July 9, 2020

#Биласизми Қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлари ҳамда кийимларга ундирув қаратилиши мумкин эмас:

✅ Қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлари ҳамда кийимларга ундирув қаратилиши мумкин эмас:

➡️ ҳар бир шахс учун:

👉 кузги ёки баҳорлик пальто ёки плаш, битта қишлик пальто (ёки чопон, пўстин);
👉 битта қишлик костюм (аёллар учун – иккита қишлик кўйлак);
👉 эркаклар учун битта ёзлик костюм ёки чопон (аёллар учун – иккита ёзлик кўйлак);
👉 ҳар бир мавсум учун биттадан бош кийими (бундан ташқари аёллар учун – иккита ёзлик рўмол ва битта иссиқ рўмол ёки шолрўмол);
👉 узоқ муддат фойдаланилган ва қийматга эга бўлмаган бошқа кийим-кечаклар ва бош кийимларига

➡️ фойдаланилган оёқ кийимлари, ички кийимлар, чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлардан ташқари);

➡️ ҳар бир шахс учун мебель – биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиққа;

➡️ болаларнинг барча жиҳозларига.