August 27, 2020

#Биласизми

Жамғариб бориладиган пенсияни мерос тариқасида олиш мумкинми?

✅ Қонунчиликка (https://lex.uz/docs/390573) кўра, фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини давлат пенсиясига бўлган ҳуқуқ юзага келган тақдирда олишлари мумкин.

⚠️ Фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

📌 Фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига доимий яшашга чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.