June 15, 2020

COVID-19 пандемияси даврида худудларда спорт турлари бўйича машғулотлар, мусобақалар хамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш бўйча Булоқбоши тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби мисолида ўқув семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг
2020 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиш тарқалиниши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги № 645-сонли ҳамда 2020 йил 9 июндаги “COVID-19 пандемияси даврида ҳудудларда спорт турлари бўйича машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув–машғулотлар йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги № 681-сонли буйруғи талаблари асосида 2020 йил 13 июнь куни Булоқбоши туманида худудий спорт мактаблари директорлари ҳамда ушбу спорт таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирокида кўргазмали ва амалий тарзда ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.

Мазкур ўқув семинарни ўтказишдан асосий мақсад, жойларда ёшлар билан карантин коидаларига қатъий амал қилган ҳолда руҳсат этилган спорт турлари бўйича машғулотлар, ўқув-йиғинлари, турли спорт мусобақаларини Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган талаблар асосида ташкил этилишига қаратилди.

Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати.