July 13, 2020

Зўравонликдан жабрланган аёл ҳимояга олинди


Афсуски, сўнгги пайтлард ааёлларни хўрлаш, камситиш ҳолатлари кузатилмоқда. Арзимас баҳоналар билан жанжал чиқариб, турмуш ўртоғини, опа ва синғиларини дўппослаётган эркаклар сафи кенгайиб бормоқда.
Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Бнинг турмуш ўртоғи А.Б нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб туман адлия бўлимига йўллаган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро М.Бга нисбатан турмуш ўртоғи А.Б томонидан тазйиқ ёки зўравонлик содир этилганлиги, шунингдек уларни содир этишга ўриниш ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлмоқда.
Шу муносабат билан марожжатни ваколат доирасида ўрганиб чиқишлик
ва аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан туман Ички ишлар бўлимига таклиф киритилди.
Натижада, фуқаро М.Бга нисбатан тазйиқ ёки зўравонлик содир этилганлиги, шунингдек уларни содир этишга уриниш ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига асосан Ички ишлар бўлими томонидан М.Бга ҳимоя ордери берилиши таъминланди.
@buloqboshiadliya