October 6, 2020

Андижон вилоят адлия бошқармаси қуйидаги лавозимларга ишга таклиф қилади

Бўш (вакант) лавозимлар рўйхати:

1. Андижон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси;

2. Булоқбоши туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси;

3. Шаҳрихон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси;

4. Асака туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси.

Мурожаат муддати ва манзил:

номзодлар 2020 йил 21 октябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон 74-223-48-93).

Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997 ҳаволаси орқали ҳамда лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар билан Андижон вилоят адлия бошқармасининг http://andijon.adliya.uz/ расмий сайти орқали танишинг.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар


Бош маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
  • расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
  • коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • олий юридик маълумот;
  • қоида тариқасида 2 йил иш стажига эга бўлиши, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
  • давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Катта маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
  • коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • олий юридик маълумот;
  • давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Батафсил маълумотлар билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39533 ҳаволаси орқали танишинг.