May 13, 2025

Сен Хис Ет

13-боб.

"Назорат"

Тун ярмида ювиниш хонасидан чиққанимда Амеля аллақачон ширин уйқуда эди. Унга бир нигоҳ ташлаб қўйиб хонани тарк этдим. Залдаги катта ойналардан тунги шаҳар чироқларига тикилдим.
Ёруғликлар ўчиб-ёнаётган шаҳар манзарасидан кўзимни узолмай, бармоқларим орасида сиқиб турган сигаретани лабимга олиб бордим. Биринчи пуфкада ҳаммасини унутишга ҳаракат қилдим, аммо бу ҳам ёрдам бермади. Юрагим қаттиқроқ урар, мийям эса бир-биридан ғаройиб фикрлар билан тўлиб борарди.
Сигаретанинг кулини кулдонга тушириб, яна бир тортдим. Юрагимда ғазаб ва эҳтирос аралашиб кетганди. Мен уни истардим. Лекин у меники эмас. Мен истаган иш эса балки ҳеч қачон содир бўлмайди. Чунки мен бунчаликка боролмайман. Улар айрилиб кетган тақдирда ҳам укамни собиқ севгилиси билан бўлолмайман.

Барчаси кундек равшан экан, нега ҳаёлларимни йиғиб ололмаяпман?
Нега унинг исмини юрагимда ўзимга тан олмай такрорлаяпман?

Ўзимни назорат қилишим шарт эди. Чунки мен Искандарман. Менинг китобимда муҳаббатга ўрин йўқ. Бу ҳис одамни кучсиз қилади. Аммо... агар бу туйғулар ортиб борса, мен ўзимни қандай босиб оламан?
Ўзимдан қочишга уриндим, аммо ҳар сафар кўзларимни юмсам, унинг жилмайган қиёфаси ва қора сочлари кўз олдимда гавдаланаверди.
— Ақлдан озяпман шекилли!— ўзимга ўзим пичирлаб, кулиб қўйдим.
Аммо юрак гапирарди. У жим бўлмайди. Тун узоқ эди. Бу юракни овозини ўчириш эса имконсиз.

Нармин...
Кечаги ажабтовур вақтичоғликдан сўнг бошим ёрилай деб телефонимни уйғотгичига кўзларимни истамай очдим. Чунки бугун имтиҳон учун ўқишга барвақт боришим керак. Амаллаб юзларимни ювиб апил-тапил сочимни йиғиб ўқишга равона бўлдим. Тушдан кейингача университетда юрдим. Ўзим ҳам уйга келгим келмади, чунки барибир кундузи Искандар қўрғонга келмайди, Исфандиёр эса уйда. Кутубхонага чиқиб китоб ўқидим. Оҳири бу машғулотдан ҳам безиб уйга жўнашга қарор қилдим. Мени ташқарида кутаётган ҳайдовчим эса менга Компанияга боришимизни баён этди. Менда Искандарбейни шахсан, шахсий ишлари бор экан! Демак кечаги қилиқларим учун жазойимни бермоқчи. Бироқ буни эшитиб ўзимда йўқ ҳурсанд бўлдим. Наҳот режам шунчалик тез иш бераётган бўлса. Ойнадан қаран кулганча кўзларимни ўйнатдим. Шу пайти Исфандиёр қўнғироқ қилиб қолса бўладими. Уфф, бугун ҳисобига бешинчи марта қилиши, ҳит қилиб юборди. Қаердасан? Нима қиляпсан? Овқатландингми? Сенга нима қорним очса ейман, қаердасан деганига эса жаҳаннамни тубидаман дегим келиб зўрға гаплашдим. Ҳозирги қўнғироғини эса буткул эътиборсиз қолдирдим.
Машинадан тушиб ҳудди ўзимни уйимга келгандек югуриб ичкарига кириб кетдим. Мени кираверишда кутиб олган Котиба қиз бир хонага бошлади. У ёнимдан кетиши билан эшикни тақиллатдим.
— Кир!
Ичкаридан Искандарнинг шундай деган овози эшитилди.
Эшикни очиб ичкарига қадам қўйдим. Хона ичидаги жимжитлик бироз ғалати туюлди. Искандар эса менга орқа ўгириб турарди. Атрофга кўз югуртирдим. Хонанинг марказида тахта стул, ёнида эса турли рангдаги бўёқлар ва қоғозлар тахлаб қўйилганди. Бир лаҳза тўхтаб қолдим. Бу ерга келишимга сабаб бор эди, лекин бундай манзарани кутмагандим.
Шу пайт Искандарнинг совуқ овози эшитилди:
— Ўтир.
У ҳар доимгидек буйруқ оҳангида гапирди. Нигоҳимни унга қаратдим. У сокин, юзида ҳеч қандай ҳиссиёт сезилмасди. Лекин мен унинг нигоҳларини тушуна олардим.
Секин юриб бўёқлар олдига бордим. Қўлим билан бирини ушладим, сўнг унга қарадим.
— Мени нимага чақирдингиз?
Искандар ялт этиб менга қаради. Лабининг бир четида қандайдир кулги учқуни пайдо бўлгандек бўлди, лекин у тезда йўқолди.
— Нима деб ўйлайсан?
Мен бўёқларга яна бир қараб қўйдим.
— Расм чизайми? — дедим шубҳага бориб.
У бир неча сония жим қолди. Сўнг худди мен айтишим керак бўлган нарсани аллақачон билгандек паст овозда жавоб берди:
— Ҳа. Мени чизасан! — Бамайлиҳотир чизиш столи қаршисида жойлаштирилган креслога жойлашди.

— Бу иш учун керакми? Нега айнан мен чизай? — сумкамни диван устига улоқтириб нолиндим.
— Чунки, мен шуни истаяпман. — Қошларини учириб кўзларини сузди. Яна ўсаҳ аввалгидек бўлиб қолди, менга уни рашкдан адо бўлаётгандаги ҳолати кўпроқ ёққан эди.
— Хўп, бу мен учун чўт эмас. — Бориб жойимга ўтириб, сочимни айлантириб қалам билан йиғдим, у эса менга еб қўйгудек тикилиб турарди.
— Менга шундай тикилиб ўтирмоқчи бўлсангиз олдиндан айтай суратингизни чизолмайман.
— Унда қаерга қарай, осмонга қараб ўтирмайман-ку камига қаршимда шундай чиройли қиз бўлса.
— Искандар!
— Нармин, ишингни бошла.
— Хўш, кеча пентҳоуседа қолдингизми?
— Ишинг бўлмасин, Нармин. Мен сендан укам билан нима қилдинглар деб сўраяпманми?
— Сўрамайсиз ҳам, қизиқишдан ўлиб қолсангиз ҳам миқ этмайсиз.
— Жим! Сени гапиришинг учун чақирмадим.
— Лекин сизга шунчаки жим қараб туролмайман. — Уни юз тузилишини чизиш баробарида дедим.
— Мен ҳам!
У бу гап билан нимани назарда тутди, яни шунчаки қарамасдан нима қилади, чунки анчадан буён фақат мени сайр қилишдан бўлак тайинли гап айтмади. Нималарни ўйлаяпти экан менга уни бошини ичидаги ноёб нарсалар қизиқ!

Искандар...
Уни нигоҳида қандай эканимга қизиққан эдим. Шунинг учун ҳам суратимни чизишини истадим. Бироқ унга бундай ҳолатида шунчаки қараб ўтириш унчалик ҳам осон эмас экан.
Қаршимда у бор. Лекин мен ҳозир бутунлай бошқа жойдаман.
Қўлидаги қалам қоғоз устида ҳаракатланмоқда. У ҳар бир чизиқни эҳтиёткорлик билан тортяпти. Қошларини чимириб олган, пастга энгашгани сари бўйин чизиғи яққолроқ кўринади. У бояги буйругимдан кейин ҳозир бутун борлиғи билан ишга шўнғиган.
Лекин мен...
Мен ҳозир бу жойда эмасман.
Тасаввурим мени бошқа бир манзарага олиб кетди.
У ёнимда. Орамизда бу қадар масофа йўқ. Ҳатто умуман масофа мавжуд эмас,буткул унга қоришиб кетганман. Қўлларим белидан ўраб олган, нафаси юзимни қиздиряпти. Лабларини босиб олишга шунчалар яқинманки, ҳатто таъмини тасаввур қиляпман. У қўлларим орасида, қаршимда эмас, балки бағримда. Сочларининг ҳиди, терисининг илиқлиги, юрагининг уриши—ҳаммасини энг-энг яқиндан ҳис қиламан.
Ёнига боришим, сочларига қўл узатишим, бўйнидан тортиб ўзимга қаттиқроқ босишим керак.
Йўқ!
Ўзимни базўр тийиб, муштларимни маҳкам қисдим. Нафасим тезлашди. Ўтирган жойимда унга шунчалар чанқоқ нигоҳ билан тикилиб қолганимни сездим. Бир лаҳза ўзини ҳис қилаётганимни ҳис қилса, тугади.
Ўзимни ҳозир ҳам ҳис қилаётганим етарлича муаммо.
Бу қизни истайман. Ҳар лаҳза, ҳар нафасда, ҳар нигоҳда!
Аммо меники эмас. Бу эса мени адо қилмоқда.

— Менга қаранг бошингизни қимирлатманг! — Ўзи ҳаёлларимдан ўзим безовда бўлиб пешонамни силадим, у бўлса дарров ўзича менга танбеҳ беришга киришди.
— Хўш, нима қиласан қимирлатсам? — Асабийлашиб ўрнимдан қўзғалиб, икки қадам билан уни тепасида ҳозир бўлдим. Буни кутмагани юзидан малум орқага чекиниб ҳайрат билан қаради.
— Искандар, чизаётган одамни бундай чалғитиб бўлмайди, бу маъданиятсизлик! — Ўзига келиб дадил бўлишга уриниб совуққина қилиб деди.

— Эшитганингиз! — деди Нармин елка қисиб.
Унинг шунчаки бу оҳангда гапириши етмагандек, яна кулиб қўйди.
Ичимдан нимадир портлади. У билан сўз талашиш бефойда. Ёки мен уни сўз билан эмас бошқачасига енга олишимни яхши биламан.
Майли, у ўша тилидан фойдалансин.

— Нармин.
— Искандар, суратингизни чизишимни истайсизми?
— Йўқ, сени ўзимда ҳис этишни истайман, мана бу сурат ҳаммаси шунчаки баҳона! — Қўлидаги мўйқаламни олиб улоқтирдим.
— Мен сени истайман. — Юзидан тутиб у кўйи чўккаладим.
— Ҳаммаси аён, нақадар виждонсиз ва ҳудбин эканингизни исбот этмоқчисиз. Аммо мен сизга имкон бермайман. Энди мени ерга уролмайсиз. — Ўрнидан турди, бироқ энди қадам ташлайман деганда менга пешвоз чиқди.

Қочишга ҳам, яна бир нима дейишга ҳам улгурмай, уни шиддат билан бўйнидан ушлаб ўзимга тортдим. Лабларига ўзимникидек даъво қилдим. Зумда лабларини тортқилаб ўпа бошладим. Унинг нафаси эса ичида қолди. Курашишга ҳаракат қилмоқчи бўлди, кўксимдан итариб силтанди, лекин мен таслим бўлиш ниятида эмасдим.
Буни ўзим ҳам истамагандим. Йўқ, истагандим. Жуда ҳам. Шунчалар узоқ истагандимки, бу пайт келишини кутиш азоб эди.
У қаттиқ нафас олди, лекин мен бўшашмадим. У эса аста-секин таслим бўла бошлади.
Менинг ютуғим.
Ва менинг ҳалокатим.
Ундан узилдим. У эса шу сониянинг ўзида мени ўзидан итариб лабларини артиб ташлади.
— Сиздан нафратланаман!

Нармин...

Етар! Бундан буёғига туйғуларини изҳор этмас экан, менга яқинлаша олмайди.
— Мени ким деб ўйлаяпсиз? Истаган пайтингиз ерга уриб, менга нисбатан ҳеч нарса ҳис этмаслигингизни айтасиз! Кейин эса қошингизга чақириб "сени истайман" дейсиз. Ақлдан озганмисиз? Мени ўйин қилолмайсиз. — Ҳудди мен унга эмас деворга гапираётгандек беписанд таббасум билан гапларимни жим тинглади.
— Сизга гапирганни фойдаси йўқ!
— Хўш, унда жавоб бер! — Такродан кетишимга қўймай билагимдан сиқиб кўкси узра ушлади. — Исфандиёр сени ўпдими? Ёки мени ўпгандек ўпдингми уни?
— Ишингиз бўлмасин!
— Икки тарафга ўйнамоқчимисан? Ҳам укамни қўйиб юбормайсан, ҳам мени бошимни айлантирасан.
— Хато! Мен ҳеч қачон сизни бошингизни айлантиришга уринмадим.
— Унда нега ўшанда ўпдинг?
— Шунчаки лабларингиз чиройли кўриниб кетди. Мен исталган йигитни ўпишим мумкин, биринчиси деб ҳам алдагандим.
— Ҳозир, алдаяпсан!
— Нима фарқи бор? Мени ўз ҳолимга қўйинг. Чарчадим бу яқинлик мени азоблаяпти. — Сўзларимга буткул тескари тарзда юзини мен томон яқинлаштириб кўзларини юмди. — Илтимос...
— Унда сен ҳам Исфандиёрдан узоқлаш! Уни тинч қўй.
— Иложим йўқ...
— Иложинг йўқми ёки истамайсанми? — Вазминлик билан бошини кўтариб кўзларимга ўйкир тикилди, ҳудди ҳозир "ҳа" десам мени парчалаб ташлайдигандек.
— Ҳар бир қиз уни севадиган инсонни истайди. Исфандиёр ҳам мени севади. Ундан кетишим ҳамда менга буткул бефарқ бўлган одамни буйруғи билан, ғирт аҳмоқлик бўлган бўларди.
— Майли, орзуларинг оламида яшаб тур, сени у оламдан қандай чиқариб олишни жуда яхши биламан. — Билагимдан қаттиқроқ сиқиб ўзига михлади-ю, силтаб қўйиб юборди.
— Қўлингдан келганини қил! — Сумкамни олиб эшик томон ошиқдим, кутилмаганда қаршимдаги эшик очилиб Исфандиёр кириб келди.

Унга қараб кўзларим чақнаб кетди. Қизиқ, қачон келди экан? Жиддий нигоҳи ортида нимадир яширин.
— Нармин?! Ака? — Олдин менга сўнгра эса Искандарга ҳайрон нигоҳларини ташлаб деди. — Бу ерда нима қиляпсизлар?
— Исфандиёр... — Ҳали мийямда тўлиқ тўқиб улгурмаган ёлғонимни унга айтмоқчи бўлиб яқинлашдим.
— Нарминни мен чақиргандим, суратимни чизиб беришини истадим.
— Қизиқ, — Ёнимдан ўтиб ичкарига одимлади, негадир юрагим така-пука бўлиб кетди. — Сизга бундай нарсалар ёқмас эди-ку.
Искандар томонда жим-житлик романи ёзила бошлади. Бироқ нигоҳида доимгидек на қўрқув на ҳаяжон ва на бошқа нарса. Баъзан унга қараб ниманидир ҳис этиш жуда қийин бўлиб қолади.
— Менимча, акангиз мени қобилятимга шубҳа билан қараган кўринади.
— Сен эса исботлаб бермоқчи бўлдингми? — Эндигина бошланган сураътга кўз қири билан тикилиб сўроқлади. — Жуда яхши бошланиш!
— Ўзинг бу вақтда компанияда кезиб юрибсан, нечук?!
— Сизни кўриб кетай дегандим, лекин бу қарангки иккала қидирган одамимни ҳам бир жойдан топдим.
— Кулганча иккимизга ҳам навбатма-навбат кўз ташлади.
— Нармин ишини кейингиз сафар якунлаб қўяди, шундоқ ҳам кетмоқчи эди. Юр, тепага чиқайлик, сенга бир топшириғим бор!
— Ундай бўлса мен Нарминимни олиб қочсам, кейин эса сизни ёнингизга қайтаман. — Ёнимга келиб белимдан маҳкам қўлларини ўтказди. Искандар менга мен эса аламзада нигоҳларимни унга ташлаб туравердим. Буларнинг барчасига ўзи айбдор. Қаршисида кўраётган бу абгор манзарага ўзи сабаб. Аммо мени ҳам юрагим оғрияпти.

Ўзим унчалик яхши ўйлаб кўрмай қийин йўлга чиқибман. Ҳалитдан доц. беролмаяпман, ҳалитдан бардошим қолмагандек.

13-боб тугади.