энди мен учун ҳам у нарсанинг бир чақалик аҳамияти йўқ! Биринчиси бўлдингиз, аммо асло оҳиргиси эмас.— Биринчиси бўлганимга ишонмайман. Фирибгар қиз учун жуда шубҳали нарса. Бунга ўзинг ишонасанми? — Аламли кулганча бориб стаканга сув қуйиб ичиб юборди. Бечора гапларимдан асаби бузилиб кетяпти, лекин ҳеч қачон тан олмайди.— Нима фарқи бор? Мен сизни ўпдим, сиз эса шунчаки жавоб қайтардингиз гарчи мажбур бўлмасагизда.— Нармин, йўқол кўзимдан! — Кетаман,— жилмайиб ёнига бориб қўлидаги стаканни олиб ичидаги сувни ҳўпладим. — Бу Аҳмоқ Нармин фақат ҳаёлларингизда қолади, Лекин қайтганимда умуман бошқа Нарминга пешвоз чиқасиз. — Стаканни ерга зарб билан отиб юбордим, парча-парча бўлиб кетди. Ўзим эса унинг бўзариб кетган юзига сўнги бор нафрат билан қараб эшик томон яшин тезлигида ошиқдим.

Компаниянг ҳам одамларинг ҳам бошингдан қолсин! Йўл бўйи уни қарғаб ташқарига чиқдим ва мени тўҳтатмоқчи бўлган ҳайдовчи йигитни ҳам бир силтаб ташлаб бақириб бердим.— Нима қиляпсан? Тегма менга! Қўлингни синдираман.— У бир зум қулоғидаги миттигина қулоқчинини овозини эшитди ва мендан қўлларини олди. Назаримда бошлиғидан рухсат тегди. Искандар Аманов сен кутиб тур, ҳаётингни қандай ағдар-тўнтарини чиқараман. Ҳали мени назаринга илмадингми? Ғазабимга шу қадар қарам бўлганимдан Ироданикига қандай келиб қолганимни ҳатто сезмай қолибман.— Сен нима қилдинг?! — Гапларимдан кейин оғзи ланг очилиб қолган Ирода ҳайрат ичида деди. — Сен Искандар Амановни ўпдингми? Севгилингни акасини!— Уфф, сен ҳам севгилинг деб асабимга ўйнама! — Ўрнимдан туриб кетдим. — У билан нега севгили ўйинини ўйнашга рози бўлганимни ҳеч ким билмаса ҳам сен жуда яхши биласан.— Тўҳта-тўҳта, акасини икки йил олдин биринчи марта кўрганман дедингми?— Икки йил олдин, ўшанда ойимдан ранжиб дугонамни уйига кетиб қолгандим. Баҳор оқшомидаги сайр эса менга мафиа сардорини яродор ҳолда дуч келтирди. Тушунмаяпман, нега шунча пайт буни у эканини пайқамадим? — Асабий юзимни ёпиб, қаттиқ артиб ташладим. — Ишонасанми, ҳатто ҳаёлимни бир чеккасига ҳам келмади?! Токи ўша кечадаги зиёфатгача...Ирода, мен ҳеч қачон ҳеч кимни ўпиб кўрмаганман, мени ҳам ҳеч қачон ўпишмаган.— Қара-я, мени ўпишган! Сени мийянга бу нарса қаердан келди?— Ўзим ҳам билмайман, — бир нуқтага тикилдим, ҳаёлларимни бошдан оёқ ўша оташ қоплаб олди,хотираси ҳам камида шу қадар ҳаяжонга сола олади. — Билганим бу мийямга келмади, ич-ичимдан шуни истадим, у ҳам истаётган эди. Буни ҳис этдим.— У сени жодулаб олдими? Нармин ҳеч ўзига ўхшамаяпти.— Бу севги менимча! Мен унга ошиқ бўлганман, лекин энди буни ошкор қилолмайман. Уни ўрнига эса укасига янада яқинлашаман ва рўлимни ажойиб тарзда ижро этаман.— Ақлдан озганмисан? Акасини севиб укаси билан бирга бўласан?!— Айнан шундай қиламан. — Бош чайқаб уни тасдиқладим. — Ўзи шундай қилишга мажбур қилди.

Искандар номидан...Яна хатога йўл қўйдинг Искандар! Унга яқинлашмайман дединг, сўзларинг барчасини тасдиқлаб турар экан, такрордан назоратни йўқотиб лабларига лабларингни босдинг. Чунки "у илки эди" деганида юрагим ҳапқириб кетди, бу юрак ҳеч қачон бу қадар тез урмаган, ҳатто энг хавфли вазиятларда ҳам. Бироқ айнан уни биринчиси бўлиш бошқача лаззат бахш этарди. Ҳозир ҳам мен ундан жимгина кўзимдан ғойиб бўлишини кутар эканман, у нималар демади-ю қилмади. Бир пайт телефоним жиринглай бошлади.— Нарминни уйга олиб бормоқчимисан? — Уни ҳайдовчиси эканини пайқаб кўтаришим билан сўрадим.— Жаноб, Нармин ҳоним кетмаслигини айтяптилар. — Шундайми? Уни қўйиб юборинг ортидан кузат!— Хўп бўлади.

Қаерга бормоқчи экансан қайсар қиз?! Хонани тозалашларини айтиб пастга тушдим ва бошлаган ишимни давом эттириш учун равона бўлдим. Нарминни эса дугонасиникига борганини эшитиб кўнглим бироз ҳотиржам тортди. Кечқурун уйга боришга қарор қилдим, бироқ Нарминни кузатаётган одамим қўнғироқ қилиб улар кийиниб қаергадир кетишганини айтди. Катта тезлигида кескин йўналишни у айтган томонга ўзгартирдим. Машина экранида дарҳол манзил номи чиқди, қандайдир клуб номига ўхшаб кетар экан. Кечанинг бу вақти клубда нима бор? Бу қандай жойлигини ҳисобга олмай турсак ҳам, бу унинг ҳаёти учун хавфли, ким билади клубда одам оғирлаш ҳам ўлдириб кетиш ҳам жуда осон. Яхшиси уни уйга қайтараман, айтган гапларига ҳам жавоб бериши даркор.

Бу жойга келишим билан ташқари қисмидан дарров танидим. Умуман мен ташриф буюрмаган бундай жойлар Тошкентда мавжуд эмас. Бироқ бизда ташрифлар кўнгилхушлик учун эмас кўпроқ иш юзасидан бўлади. Мен буюрганимдек Азиз ҳам ёнимга етиб келди. Иккаламиз бирга ичкарига кирдик, ва мен ўзимга керакли одамни узоқ излаб ўтиришимга ҳожат қолмади, ҳатто ортиғи билан топдим. Нармин ёнида эса Исфандиёр иккаласи кулишиб туришибди, мен ҳеч қачон Нарминни Исафндиёрга бу қадар яқин турганини кўрмаганман. Исфандиёр яқинлашмоқчи бўлса ҳам доимо ўзини олиб қочарди, ҳозир эса уни кўксига қўлини қўйиб олганича кулмоқда. Шу он унинг табассум билан порлаётган кўзлари менга тушди ва майин табассум айёрона нигоҳлар билан аралашиб кетди. Эрталабки гаплардан кейин, Исфандиёрдан уни ўзи воз кечиб кетади, энди уни юзига қарашга бети чидамайди деб ўйлагандим. Бироқ у мени ўйлаганларимни буткул тескарисини бажараётган кўринади. Тўғри унга минг миллион марталаб укамни севгилиси эканини такрорладим, аммо уни ўпганимдан сўнг бу мен учун ҳам бир сафсата бўлиб қолганди. Наҳотки у жиддий-жиддий менга ўз укам билан ўйин қилмоқчи? Беиҳтиёр қўлларим мушт бўлиб тугилди. Тўғри унга қараб юрдим.— Ака?! — ёнига борганиндан сўнгина менга кўзи тушган Исфандиёр ҳайрон сўради. — Бу ерда нима қиляпсиз? У билан қўл ташлаб қучоқлашиб кўришдик, бироқ қаҳирли нигоҳларим Нарминда, ундаги ҳотиржамлик мени тамом қиляпти.— Иш бўйича учрашув бор эди. Ўзингиз?— Нармин уйда зерикиб кетибди, шунга уни бир айлантирай дедим.— Ҳа, унга мос жой танлабсан. Бундай жойларга иш юзасидан кўп келса керак. Айтмоқчиман-ки Нарминга ёқади. — Кулимсираб бомбани ташлаб ўртадан чиқдим. Ғазаби қайнаши аниқ, чунки унга эски ишини эслатиб қўйдим. Ишқилиб бу гапим учун Исфандиёрга ҳам изоҳ беришга мажбур бўлмай.Бар ёнига бориб вицкий олиб Нарминнинг боягидан фарқли ўлароқ энди бўзариб кетган юзига тикилдим. Менга қараб турди-ю, Исфандиёрни қулоғига нимадир деб тепа қаватга чиқиб кетди. — Азиз, атрофга кўз қулоқ бўлиб тур! — Уни қулоғига шундай деб тепага кўтарилаётган Нарминдан кўз узмай стакандаги сўнги қултимни ҳўпладим ва қўйиб столдан узоқлашдим.

Ўртадаги зинадан тепага чиқа олмас эдим, шунинг учун орқа тарафдан кўтарилишга қарор қилдим. Тепага чиқишим билан мовий рангда ёритилган йўлак ва кулгу овозлари яққол эшитилаётган ҳоли хоналарга дуч келдим. Ниҳоят мен излаган одам ҳам оҳирдаги хоналарнинг биридан чиқди, калта либосини пастга тушириб менга кўзи тушдию жойида қотди. Аммо юзида ҳайрат ҳосил эмас, аҳир ортидан келишимни балодек билиб турарди. Уч сония нигоҳлар бир-бирига нафратини изҳор этди, сўнгра эса иккимиз ҳам бараварига тўғримизга қарата юрдик. У қилар ишни қилиб жим ёнимдан ўтиб кетмоқчи бўлди лекин билагидан тортиб деворга ёпиштириб қўйдим. Ақлли қиз...бекорга типирчиламасдан шаҳло кўзларини менга тикиб тураверди.— Уялмайсизми, Искандар Аманов, аҳир укангизни севгилисиман. — жилмайиб майин қўлини бўйнимда юргизди. Энди бу гапни айтиш навбати унга ўтдими? Яқинда чинакамига ақлдан озаман. — Сенга ҳақиқий уялиш қандай бўлишини кўрсатиб қўяман. — Елкасидан маҳкам сиқиб, қўлини ўзимдан силтаб олдим ва деворга важоҳат билан маҳкамладим.— Бечора ва ерга урилган Нармин бўлиб укангиздан айрилишим керак эди, шуни кутгандингиз-а? — Сени ўта кетган телбалигинг ҳаёлимдан кўтарилибди, аммо энди мақсадимни очиқчасига тушунган экансан, сени укам билан қолдирмаслигимни англагандирсан.— Мен эса у билан қолишни истайман. — Қачондир бу қиз иккимиздан биримизни ўлдиради.— Нармин, — Қулоқлари остида исмини пичирлаб айтдим, доимги ифор димоғимда айланди. — Сен барча чегараларимни кесиб эмас, бузиб ўтяпсан.— Бу менга чексиз завқ бағишлаяпти. — У гапини тугатмасидан белидан чангаллаб бу кийимда қўлларни сайр қилдириш анча осон бўлгани учун унга бошдан оёқ тикилиб белини тепадан пастга яна ҳам маҳкамроқ ғижимладим.— Қизиқ, у сени асли ким эканингдан ҳабар топса ҳам ёнинга қолармикан? — Ҳақиқатни айтиш билан таҳдид қилмоқчимисиз? Истасангиз айтинг бошқасини топиш мендек қиз учун муаммо эмас. — Қўлим устига қўлини қўйиб ўзидан ажратмоқчи бўлди аммо кучи етмади.— Юзингни бежаб қўяман Нармин,— Қошларимни кўтариб уни баттар ўзимга ёпиштирдим. — кейин ҳеч ким сенга қайрилиб қарамайди.

— Буни қандай қилишингиз мийямда айланиб ҳаяжонланиб кетдим. — Такрордан кенг кулиб юборди. У буларни ўйин санаб хато қиляпти, айни дамда вазият нақадар жиддий эканини мен унга англатолмаяпман чамамда.— Сен нимага эришмоқчисан, бу қилиқларинг билан?— Сиз нимага бўлса мен ҳам айнан ана шунга бундан буёғига мақсадларимиз умумий! — Мени йўқ қилмоқчимисан? Ёки мен сени рашк қилади деб ўйлаяпсанми? — Кулганча дедим, бироқ ўзимни аллақачонлар ўзим рад этиб турардим.— Рашкдан ўлётганингизни тан олинг яхшиси! — Ёқамдан ушлаб нафасини бўйнимда юритди-ю мен кутган ишни қилмади, лабларини босмади. — Шунчаки, атрофда ўралашишинг асабимга ўйнаяпти.— Унда ижозатингиз билан нарироқда ўралашаман. Аҳир ортимдан клубгача келган ўзингиз! Ҳар бир қадамимни ортимдан одам қўйиб кузата туриб ҳам қандай рашк қилмаётганингизни айта оласиз?— инсон ўзига тегишли бўлган нарсани қизғонади, зотан сен меники эмассан! Гарчи сен мени ҳудди меникидек ҳис этиб азобланаверсангда. — Белини силаб танаси бўйлаб тепага чиқиб яна паст овозда гапириб кесатдим.— Бироқ, ўзганики бўлишимга ҳам йўл қўймайсиз! — Нармин, яхшиликча Исфандиёр билан орани оч, эвазига пул хавфсиз жой истаганингни оласан.— Нега ундай қилишим керак экан? Аҳир унга турмушга чиқсам шундоқ ҳам ҳаммасига эга бўламан.— Оёғингга отган ўқимни бу сафар бошинга жойлайман. Икки дунёда ҳам бунга йўл қўймайман.— Бошимга эмас юрагимга жойланг! — Белидаги қўлимни олиб кўксига қўйди. — Муаммо эмас!— Ҳатто ҳозир бажаринг буни.— Ҳали вақтинг бор. Тўғри йўлга қайтишинг мумкин. Сенга имкон беряпман.— Ундан фойдаланмайман! — Шундай деди-ю қўлларим пастга тушганига кўра туфлисини тақиллатиб кета бошлади.— Нимадир қилишим зарур. Уни ўзини ўзи йўқ қилишига жим қараб туролмайман. Олўв билан ўйнашяпти. Буёғига у шундай давом этса мен ўзимга жавоб беролмайман. Ёқамни тўғирлаб мен ҳам келган жойимдан пастга қайтдим.

Нармин...Пастга тушсам бизникилар Искандардан ташқари Исфандиёр, Ирода, Искандарни ўнг қўли Азиз битта столга жойлашибди.— Нармин жонгинам, ёнимга ўтир! — Энди рад этмоқчи эдим ҳамки нарироқда Искандарни совуқ юзини кўриб режам эсимга тушди. Аҳир мен аввалги Нармин эмасман. Бориб уни ёнига ўтирдим.— Ака, келинг ўтиринг! Учрашувингиз бошлангунига қадар бир ўтирайлик. — Менимча учрашув бекор қилинади. Умуман энди улар билан ҳеч қандай шартнома болмайди.— ҳа, ака кечикканларни ўлгудек ёқтирмайсиз!— Жуда! — Менга қараб деди. Мен ҳам унга ҳиссизларча безбетларча тикилиб турибман, бироқ қарашлари ичимни ёндираётганини тан олмасдан иложим йўқ.Шу пайт йигитлар сирли суҳбатга киришар экан, Ирода мени турткилаб қулоғимга деди.— Бу йигит ким бўлди? — Ким? — Кимни кўрсатяпти деб қарасам, Азизни экан.— Азизни айтяпсанми?— Исми Азизми?— Ҳа, Искандарни ўнг қўли, менга ишон ўзидан баттар совуқ ва муомиласи йўқ. Мен уни роботга ўхшатаман, маслаҳатим ёнидан ҳам ўтма. Ёрдамчини ҳам топиб танлаган ўзига ўхшайдиганидан.— Яхшида, эркак киши жиддий бўлиши керак. Менга шундоқ ҳам бир гапириб икки куладиган йигитлар ёқмайди.— Эйй, ўзинг биласан, энди сен билан ҳам ўралашолмайман. Бошимда иккита катта дард бор экан.

Давоми

— Ака, ўзи ким билан учрашув белгиланган эди? — Исфандиёр қизиқиб савол бераркан қўллари менинг сочларимни ўйнаб ўтирарди. Искандар эса ундан кўзларини узмасди. Бу менга завқ бағишлаётган эди. Айнан у мени рашк қилиши ёқиб борарди. — Ҳаким билан, молларни қандай элчихонага етказишни гаплашишим керак. Камида бир кунда моллар чегарага келтирилади. Қолганидан хабаринг бор. — Искандарнинг гапларидан ҳаёлларим тарқалди, қандай моллар ҳақида гапирди? — Исфандиёр, сир бўлмаса қандай моллар? — Тақиқланган моллар гўзалим, сен улар ҳақида ўйлама, улар сенинг ишинг эмас. — Олдимга тушган сочимни қулоғим ортига ўтириб қўйди. Ҳис қилиб тутибман Искандар сонияга бўлса ҳам мен ва Исфандиёрдан кўзини узмаяпти. — Яъни? Қора дорими? — Ғалати тарзда кулдим. Бу ҳайрат ва бироз қўрқувни ҳам англатар эди. — Кинолардагидек, инсоб ҳидласа антиқа ҳаракатлар қилади, вақтида қабул қилмаса ўзини жиннидек тутади. Шундайми? — Ҳақиқатни айтадиган бўлсам, бу менинг "қора орзулар" рўйхатимдан жоучадий олган эди. Яъни қора дори қабул қилиш ёки ҳидлаб кўриш. Тўғри бу аҳмоқона, аммо бу қора истак. Албатта фақат бир марта. — Ҳа, худди шундай энди жим. — Мен ҳам бир марта ҳидлаб кўрсам бўладими? Мен жудаям қизиқаман. — Нима? — Искандар ҳам, Исфандиёр ҳам тенг бақиришди. — Эсинг жойидами Нармин, улар умуман ишланмаган моллар агар ундан оз миқдорда ҳидласанг ҳам қора дорига ружу қўйишинг мумкин. Биз энг кучли опиоидлардан олиб келтирамиз. Битта тури бор сен битта ҳидлаб кўрсам бўлди дединг, ўша биттаси "Скополамин" деб айтилади, бизни тилда "шайтон нафаси" бу қора дорининг энг ноёб ва кучли тури ҳисобланади ва битта хидлаб худди зомбига айланасан. Қаршингдаги бирор нарса қил деса қиласан. Бу жуда ноёб тури. Биз уни Колумбиянинг кичик штатида жойлашган лабораториядан олдирамиз. Уни истеъмол қилгандан кейин сени истаган ҳолларига солишади ва кейин хотиранг ўчиб кетади. Яъни сен уларни қилмадим деб миллион марта айтсанг ҳам фойдасиз чунки сен дори таъсирида онгсиз мавжудотга айланасан. Ана шунақа Нармин ҳоним, буни қора истакларинг рўйхатидан олиб ташлашингни маслаҳат бераман. — Искандар менга еб қўйгудек қараб гапини якунлади. Мана сенга олам Нармин, сен ўзингнинг кичик дунёйингда яшайвер...

Давоми

Тун яримлаб қолди. Негадир кўнглим беҳузур бўлишни бошлаганди. Бошим ҳам оғирётганди. Аммо бу ҳақида ҳеч кимга индамадим. — Исфандиёр, уйга кетайлик, чарчадим. — Унга яқин келиб гапирдим у эса мени елкамдан қучиб розилигини билдириб Искандарнинг ёнига юрди. Шу етмай турганди, у ўзи биздан кўз узмаяпти аҳир. — Ака, уйга бормайсизми биз бугун Нармин билан чарчоқларимизни чиқарамиз. — Исфандиёрнинг гапидан асабларим бузилиб Искандарнинг реакциясини кўриш учун қарадим. У ғазабини яширишга қанча уринмасин билинтириб қўярди. — Исфандиёр, кетайлик. — Ана, Ака уйга борасизми? — Исфандиёр Искандарга уйга борма дев ишора берарди худди мен билмаётгандек. — Йўқ, мен Пентҳоусега бораман. Сизларга "Ёқимли Хордиқ” тилайман укажон. — Сўзларига урғу бериб шундоқ ёнимдан юзимга тикилиб қараб ўтиб кетди. У кетгач баттар бош оғриғи кучайди. Балки билмаган ичимлигимдан ичганимгами, ёмон таъсир қилди шекилли. Уйга келгунча зўрға чидаб келишимиз билан ҳожатхонага кириб қайд қилиб ташладим. Юзимни муздек сувга ювиб хонамга чиқдим Исфандиёр ётоғим устида ўтирарди. Мени кўриши билан ўрнидан турди. — Аҳволинг яхшими? — Яхшиман, Исфандиёр мен жудаям чарчадим ўзимни ғалати ҳис қиляпман. Бошим тарс ёрилай деяпти. Ухламоқчиман. — Сенинг ёнингда бўлсамчи, аҳволинг яхши эмас бирга ётаверамиз нима қилибди? — Унинг гапидан асаб толаларим бир бир узилди. — Исфандиёр, билсангиз биз севишганлармиз! Эр хотин эмас! Чегарангизни билинг илтимос. Мен ёлғиз қолмоқчиман. — У хатосини тушуниб пешонамдан ўпиб ҳайрли тун тилаганча хонадан чиқди. Чиқиши билан хонани қулфлаб ухлашга ётдим. Ҳеч нарсани ўйлашни истамаётган эдим.

𝙸𝚜𝚔𝚊𝚗𝚍𝚊𝚛

— Нармин, Нармин сен мени бир куни ақлдан оздиради. Олдинлари Исфандиёр унга озгина тегинса шунча жанжал қиларди ҳозир эса тўшакка имо қилаётганини билса ҳам жимгина турибди. Мени рашк қилдираман деб ўз иффатини йўқотяпти. Буни қачон англаб етар экан а? — Ўз ўзим ҳаёлларимда гапирар эдим. — Искандар бей, сизни тепада Амелия хоним кутяпти. — Келишим билан реcептиондаги ходимим менга юзланди. — Қачон келди? — Тогриси умуман кутмаган эдим. Менимча эсламай қўйганимга ўзи келган. — Кўп бўлмади, бизга Искандарнинг хабари бор келишимдан дегани учун уни Пентҳоусега юборган эдик. — У Пентҳоуседами? —Жиддий сўрадим. — Амелия ҳоним Искандар бей айтди дегани учун биз... — Менинг рухсатимсиз у ерга ҳатто қуш ҳам кирмайди демаганмидим? — Асабим баттар бузилиб хонамга йўл олдим. Меҳмонхонада катта диванда ўтирган Амелияни кўриб ғазабим қайнади. Худди ўз уйидагидек ўтирарди. Тўғри у бу ерга кўп маротаба келган аммо барчасида мен билан. Ёлғиз ўзи билағонлик қилиб ёлғон гапиргани ғашимга тегди. — Амелия? — Эшикни қулфлаб ёнига бордим. У эса ҳеч нарсани ўйламай келиб қучоқлаб олди. — Искандар, сизни қанчалик соғиндим. — Мен эса на уни қучоқлашни на қучоқламасликни билолмаётган эдим. Ўша бўсадан сўнг ҳозир Амелияни қучоқласам худди Нарминга хиёнат қилгандек ҳис пайдо бўладигандек. Ўртамиздаги бу ришта нима ўзи? У ўзини меники деб ҳис қилади, мен эса ҳозир унга хиёнат қилаётгандек ҳис қиляпман. Бу нимаси? — Нега рухсатимсиз ёлғон гапирдинг реcептиондагиларга? — Уни ўзимдан узоқлаштириб диванга ўтираркан савол бердим. У ҳам ёнимга ўтириб жавоб берди. — Чунки сизни қаттиқ кўришни истадим. Биламан жаҳлингиз чиқди аммо ҳеч нарсага тегмадим истасангиз камераларни кузатишингиз мумкин. Сизни ранжитадиган бирор нарса қилганманми шу кунгача Искандар? — У усталик билан мени ҳиссиётга берилтитаётганди. Нозик қўллари билан бўйнимни ва юзимни силар бу эса мени жиддий ўйлашга қўймаётган эди.Нармин ҳозир укамнинг ёнида мен эса бу ерда. Улар вақтичоглик қилиши учун ўз уйимдан қочиб бу ерга келдим. Нармин ҳам мен ҳис қилган туйғуни ҳис қилаётганмикан? У ҳам худди менга хиёнат қилаётгандек ҳис қилганмикан? Йўқ, у бугун ўзини жуда ҳотиржам тутди ёки ўзини яхши бошқарди. Нима бўлганда ҳам Исфандиёрни ўзидан узоқлаштирмади. — Нега мени йўқламай қўйдингиз? Илгарилари ўзингиз келардингиз, ҳозир эса ҳатто телефонларимга жавоб ҳам бермайсиз. — Қулоқларим остида шивирлаб баттар ҳаёлларимни буза бошлади.

Барчаси аралашиб кетди, ёнимда тинмай менга суйкалаётган қизнинг ҳаракатлари-ю сўзлари ҳақида ўйлолмаяпман. Нарминдан ғазабланиб кетяпман. Нега бундай аҳмоқона ишлар қиляпти, жимгина Исфандиёрдан айрилиб кетса ҳаммаси ҳал эди-ку. — Мен билан гаплашмайсизми? Сизни жуда соғинганман. — Қиёфаси миллилон марталаб кўз олдимда гавдаланаверди, унинг қарашлари, уни тафти, унинг ифори, унинг лаблари. Ҳаёлимда фақатгина у, бироқ ёнимда бўлолмайди. Мен билан қололмайди. У шунчаки менга тегишли эмас, Лекин мен уни истайман. Балки бу оддий қизиқишдир, балки гўзаллиги ақлимни олгандир. Кўзларимни юмдим ва бошимни орқага ташладим. Амеля секинлик билан бўйнимдан ўз бўсаларини олиб тим қора кўйлагимнинг олд тугмаларини кетма-кетликда очиб, кўксимдан майин-майин ўпа бошлади. Ҳар қандай қиз меники бўлиши мумкин аммо у эмас, бу мени адо қиляпти!Танамдаги бижирлашлар ва мийямдаги бузғунчи ўй- ҳаёллар сабаб чуқур нафас олиб чиқардим. Бошимни кўтариб қўполлик билан уни юзини чангалладим. Олдин пирпираётган кўзларига сўнгра эса атайин унча бўялмаган лабларига қараб турдим. — Сенга истаган нарсангни бераман. — Шиддат билан лабларини ўз ихтиёримга олиб уни устимга чиқардим. Бироқ бу узоқ давом этмади тезлик билан уни айлантириб диван устига қўйдим ва устидаги кофтасини бошидан ўтказиб улоқтирдим.— Искандар! — Белидан сиқиб шиддат билан уни буткул кийимсиз қилиб борар эканман, кўзларини юмиб исмимни такрорлади.— Жим қизалоқ, жим! — лабларига бармоғимни босиб уни кўтариб яна ўпишда давом этдим. Кўзларимни юмиб ётоқхона томон кетдим. Уни краватга улоқтириб бошдан оёқ қарадим. Уни ҳаёлимдан чиқариб ташлашим зарур. Ҳозир қиладиган ишим фойда беради деб ўйлагандим. Адашган кўринаман баттар бўляпти. Уни ўзимда ҳис этишни нақадар истаётганимни ҳеч қанақасига рад этолмаяпман. Аммо тан олиш ҳам номардлик! У менга ҳеч ким, бу ўзгармайди.Камаримни ечиб ташлаб, тортмадан ҳимояланувчини олиб очдим. — Искандар сизни...

Доимгидек мени севишини кераксиз вақтда такрорламоқчи бўлди, бироқ унга имкон бермасдан бўйнидан чангаллаб ўпиб танасини буткул ёпиб кетдим. Мен бу жараёнда ҳеч қачон бунчалик иккиланмаганман, ҳеч қачон бу қадар ҳиссиётларимга қарам бўлмаганман. Бу мени қўрқитгани сайин уни кучлироқ чангалимга олдим. Чунки мен ҳеч қачон бошқасини ҳаёли билан ким биландир бирга бўлмаганман.

12-боб тугади.