November 18, 2019

Қайга кетдинг Оролим?!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йилнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида Орол фожиаси оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-харакатларни фаол бирлаштириш масалаларига тўхталган эди. Шу мақсадда юртимиз аҳолиси ўртасида Орол фожияси оқибатларни тарғиб қилиш орқали жамоатчилик ва халқоро жамиятни кенг жалб этган ҳолда Маданят вазирлиги тасарруфидаги республика ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари томонидан туркум тадбир ташкилотлар ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 31 октябрдаги 01-11-09-2445 сонли топшириғини таъминлаш мақсадида 2019 йил 7 ноябрь куни Андижон вилояти Боғишамол маданият ва истироҳат боғида “Қайга кеттинг Оролим” шиори остида оммавий “Флешмоб” ўтказилди. Тадбирда Андижон вилояти Университети, Машинасозлик институти, Тиббиёт институти талабалари, вилоят Маданят бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим муассалари тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Андижонда Андижон вилоят Маданият бошқармаси томонидан “Қайга кетдинг Оролим?” шиори остида оммавий “Флешмоб” ўтказилди. Тадбирда олий таълим муассасалари талабалари, вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати

www.andijan.uz

------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram