#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Маъмурий баённома планшет орқали расмийлаштирилиши мумкин
“Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарор қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув” лойиҳаси босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.
🔰 Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:
♻️ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли органлар, судлар ва мажбурий ижро бюроси, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграциялаштириш;
🖥 маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базаларини шакллантириш;
✂️ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишда ортиқча босқичларни бекор қилиш ва муддатларни қисқартириш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш.
🏢 Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга ошириш ва юритиш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
📌 Лойиҳани Тошкент шаҳри ҳудудида амалга ошириш доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.
📃 Унга кўра, ваколатли мансабдор шахс ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда махсус мобиль қурилма (планшет) орқали маъмурий баённомани тузади ва ҳуқуқбузарга ушбу баённоманинг электрон ёки қоғоз шаклини тақдим этади.
✍️ Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс агар уни ўзи содир этганлигига эътироз билдирмаса, баённомани планшетдаги махсус сканерловчи ускуна орқали бармоқ изларини тушириш йўли ёки электрон график имзоси билан тасдиқлайди.
💰 Шунингдек, ҳуқуқбузарга “Электрон ҳукумат” нинг ягона биллинг тизими орқали масофавий тўлаш имконияти яратилади.
☑️ Қарорда соддалаштирилган тартибда иш юритилмайдиган ҳолатлар ҳам белгилаб берилди.
❕Жумладан, соддалаштирилган тартибда иш юритишга ҳуқуқбузар ёки жабрланувчи эътироз билдирганда, ҳуқуқбузарлик учун жаримадан бошқа турдаги жазо назарда тутилган ҳолатларда иш соддалаштирилган тартибда юритилмайди.