September 22, 2021

22 сентябрь куни Андижон вилояти бўйича “Автомобилсиз кун”

22 сентябрь куни  Андижон вилояти бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарорида белгиланди.

Ўзбекистонда "Автомобилсиз кун" деб эълон қилинган. Шу муносабат билан юртдошларимизга
“Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан давлат идоралари ва маҳаллий органлари раҳбарларини шахсий намуна кўрсатиб, 22 сентябр “Халқаро автомобилсиз кун” тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз. Шу билан бирга, илм-фан, маданият ва спорт соҳалари ходимлари ҳамда ОАВ вакилларини, қолаверса барча юртдошларимизни шу куни оммавий тадбирларда фаол иштирок этишга ҳамда бир кун давомида автомобил ўрнига велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда ҳаракатланишга чорлаб қоламан. Автомобилсиз кун акцияси доирасида #carfreeday_uzbekistan, #shaxsiynamunakursat, #avtomobilsizbirkun хештегларидан фойдаланиб, янада кенг аҳолини қамраб олишни таклиф этамиз. Зеро бу каби тадбирларни ўтказиш мамлакатимизда йўл харакати хафсизлигини яна-да такомиллаштириш, шаҳар аҳолиси ўртасида экологик маданият ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни мақсад қилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўз тавсияларида жисмоний фаолликни ошириш инфекцион, юрак-қон томир, саратон ва қандли диабет касалликлар профилактикасида муҳим ўрин тутишини таъеидлаймиз. Шундай экан, айни дамда дунёда пандемия билан боғлиқ вазиятда бундай акциянинг ўтказилиши айни муддаодир”.
22-сентябр куни мамлакатимиз ҳудудларида, маҳаллаларда яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида ҳам велосипед, скейт ва самокатларда учиш мусобақалари ташкил этилади.