#Сўраган_эдингиз
📲❓Бизнинг ишхонамизда фаррош йўқ. Шу боис, корхона раҳбари ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиб, ходимларни хизмат хоналарини тозалашга мажбурламоқда. Бу эса бизнинг хизмат вазифаларимизга кирмайди ва бунинг учун ҳақ ҳам тўланмайди. Директорнинг ҳаракатлари қонунийми?
❌ Йўқ, директорнинг ҳаракатлари қонунга зид ва ушбу ҳолат мажбурий меҳнат сифатида баҳоланади.
Меҳнат кодексининг 7-моддасига асосан, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
❗️Шунингдек, Меҳнат кодексининг 177-моддасига асосан иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифаси доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно).