July 16, 2020

ҲОКИМ ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғини “Каттатол” кўчасида яшовчи фуқаро М.Ғоипов туман ҳокимининг қароридан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганишда тўпланган ҳужжатларга кўра, Булоқбоши туман “Нурзамин” маҳалла фуқаролар йиғини “Интилиш” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 605,00 кв.м., бино-иншоот эгаллаган ер майдони 85.46 кв.м. бўлган   Хунармандчилик устахонаси ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси бино-иншооти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Булоқбоши туман филиалида 2019 йил 1 август куни 6/1418 тартиб рақам билан давлат рўйхатига олинган. Мазкур бино-иншоот жойлашган ер майдони ва олдинги масжиди биноси Булоқбоши туман ҳокимининг 2010 йил 15 январ кунги “Тумандаги норасмий масжид сифатида рўйхатга олинган бинолар ва ер майдонларни уй-жойга мухтож кам таъминланган оилаларга яшаш ва уй-жой солиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш учун ажратиб бериш ҳақида”ги 16-Қ-сонли қарорига асосан фуқаро Ғоипов Азизбек Махмудовичга ажратиб берилган.
Аниқланишича, фуқаро А.Ғоиповга мазкур қарор билан ажратиб берилган ер майдони ва масжид биноси, Булоқбоши туманидаги норасмий масжидларни қайта хатловдан ўтказиш юзасидан тузилган туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўтказилган хатлов натижаси бўйича туман ҳокимлигига киритилган билдирги асосида қабул қилинган Булоқбоши туман ҳокимининг 2017 йил 6 март кунги 189-Қ-сонли қарори билан туман захирасига қайтариб олинган.
Мазкур қарор қабул қилинишидан олдин фуқаро А.Ғоипов белгиланган тартибда огоҳлантирилмаган ҳамда Ер ресурслари ва давлат кадастри Булоқбоши туман бўлими томонидан туман ҳокимлигига ер майдонини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритилмасдан ишчи гуруҳ билдиргиси асосида қарор қабул қилинган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 38-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарада тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдалниш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантиргандан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда ер участкасини олиб қўйиш ҳақида қарор чиқаришлиги белгилаб қўйилган.
Юқоридаги аниқланган қонунбузилиш ҳолатлар бартараф қилиш юзасидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, тақдимнома натижасига кўра туман ҳокимининг 2017 йил 6 март кунги 189-Қ-сонли қарори бекор қилинди.