#uydaqol #hayotgaqoʻshil #sportchallenge челенжининг муддати кўпайтирилди, демак сизда ғолиб бўлиш имкони бор
Хабарингиз бор, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда #uydaqol #hayotgaqo‘shil #sportchallenge челленжини эълон қилганди.
Ушбу челленжни ўтказишдан кўзланган мақсад, юртимиз аҳолиси орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни фаол тарғиб қилиш, шу орқали уларни соғлом турмуш тарзига ошно этишдан иборат эди. 6-апрелдан старт олган мазкур челленж юртдошларимиз орасида оммалашди. Буни 5 тур давом этган челленжнинг биринчи фаслида қарийб 8 мингга яқин видео юборилганидан ҳам билиб олиш қийин эмас.
Юртдошларимиз орасида #uydaqol #hayotgaoq‘shil #sportchallenge челленжига бўлган қизиқиш юқори эканлигини инобатга олган ҳолда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда челленжни давом эттиришга қарор қилди.
Энди сиз 28-апрелдан 10-майга қадар челленжда иштирок этишингиз ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишингиз мумкин. Челленж шартлари ўша-ўша: уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланинг, уни видеога олинг ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига улашинг.
Қолаверса, видеороликни яратишга креатив жиҳатдан ёндашиш ва албатта юртдошларимизни соғлом турмуш тарзига жалб этган даъват, чақириқ бўлиши ҳам муҳим омиллардан саналади.
Шошилинг, #uydaqol #hayotgaqo‘shil #sportchallege челленжининг иккинчи фаслига старт берилмоқда
Андижон жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошқармаси матбуот хизмат.