#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кадастр агентлиги директори ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади
“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4819-сон, 07.09.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимида қуйидагилар ташкил этилади:
🔸 Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари;
🔸Давлат кадастрлари палатаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари;
🔸Республика аэрогеодезия маркази;
🔸Геодезия назорати бошқармаси.
➡️ Қарор билан Давлат геодезия назорати инспекцияси ҳузуридаги Давлат картография-геодезия фонди Кадастр агентлиги бўйсинувига ўтказилди.
➡️ Шунингдек, “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази” ДУК Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази таркибига ўтказилди.
☑️ Қарорга кўра, Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига айлантирилди.
💼 Кадастр агентлигига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори бошчилик қилади.
♻️ Қарорга кўра, Давлат кадастрларини шакллантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди.
📌 Давлат кадастрлари объектларини хатловдан ўтказиш ва Миллий геоахборот тизимига киритиш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш Идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
🗓 2020 йил 1 декабрга қадар давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.
📋 Қарорга кўра, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.