July 29, 2020

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС ДЕПУТАТИ Д.А.ИСАҚУЛОВ: 2020 ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМЙИЛЛИК ҲИСОБОТИ

Каналга аъзо бўлинг! 🌏 t.me/deputatisaqulov

Халқимиз кўп йиллик тажриба мукаммаллик сари етаклайди, деб бежиз айтмаган. Дарҳақиқат, ҳаёт йўли — энг яхши устоз. 1986 йилдан буён энергетика соҳасида меҳнат қилиб келаётган Дадажон Айнақулович меҳнат фаолияти йўлини оддий электр монтёрлигидан бошлаб, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимигача босиб ўтди. Айни пайтда у “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси сифатида фаолият юритмоқда.

Дадажон Айнақулович кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва соҳада эришган ютуқлари учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетикаси Кенгашининг мажлис қарори билан “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида хизмат кўрсатган энергетик” фахрий унвони билан тақдирланган.

Шунингдек, Д.А.Исақулов фаол жамоатчи. У 1999–2003 йиллар Бўка тумани 21-сонли «Бўстон» сайлов округидан депутат этиб сайланиб, 4 йил давомида Тошкент вилояти Халқ депутатлари вилоят кенгашида фаолият юритган. Айни пайтда эса 38-сонли «Кулоб» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига депутат этиб сайланиб, меҳнат фаолияти билан ҳамоҳанг тарзда жамоатчилик ишлари билан ҳам шуғулланиб келмоқда.

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 17 январь санасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Дадажон Айнақулович Исақулов Хўжайли туманидаги «Кулоб» сайлов округи қамровида истиқомат қилаётган фуқаролар билан илк учрашувини ўтказган эди.

Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/6

Ушбу учрашув оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди: https://t.me/deputatisaqulov/3

Депутат ва сайловчилар учрашувининг батафсил тафсилотлари унда иштирок эта олмаган сайловчилар диққатига ҳавола этилди: http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/210

Учрашувда овул оқсоқоллари, педагоглар, уй бекалари, маҳалла фаоллари билдирган 50 дан ортиқ мурожаатларда кўтарилган 200 га яқин масалалар бўйича қилинган амалий ишлар Жўқорғи Кенгес депутатининг расмий каналида ҳисобот шаклида тақдим этиб борилмоқда.

Мисол учун,

«Кулаб» ОФЙ фуқароси Еримбетов Исмет аризасига кўра овулга янги трансформаторлар ўрнатилиб, симёғочлар янгиланди: https://t.me/deputatisaqulov/7

Жўқорғи Кенгес депутати Хўжайли тумани ҳокими билан аҳолидан тушган мурожаатларни муҳокама қилди, муаммоларнинг аксариятига ечимлар топилди: https://xodjeylirk.uz/article/hokimlik-516

Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/33

4 та вазирликка депутатлик сўровномаси юборилди:

Халқ таълими вазирлигига 7 та масала юзасидан:

Мактабгача таълим вазирлигига 4 та масала юзасидан:

Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2 та масала юзасидан:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 5 та масала юзасидан:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг жавоби:

Мактабгача таълим вазирлигининг жавоби:

Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, Депутат сўровномасига жавобан Соғлиқни сақлаш вазирлигидан расмий хат олинмаган бўлса-да (пандемия шароитида иш ҳажми ниҳоятда ортганлигини инобатга олиш зарур), Хўжайли тумани «Амударё» АПЖ, «Хатеп» овули фуқаролари жамоавий тарзда шикоят аризаси киритган масала — 2014 йилгача фаолият юритган тиббий-санитария пунктининг қайта таъмирланиб ишга туширилиши юзасидан тегишли ишлар бошлаб юборилган. Фуқаролар номидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мутасадди ташкилотларга миннатдорлик билдирамиз ҳамда депутат сўровномасидаги бошқа масалалар юзасидан тегишли жавобларни кутиб қоламиз.

«Амударё» АПЖ, «Хатеп» овули фуқаролари учун қайтадан таъмирланиб, ишга туширилаётган овул врачлик пунктининг ишга туширилиши ва фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз (ушбу видеолавҳанинг сифати учун узр сўраймиз.)

Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жавоблари кутилмоқда...

Наврўз умумхалқ байрами арафасида, коронавирус карантини бошланган илк кунларда 23 та хонадонга моддий ёрдам — биринчи навбатдаги эҳтиёж озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди: https://t.me/deputatisaqulov/30

Фуқаролар мурожаати жойларга чиқиб батафсил ўрганилди

Фуқаролар томонидан ҳомий ташкилотлар ва ҳокимият вакилларига кўрсатган амалий ёрдамлари учун миннатдорлик изҳор этилди: https://telegra.ph/deputatisaqulov-04-03

Фуқаролар томонидан миннатдорлик билдирилди

Коронавирус пандемияси пайтида Жўқорғи Кенгес депутати ўз сайловчиларига мурожаат қилиб, карантин пайтида турли қийинчиликларга дуч келаётган фуқаролар давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслигини билдирди: https://telegra.ph/deputatisaqulov-04-11

Жан-Қўнғирот МФЙ, Шароф Рашидов ва Абу-Али кўчалари, шунингдек, «Сардор» дўкони ёнидаги фуқаролар номидан ёзилган аризада кўтарилган муаммо ўз ечимини топди: https://telegra.ph/tmedeputatisaqulov-05-01-2

Мурожаатчилар депутатга миннатдорлик билдиришди: https://t.me/deputatisaqulov/52

Ўтган уч ой ичида Депутат қабулхонасида яна 9 та мурожаатлар қайд этилган бўлиб, айни пайтда ушбу мурожаатлар Жўқорғи Кенгес депутати Д.А.Исақулов томонидан батафсил ўрганилмоқда.

Жўқорғи Кенгес депутати Д.А.Исақуловнинг Депутатлик қабулхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хўжайли туманидаги халқ қабулхонасида жойлашган

Депутат қабулхонаси томонидан 2020 йил март-апрель-май ойлари барча карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда 17 нафар фуқаро қабули амалга оширилди. Шулардан бир нечта фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Қолган мурожаатлар мазмуни туман ҳокимлиги мутасаддиларига маълум қилинди ва ўз навбатида ечимларини топмоқда.

2018 йил Қорақалпоғистон давлат университетининг электр энергетикаси йўналишини тамомлаб, 2019–2020 йилда ҳарбий хизматда бўлган А.Ж.Худейбергенов номзоди қурилиш-монтаж ишларини олиб борадиган корхонага тавсия этилди. Номзод мутахассислар билан дастлабки суҳбатдан муваффақиятли ўтди ва корхонага ишга таклиф этилди.

Мурожаат қилган фуқаро А.Ж.Худейбергенов биринчи иш жойидан депутатга видеомурожаат юбориб, ўз миннатдорлигини билдирди

Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/76

2020 йилнинг 25 июнь санасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Дадажон Айнақулович Исақулов Хўжайли тумани сайловчиларидан тушган аризаларга мувофиқ мурожаат эгалари билан шахсан кўришиб, мурожаатда кўтарилган масалалар билан бевосита танишиш мақсадида «Амударё» овул фуқаролар йиғинида яшовчи Райгул Мадреймова ҳамда «Водник» қўрғони фуқароси Венера Санетуллаевалар хонадонига ташриф буюрди.

Депутатнинг туман ҳокими ҳамкорлигида мурожаатчилар билан учрашуви, умуман, Д.А.Исақуловнинг депутатлик фаолияти «Қорақалпоғистон» радиосининг «Инсон манфаати» лойиҳасида муҳокама этилди.

Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/88

Жўқорғи Кенгес депутати Д.А.Исақулов Хўжайли тумани ҳокими Ж.М.Ермашев ҳамроҳлигида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммолари билан яқиндан танишиш мақсадида мурожаат эгаларининг хонадонларига ташриф буюргани Депутат қабулхонасининг расмий канали, Хўжайли тумани ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий каналларида кенг ёритилди.

Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/78

«Амударё» қўрғонида яшовчи фуқаро Р. Мадреймова ҳамда «Водник» қўрғони фуқароси В. Санатуллаеванинг яшаш шароити билан танишилгани, уларнинг муаммоларининг ечимлари «Қарақалпағистан» телеканалининг «Янгиликлар» дастурида муҳокама этилди.

Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/94

Хўжайли тумани ҳокимияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган йирик корхоналар, жамоатчилик фондлари, ҳайрия ташкилотлари, шу жумладан энергетика тизимидаги қурилиш ташкилотларига ҳомийлик юзасидан расмий мурожаатлар юборилди.

Мисол учун, Тахиатош ва Беруний туманлари қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган «4-сонли монтаж бошқармаси» корхонаси Хўжайли тумани ҳокимиятининг расмий хатига биноан «Амударё» қўрғонида яшовчи фуқаро
Р. Мадреймова ҳамда «Водник» қўрғони фуқароси В. Санатуллаеванинг яшаш иморатларини таъмирлаб бериб, уйларнинг том қисми шифер қопламаси билан ёпиб беришди.

Хўжайли тумани ҳокими Ж.М.Ермашов мурожаат қилган 2 нафар фуқароларга яқиндан ёрдам берган ҳомий ташкилот — «4-сонли монтаж бошқармаси» корхонаси жамоасига миннатдорлик ёрлиғи тақдим этди

Фуқаро Р. Мадреймова ва В. Санатуллаева депутат Исақулов, Хўжайли тумани ҳокимияти, ҳомий ташкилот жамоаси, ҳашар ишларида яқиндан ёрдам берган маҳалла фаолларига миннатдорлик билдиришди.

Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/99

Ҳокимлик мутасаддиларининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимияти маҳалла фаоллари иштирокида туманда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган оилаларга хайрия ёрдами бериш учун барча йирик ташкилот ва корхоналарни ўзаро ҳамкорликка, ҳомийлик ишларига жалб этган бўлиб, бир нечта ташкилот ва корхоналар ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига имкон қадар кўмак берган ҳолда хайрия ишларини олиб боришмоқда.

Маълумки, энергетика соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ҳам экологик жиҳатдан бир талай муаммолари бор ҳудудларда хайрия ишларини олиб бориб, ўз жамоаси номидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам қўлини чўзиб келмоқда. «Энергомахсусавто» корхонаси ҳам шундай савобли ишга қўл уриб, 2 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳомийлик-хайрия ишларини амалга оширишди.

Корхона томонидан «Кулаб» қўрғони, Қайранғи овулида яшовчи фуқаро Шахсенем Бегимова ҳамда «Амударё қўрғони», Иван-жап 105-уйда яшовчи фуқаро Райгул Мадреймоваларга 2 дона тикув машинаси тақдим этилди.

Дарҳақиқат, ҳар икки оилага тақдим этилган замонавий тикув дастгоҳи фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилишга, маҳалла, овул фуқаролари йиғинининг қўллаб-қувватлаши билан ижтимоий аҳволини яхшилайди. Тикув дастгоҳларини топшириш жараёни — ҳомийлик-хайрия ишлари ҳокимият мутасаддилари томонидан алоҳида, видеолавҳа ва фотосуратлар орқали маълум қилинади.

Азиз хўжайлиликлар!

Сизнинг эътиборингизга яна шуни маълум қиламизки, мурожаатлар бўйича масалалар ечими ҳамда Жўқорғи Кенгес депутатининг фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар ҳисобот тарзида жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

Жўқорғи Кенгес депутати Д.А.Исақуловнинг депутатлик ваколатхонаси телеграм каналига аъзо бўлишни унутманг! 👉 🌏 t.me/deputatisaqulov

Г.Ю.Сариева, Ўзбекистон Экологик партияси Хўжайли тумани партия ташкилоти раиси, Жўқорғи Кенгес депутати қабулхонаси вакили

ДЕПУТАТ ҚАБЫЛЛАЎХАНАСЫ / ДЕПУТАТ ҚАБУЛХОНАСИ

Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/deputatisaqulov

У.П.Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ахборот ҳамкори: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati