#Биласизми
Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?
➡️ Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
❗️Шикоят берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
☑️ Абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест топшириқлари китоби берилади.
📝 Абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.
❕Шикоят апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.
⚠️ Ёзма жавоблар ўз тасдиғини топмаса, комиссия натижаларни ўзгаришсиз қолдиради.
🔰 Шикоят қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмайди:
👉 абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига етказилмаган ёки йиртилган бўлса;
👉 абитуриент тест синовларидан четлаштирилган бўлса;
👉 абитуриент ўз жавобларини ёзма равишда баён қилмаган бўлса.
🔰 Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
🔸 уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб кириш;
🔸 тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
🔸 тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.
🗓 Комиссия қарори бўйича маълумот Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг 5 иш куни ичида тақдим этилади.
📌 Абитуриент апелляция натижалари юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.