June 24, 2020

#Биласизми

Шахслар қандай ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

🔰 Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:

👉 ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

👉 узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

👉 ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

👉 муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

👉 ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин (https://lex.uz/docs/104720).

❗️Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.