April 22, 2022
Уч дона хурмо истеъмол қилишнинг фойдалари
Бир кунда уч дона хурмо истеъмол қилиш қуйидагилардан сақланишда ёрдам беради:
-Остеопороз — суяк мўртлашишида;
- Кариес -тишларнинг емирилишида;
- Кўз қуруқлигида фойда беради;
- Иштаҳасизлик ҳамда диққатни жамлай олмасликни муолажа қилади.
Рўза сабабли жигарда бироз қуруқлик ҳосил бўлади. Агар уни сув билан намлантирилса, у ҳолда жигар озуқадан фойда олишда давом этади. Шу сабаб ҳам ташна ва чанқоқ рўзадор ифтор вақтида аввал бироз бироз сув ичиб, сўнгра ейишни бошласа, манфаатли бўлади. («Зодул маъод») асаридан.